ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
1. Қуйидаги солиқ ва бошқа ҳисоботлар ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
қўшилган қиймат солиғи бўйича
1-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича
4-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича
5-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича
6-иловага мувофиқ;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича
7-иловага мувофиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича
8-иловага мувофиқ;
айланмадан олинадиган солиқ бўйича
9-иловага мувофиқ;
олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича
10-иловага мувофиқ;
давлат божи ва йиғимлар бўйича
11-иловага мувофиқ;
тижоратбоп топилма бонуси бўйича
12-иловага мувофиқ.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил учун солиқ ҳисоботи 2019 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон; 20.10.2020 й., 10/20/3221-1/1400-сон; 06.05.2021 й., 10/21/3221-2/0439-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2021 й., 10/21/3221-3/1106-сон; 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон; 28.07.2023 й., 10/23/3221-5/0528-сон; 14.10.2024 й., 10/24/3221-6/0818-сон; 17.10.2025 й., 10/25/3221-7/0944-сон; 27.11.2025 й., 10/25/3221-8/1096-сон; 04.02.2026 й., 10/26/3221-9/0107-сон)