Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1999 йил 29 декабрда 17-сон билан тасдиқланган Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича
йўриқномага (рўйхат рақами 887, 2000 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1.6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2.9-банднинг бешинчи хатбошисидан «ҳамда тугатилаётган корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 8-иловадан «М.Ў.» қисқартмаси чиқариб ташлансин.