Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)»ги
Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
7-банд «тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди,» деган сўзлардан кейин «товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
59-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.».