toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
533-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорларига, ушбу низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
3. Жамғарма ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
4. Жамғарма ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва кейинчалик унинг ижобий томонини республикада татбиқ этишда тегишли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
тижорат банкларига мақсадли жойлаштирилган кредит ресурслари ҳамда лизинг ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун жойлаштирилган қарз маблағларини қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари;
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган ижобий тафовут;
жалб этилган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан, чет эл кредитлари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларнинг маблағлари;
Жамғарма маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислаш агрегати қийматини қисман қоплаш учун субсидия беришга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан, бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида, шунингдек, буғдойни биржада сотишда юзага келадиган салбий тафовутни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
бюджет тизимининг бюджетларидан жалб қилинадиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш, янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таклифига асосан тижорат вакили билан биргаликда ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олиш;
жалб қилинган бюджет ссудаси, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича чет эл валютаси ва сўмдаги барча харажатларни, валюта курси ҳамда фоиз тўловлари бўйича, шунингдек, буғдойни биржада сотишда юзага келадиган зарарларни қоплаш;
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут бўйича зарарларни қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини (кейинги ўринларда — Департамент) сақлаш харажатларини, товар-моддий бойликларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишни молиялаштириш.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
пахта хом ашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш;
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш;
мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш;
янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришни давлат томонидан рағбатлантириш;
тижорат банкларига жойлаштирилган мақсадли кредит ресурсларини ва қарз маблағларини белгиланган муддатда қайтарилишини мониторинг қилиш;
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимини рақамлаштириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
ривожланган хорижий давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатимизда жорий қилиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги баланси лойиҳасини ишлаб чиқади, белгиланган тартиб ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Жамғарма маблағлари тушумини таҳлил қилади ва ўз вақтида тушишини таъминлайди;
Департаментни сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Жамғарма кенгашига киритади;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади ва унинг ижроси юзасидан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Ҳукумат қарорларида белгиланган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш бўйича бош битим тузади;
Жамғарма кенгашига жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни текширишлар жараёнида аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларни бартараф этиш, Жамғарма агентларига бош келишув ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни (жарималар ва пенялар) қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банклари, тижорат вакиллари ва лизинг ташкилотлари Жамғарма кредит ресурслари, қарз маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобварақлардан кўчирма ва ҳисоботларни олиш, шунингдек, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖдан биржа савдолари тўлиқ амалга оширилганлиги ва мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда маълумотларни олиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари — Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича чораклик, йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини олиш;
Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда ва илгари ажратилган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаганда молиялаштиришни тўхтатиш;
молия ва тижорат агентлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари мақсадли маблағларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, Жамғарма қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олади.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғармага қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини, пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Жамғарма тушумларини таҳлил қилиш, ўз вақтида тушишини назорат қилиш;
жалб этиладиган кредитлардан, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
4-боб. Жамғарма кенгаши
11. Жамғарма кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган таркибда ўз фаолиятини амалга оширади.
12. Жамғарма кенгаши:
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Департамент томонидан тақдим этилган Жамғарма балансини кўриб чиқади, қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Департаментга кўрсатма беради;
Департаментнинг, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарманинг молия ва тижорат агентларининг пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлари, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат молиявий назорати инспекциясига Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш текшириш ва тафтишлар ўтказиш бўйича кўрсатма беради, уларнинг натижасини кўриб чиқади, кўриб чиқиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилади ва Департаментга бажариш учун юборади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
5-боб. Департамент
13. Департамент Жамғарманинг ижро этувчи органи, Жамғармани жорий бошқариш бўйича функциясини бажарувчи ҳисобланади.
14. Департаментнинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
15. Департаментни сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Департамент давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
16. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва уни белгиланган тартибда Жамғарма кенгашига тақдим этади.
17. Департаментга Жамғарма кенгаши томонидан сайланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Департамент директори мақомига, моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосари бўлади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Департаментга 2 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
19. Департамент директори:
Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Жамғармага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўтказилган текшириш ва тафтишда аниқланган ҳолатлар бўйича Жамғарма кенгаши қарорини ижросини таъминлайди;
Департаментнинг штатдаги ходимларининг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Департаментнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек Департамент ходимларини рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш масалаларига оид тушунтиришлар беради;
ушбу низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
20. Департамент ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маоши, мукофот, қўшимча ва устамалардан иборат.
Департамент ходимларига кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига йиллик устама қуйидаги коэффициентларда тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 0,6; 5 йилдан 10 йилгача 0,8; 10 йилдан 15 йилгача 1,0; 15 йилдан ортиқ 2,5.
Иш стажи рағбатлантириладиган кўп йиллик хизмат учун устамалар белгилаш ҳуқуқини беради.
Департамент ходимларига, жамоа шартномасида белгиланадиган ойлик, чораклик ва йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун мукофотлар, йўл транспорти, овқатланиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш харажатларига тўловлар ходимлар лавозим маошининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорда тўланади. Бунда, чораклик ва йил якуни бўйича тўловлар миқдори ходимларнинг иш кўрсаткичларини самарадорлигига қараб Кенгаш томонидан белгиланади.
Иш кўрсаткичлари самарадорлигига:
жамғарма маблағларини бош келишувда кўзда тутилган муддатларда ўз вақтида тушишини таъминлашга;
мақсадли ажратилган жамғарма маблағларига ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда ва тўлиқ миқдорда ундиришга;
молия ва тижорат агентларининг жамғарма олдидаги муддати ўтган қарздорликларини қисқартиришга қўшган ҳиссаси киради.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, иш ҳақи фонди доирасида касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ходимнинг соғлигини тиклаш учун санаторий-курорт даволанишига, тўй ва маърака тадбирлари учун моддий ёрдам пули тўланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
6-боб. Жамғарманинг молия ва тижорат агентлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тижорат банклари пахта хом ашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини, шунингдек, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича Жамғарманинг молия агенти ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
7-боб. Жамғарма маблағларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Жамғарма кредит ресурслари ва қарз маблағларини тижорат банклари билан тузилган Бош битимга асосан махсус очилган мақсадли ҳисобварақларга жойлаштиради.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
8-боб. Банк ҳисобварақлари, жамғарма ҳисобварақларига маблағларни киритиш ва ҳисобини юритиш.
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида очиладиган Жамғарманинг махсус миллий, суғурта ва хорижий валюта ҳисобварақларида:
шартномаларда кўрсатилган ҳажмда пахта хомашёси ва ғалла етиштириш;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларининг шартномаларида кўрсатилган ҳажмда пахта хомашёсини етиштириш;
замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисоби;
маҳсулот турлари ва қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича ажратилган Жамғарма кредитларини қайтариш ва уларга ҳисобланган фоиз маблағларини жамлаш, ҳисобга киритиш ва ҳисоби;
халқаро молиявий институтлар грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари хорижий валюта ҳисобварақларида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лизинг ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалик техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштиришга ажратилган қарз маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни жамлаш Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида юритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
29. Халқаро молиявий институтлар грантлари ва донор ташкилотларидан жалб этилган маблағлар хорижий валютадаги ҳисобварақларга кирим қилинади.
9-боб. Мақсадли маблағларни қайтариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш ҳисобварақларига молия агентидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилишдан ва етказиб берилган замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси учун тушадиган маблағлар ҳисобидан Жамғарманинг махсус ҳисобига туширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Молия агенти томонидан Жамғарманинг кредит ресурслари ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ушбу кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловларидан оладиган даромадлари ҳисобидан, шунингдек, лизинг ташкилотлари томонидан Жамғарманинг қарз маблағлари ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан олган даромадлари ҳисобидан (асосий қарз ва фоизлари билан бирга) қайтарилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
32. Молия ва тижорат агентлари Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тўла бажармаса, Жамғармага қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олади.
10-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Тижорат банклари Жамғарма кредит ресурслари ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида Жамғармага тўламаганлиги, тижорат вакиллари, лизинг ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
11-боб. Якунловчи қоида
36. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/533/1508-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)