Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1997 йил 18 июнда (рўйхат рақами 351, 1997 йил 1 июль) тасдиқланган Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1.2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари».
2. 3.2-банддаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 3.4, 3.7, 3.8 ва 6.2-бандлардаги «Марказ» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 6.3-банддаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 7-иловадан «МЎ» деган қисқартмаси чиқариб ташлансин.