toggle_night_mode
Ҳужжат 19.09.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида»ги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5147-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Белгилансинки, 1-илованинг 1-банди, 2-бандининг «б» кичик банди, 5, 6 ва 9-бандлари 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2020 йил 1 январдан 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 сентябрь,
ПФ-5831-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5147-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штат жадвали 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ»;
б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 81 нафар миқдорда белгилансин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:
қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;
узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда».
6. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони хизмат кўрсатиш ва техник ходимлардан ташқари 81 штат бирлигини ташкил этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи

Бирлик сони

Ҳисоб палатаси Раиси

1

Раиснинг биринчи ўринбосари

1

Раис ўринбосари

1

Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шўъбаси

11

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

2

Етакчи инспектор

6

Инспектор

2

Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўъбаси

7

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

1

Етакчи инспектор

4

Инспектор

1

Импортни таҳлил ва мониторинг қилиш шўъбаси

6

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

1

Етакчи инспектор

3

Инспектор

1

Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбаси

4

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

1

Етакчи инспектор

2

Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси

8

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

2

Етакчи инспектор

5

Солиқ, божхона, молия органлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчилар билан ишлаш шўъбаси

22

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

5

Етакчи инспектор

13

Инспектор

3

Бюджет ти?ими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси

9

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

2

Етакчи инспектор

5

Инспектор

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

11

Шўъба мудири

1

Бош инспектор

2

Етакчи инспектор

7

Инспектор

1

Жами:

81

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
9. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 4-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 29-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5306-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди «в» кичик банди ва 3-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5565-сон Фармонига 2-илованинг 1, 4, 5 ва 8-бандлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-460-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-1539-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)