Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 14 апрелдаги 15, 125, 2017/10-3, 2017-09, 01-02/8-8-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2885, 2017 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 374-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
б)
2-иловадан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.