Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-банднинг
ўнинчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 18-банднинг
иккинчи хатбошисидан «унинг асосий муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.