1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сонли «Ўзбекистон савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бозор инфраструктурасининг яхлит тизимини шакллантириш, мулкдорлар синфини жадал шакллантириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
1. Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмасининг ўз негизида жойларда ҳудудий бўлинмалари бўлган Ўзбекистон товар ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш асосида амалга оширувчи юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Палата тармоқ хўжалик бирлашмалари таркибига кирмайдиган, аъзолиги шарт бўлган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини шартнома асосида бирлаштиради.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
кичик ва хусусий тадбиркорликни бирлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш;
давлат ҳокимияти органларида кичик ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ифодалаш;
мавжуд бозор инфраструктураси объектларини ривожлантиришга ва янгиларини ташкил этишга кўмаклашиш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, реклама, юридик, ахборот ва бошқа турдаги консалтинг хизматлари кўрсатиш;
тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
товар ишлаб чиқарувчиларга ва тадбиркорларга бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи, аудиторлик текширишларни ташкил этиш ва уни юритишда ёрдам кўрсатиш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига,бизнес режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тузишда, қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишда омборхоналар, техника, асбоб-ускуна, жиҳозлар беришда, шунингдек, транспорт хизматлари кўрсатишда кўмаклашиш;
йирик, шу жумладан хорижий ва кичик бизнес билан ҳамкорлик қилишнинг шаклларини жорий қилишга кўмаклашиш.
(2-банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон тадбиркорлар уюшмаси, вилоятлар тадбиркорлар уюшмалари ва Тошкент шаҳар тадбиркорлар уюшмаси негизида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарини белгиланган тартибда ташкил қилсинлар.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг ҳудудий палаталарини ташкил этишда, Ўзбекбирлашув ва «Ўзбексавдо» уюшмаси билан келишган ҳолда, уларнинг вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларининг инфраструктураси ва моддий техникасидан фойдаланилсин, Ўзбекистон Республикаси Давлат Қўмитаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» уюшмаси Фармоннинг ушбу банди қандай бажарилганлиги тўғрисида 1996 йилнинг 1 июлигача ахборот берсинлар.
4. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш негизида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилсин.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди ресурслари манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
хусусийлаштириш, бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларнинг 10 фоизи, Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси кўрсатилган маблағларнинг ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари;
юридик шахслар ва халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондига хусусийлаштирилган объектларни техник қайта жиҳозлаш ва ривожлантиришга мўлжалланган маблағлардан 100 миллион сўм миқдорда беғараз молиявий ёрдам кўрсатсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондига 50 млн. сўм ўтказсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва шаҳар ҳокимлари давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш-эҳтиёжлари учун йўналтириладиган маблағларнинг 5 фоизини бозор инфраструктураси объектларини ташкил этиш учун Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарига йўналтирсинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.03 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.06.00 (Кучини йукотган) Экология солиғи / 07.10.06.03 (Кучини йукотган) Экология солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.03 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.03 (Кучини йукотган) Ер солиғи бўйича имтиёзлар]
7. Палатани ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондини улар давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб 5 йил муддатга солиқлардан, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий тўловлардан;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари тадбиркорлар томонидан импорт маҳсулотлар ўрнини босадиган ва экспортга мўлжаллаган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун технология асбоб-ускуналарни импорт қилишда божхона пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.
8. Бизнес фонднинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан республиканинг кичик ва хусусий тадбиркорлиги субъектларига молиявий, маслаҳат ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома тузиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
9. Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларини ўзгартириш ва уларни мазкур Фармонга мувофиқлаштириш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
10. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 12 март,
ПФ-1407-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 24-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)