1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3172]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
1. Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июндаги 2018-52-сон «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3023, 2018 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 25-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июль,
2019-45-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарорига ИЛОВА
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги
Мазкур Низом юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-3, 01.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
1. Мазкур Низом солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш мақсадида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонлар асосида аниқланадиган йирик солиқ тўловчи юридик шахслар тоифасига нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 30 декабрдаги 2019-66-сонли қарорига (рўйхат рақами 3172-1, 10.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3172-1/0045-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
3. Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонлари
4. Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар, бундан алкогол ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-3, 01.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
б) тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-3, 01.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.07 Айрим турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобнинг хусусиятлари]
д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календар йил якуни бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкогол маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар мустасно;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-3, 01.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
е) углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар ва уларга товар (иш ва хизмат) етказиб берувчи чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 24 cентябрдаги 2021-37-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-2, 267.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 10/21/3172-2/1005-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.09.00 Халқаро ҳаво ҳуқуқи]
ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 30 декабрдаги 2019-66-сонли қарорига (рўйхат рақами 3172-1, 10.01.2020 й.) асосан «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3172-1/0045-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
з) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 24 cентябрдаги 2021-37-сонли қарорига (рўйхат рақами 3172-2, 267.10.2021 й.) асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 10/21/3172-2/1005-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 4-банди «д» кичик бандида кўрсатиб ўтилган юридик шахслар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 30 декабрдаги 2019-66-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-1, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3172-1/0045-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
6. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги уч йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сонли қарори (рўйхат рақами 3172-3, 01.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
7. Мазкур Низом талаблари татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар уч ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган ёки рўйхатидан чиқарилган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тегишли буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 мартдаги 2025-04-сонли қарори (рўйхат рақами 3614, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
8. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Молия вазири Д. ҚУЧКАРОВ
2019 йил 8 июль
Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. ХОДЖАЕВ
2019 йил 8 июль
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 8 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 10/19/3172/3414-сон; 10.01.2020 й., 10/20/3172-1/0045-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 26.10.2021 й., 10/21/3172-2/1005-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон; 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон)