toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли «Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўзнефтгазинспекция» деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланишини таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада нефть, нефть маҳсулотлари ва газни истеъмол қилишни қисқартириш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш тадбирларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқларида давлат, тармоқ ва ҳудудий энергия тежашга йўналтирилган концепциялар ва дастурларни ишлаб чиқилиши, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тарқатиш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларини самарали ташкиллаштириш масалаларида иштирок этиш;
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчиларини энергетик текшириш ва экспертизадан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
нефть, газ, газ конденсати ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича истеъмолчилар томонидан бажариладиган чора-тадбирларнинг энергетик самарадорлигини баҳолаш;
ёқилғи-энергетика соҳаси бўйича, шунингдек, энергияни тежаш ва энергетик самарадорликни ошириш соҳасида ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш, энергияни тежайдиган инновацион технологияларни жорий этиш тажрибасини ёйиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек, электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг, шу жумладан, электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлиги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишлар амалга оширилишига кўмаклашиш.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагиларнинг:
«Ўзнефтгазинспекция» ходимларининг чекланган умумий сони 207 нафар, шу жумладан, марказий аппарати ходимлари сони — 37 нафар этиб;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
«Ўзэнергоинспекция» ходимларининг чекланган умумий сони 201 нафар, шу жумладан, марказий аппарати ходимлари сони — 37 нафар этиб белгилансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
4. Белгилансинки:
а) «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция»нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
б) «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги марказий аппарати ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади;
в) Ўзнефтгазинспекция ва Ўзэнергоинспекция хамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш:
Давлат бюджети маблағлари ҳамда бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобига ҳосил бўладиган маблағлар ҳисобига;
манбаларидан бири сифатида «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундириладиган жарималари ҳисобига шакллантириладиган Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
г) «Ўзэнергоинспекция», унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштиришга «Ўзэнергоинспекция» томонидан тасдиқланган, истеъмолчилар томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати ушлаб турилмаганлиги натижасида ягона электр энергетикаси тизимида ҳосил бўлган электр энергиясининг йўқотилишининг тасдиқланган ҳолатлари бўйича ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларига тушган маблағларнинг 50 фоизи йўналтирилади.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш учун маъмурий биноларни ажратилишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция»ни зарур телефон алоқаси, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-иловага мувофиқ айрим актлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8-иловага мувофиқ айрим актларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июнь,
520-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўзнефтгазинспекция» деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, «Ўзнефтгазинспекция» раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. «Ўзнефтгазинспекция» нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан (кейинги ўринларда нефть, нефть маҳсулотлари ва газ деб аталади) фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.
«Ўзнефтгазинспекция» қабул қилинган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
3. «Ўзнефтгазинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Энергетика вазирлигининг қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
4. «Ўзнефтгазинспекция»нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. «Ўзнефтгазинспекция» юридик шахс ҳисобланади, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номи ёзилган бланкаларга эгадир.
«Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс мақомига эга эмас.
6. «Ўзнефтгазинспекция»нинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилган номи — «Ўзнефтгазинспекция»;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю за использованием нефтепродуктов и газа при Министерстве энергетики Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Узнефтегазинспекция;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The inspection for oil products and gas usage control under the Ministry of Energy of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Uzoilgasinspection.
7. «Ўзнефтгазинспекция» жойлашган жой: (почта манзили) Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй.
2-боб. «Ўзнефтегазинспекция»нинг ташкилий тузилмаси
8. «Ўзнефтгазинспекция» тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Тошкент ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари;
Тошкент назорат-кимё лабораторияси.
Тошкент назорат-кимё лабораторияси, Тошкент ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини «Ўзнефтгазинспекция» томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда бевосита «Ўзнефтгазинспекция» раҳбариятига бўйсунади.
3-боб. «Ўзнефтгазинспекция»нинг вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар «Ўзнефтгазинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланишини таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада нефть, нефть маҳсулотлари ва газни истеъмол қилишни қисқартириш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш тадбирларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқларида давлат, тармоқ ва ҳудудий энергияни тежайдиган дастурлар ва концепциялари ишлаб чиқилиши шу жумладан нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тарқатиш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларини самарали ташкиллаштириш масалаларида иштирок этиш;
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актларни ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари томонидан энергетик текширишлар ва экспертизалар ўтказилиши ишларини мувофиқлаштириш;
нефть, газ, газ конденсати ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича истеъмолчилар томонидан бажариладиган чора-тадбирларнинг энергетик самарадорлигини баҳолаш;
ёқилғи-энергетика соҳаси бўйича, шунингдек, энергияни тежаш ва энергетик самарадорликни ошириш соҳасида ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш, инновацион энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибасини ёйиш;
10. «Ўзнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланишини таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, сотиш, ташиш, сақлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, объектларни (қурилмаларни) монтаж қилиш ва ишлатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаганлиги учун аҳоли ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилиши билан боғлиқ қўпол қоидабузарликлар аниқланганда ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиб қўяди;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларини таҳлил қилиш асосида нефть ва газ саноати ташкилотлари билан биргаликда нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланиш стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳар йиллик асосида суюлтирилган ва сиқилган газни ишлаб чиқариш ҳамда газ билан тўлдириш, автомобилларга газ қуйиш ва автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида, газ баллонларини етказиб бериш пунктларида ва сервис пунктларида суюлтирилган ва сиқилган газни сотиш, шунингдек, ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотлари юзасидан — Энергетика вазирлиги билан келишиш бўйича, бошқа ташкилотлар юзасидан — манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида сотиш устидан назорат қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида мониторинг олиб боради;
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, улар миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланишини таъминлаш соҳасида маҳсулотлар тақсимоти қатнашчилари томонидан қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари ва етказиб берувчилар томонидан:
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш объектларидан (ускуналаридан) технологик эксплуатация қилиш;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланиши;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ сарфи меъёрлари;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш лойиҳаларини нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш талабларига мувофиқлиги;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилади;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, энергетика хизматлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларида иштирок этади;
стационар ва кўчма лабораторияларда нефть, нефть маҳсулотлари ва газнинг сифатини таҳлил қилади ва тегишли хулосалар беради;
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлаш соҳасида белгиланган тартибда тегишли таъсир чораларини қўллаган ҳолда рухсат бериш тусидаги тартиботларни ва техник тартибга солишни амалга оширади;
қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги тўғрисида, шунингдек, бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан фойдаланувчи ёқилғи истеъмол қилувчи ташкилотларга ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида ва асбоб-ускуналарни комплекс синовдан ўтказиш, режим-созлаш ишлари ва табиий газни муҳит сифатида қўллашда газ қувурларини тозалаш ишлари учун технологик нефть-газ объектларига (қурилмаларга) хулосалар беради;
хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари бўйича ёқилғи истеъмол қиладиган ускуналар ва қурилмаларнинг норматив-техник талабларга мувофиқлигини кўздан кечиради ва ўрганади;
газдан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича газ сотиш ва газ-транспорт ташкилотлари иши устидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар газ истеъмолчиларининг газдан фойдаланувчи қурилмаларга рухсат берилмаган уланишини аниқлаш устидан назорат қилади;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари томонидан энергетика соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
энергетика соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилиш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича электр энергетика объектларига ва нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
б) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада нефть, нефть маҳсулотлари ва газни истеъмол қилишни қисқартириш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш тадбирлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашади;
нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради;
нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси бажарилиши ҳолати тўғрисида таҳлилий материалларни тайёрлайди ва муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан Энергетика вазирлигига таклифлар киритади.
в) иқтисодиёт тармоқларида давлат, тармоқ ва ҳудудий энергияни тежайдиган дастурлар ва концепциялари ишлаб чиқилиши шу жумладан нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тарқатиш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларини самарали ташкиллаштириш масалаларида иштирок этиш соҳасида:
энергия сарфини пасайтириш ва нефть, нефть маҳсулотлари ҳамда газдан самарали фойдаланишнинг жаҳон тенденцияларини тизимли асосда ўрганади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда энергетик жиҳатдан самарадорликни ошириш ва иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардошли саноат маҳсулотлари ва маиший фойдаланиш товарлари ишлаб чиқариш учун энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини белгилайди, шунингдек, республикада уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва миллий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
иқтисодиёт тармоқларида энергия сарфини пасайтириш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежаш, технологик ускуналар ва технологияларни модернизациялаш, янгилаш бўйича давлат дастурлари, шунингдек, нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, фойдаланиш соҳасида лойиҳалар ва тадбирлар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;
қурилиши тугалланган нефть-газ объектларини технологик талабларга риоя қилиши юзасидан техник кўрикдан ўтказади ва фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида тармоқ, минтақавий, мақсадли дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда, шунингдек, нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича энергия сарфини пасайтиришга доир тадбирлар режаларини тузишда методологик ёрдам беради;
г) нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш соҳасида:
нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида халқаро тартибга солиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда техник тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ҳуқуқий қўллаш амалиётини ўрганади;
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва тақсимлаш, шунингдек, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни такомиллаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
д) нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари томонидан энергетик текширишлар ва экспертизалар ўтказилиши ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчиларини мажбурий энергетик текшириш ва экспертизадан ўтказиш устидан назорат қилади;
энергетик текшириш ва экспертизалар ўтказиш дастурларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, ўтказилган энергетик текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда ишлаб чиқаришлар, ташкилотларнинг энергетик паспортларини таҳлил қилади;
ўтказилган энергетик текширишлар натижаларини умумлаштиради ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига киритади;
е) нефть, газ, газ конденсати ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича истеъмолчилар томонидан бажариладиган чора-тадбирларнинг энергетик самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда бажариладиган тадбирларнинг энергетик жиҳатдан самарадорлиги бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, энергия сарфини пасайтириш бўйича олдини олувчи чора-тадбирларни амалга оширади;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда энергетик жиҳатдан самарадорликни ошириш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш масалалари бўйича семинарлар, брифинглар ташкил этади;
ж) ёқилғи-энергетика соҳаси бўйича, шунингдек, энергияни тежаш ва энергетик самарадорликни ошириш соҳасида ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш, инновацион энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибасини ёйиш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари самарадорлиги мониторингини олиб боради;
давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари ва ташкилотларда замонавий энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган технологиялар жорий этилиши устидан назорат қилади;
энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурсларига харажатларни қисқартириш ҳисобига давлат органлари ва ташкилотларнинг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, маблағларни тежаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
истеъмол қилинадиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга йўналтирилган техник, технологик ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
энергияни тежаш ва энергетик жиҳатдан самарадорликни ошириш соҳасида ахборот тайёрлаш ва тарқатишда иштирок этади;
инновацион энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;
инновацион энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этади;
«Ўзнефтгазинспекция» ва давлат бошқаруви органлари ўртасида маълумотлар айирбошлаш бўйича комплекс ахборот тизимлари ташкил этилишига, кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни босқичма-босқич кенгайтиришга, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликнинг замонавий шакллари ва механизмларидан фойдаланишга кўмаклашади;
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини босқичма-босқич кенгайтиради.
«Ўзнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар орқали белгиланган тартибда ҳал этади.
4-боб. «Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. «Ўзнефтгазинспекция» унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
«Ўзнефтгазинспекция» ваколатларига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
«Ўзнефтгазинспекция» ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзнефтгазинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
«Ўзнефтгазинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
«Ўзнефтгазинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Энергетика вазирлигига ва Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
«Ўзнефтгазинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича истеъмолчиларнинг фаолияти устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;
текширишларга мустақил экспертларни ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш;
мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларни улар томонидан объектларни (қурилмаларни) монтаж қилиш ва фойдаланиш, нефть, газ, газ конденсатини истеъмол қилиш, қазиб олиш, қайта ишлаш, сотиш, ташиш, сақлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига риоя қилиниши юзасидан белгиланган тартибда текшириш;
текширишлар далолатномаларини тузиш ва текширишлар давомида аниқланган қоида бузилишлари ва камчиликларни бартараф этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсир этиш чораларини қўллаш;
объектларни (қурилмаларни) монтаж қилиш ва уларни ишлатиш, нефть, газ, газ конденсати истеъмоли, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш, сотиш, ташиш, сақлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги учун масъул манфаатдор шахслардан аниқланган қоида бузилишларига нисбатан ёзма тушунтириш беришни талаб қилиш;
олдин берилган бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар талаблари ижро этилмаганлиги учун республика ёқилғи-энергетика тармоғининг хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий таъсирни қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ва Давлат активларини бошқариш агентлигига таклифлар киритиш;
объектларни (қурилмаларни) монтаж қилиш ва ишлатиш, нефть, газ, газ конденсати истеъмоли, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш, сотиш, ташиш, сақлаш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда ўз ваколатлари доирасида ваколатли органларга таклифлар киритиш;
нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш, ҳисобга олиш қоидаларининг қўпол бузилиши аниқланганда, шунингдек, нефть омбори ускуналарининг техник ҳамда метрологик ҳолати қониқарсиз бўлганда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш;
қўлланиладиган технологиялар ва ускуналарнинг энергия самарадорлиги кўрсаткичларига мувофиқлиги тўғрисида, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида «Ўзнефтгазинспекция»нинг тегишли хулосасисиз табиий газ бериш аниқланган ҳолларда қоида бузилишларини бартараф этиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини кўриш тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юбориш;
текшириладиган объектларда аниқланган нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ишлатиш, улардан фойдаланиш самарадорлиги юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган аппаратлар, ускуналар, материаллар ва буюмларни, шунингдек, технологияларни қўллашнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида тегишли ваколатли органларга таклифлар киритиш;
агар ўзгаришлар объектлардан фойдаланишнинг ишончлилигини пасайтиришга олиб келмаса, технологик нефть-газ объектларини лойиҳалаштириш, уларни ишлатишнинг амалдаги нормалари ва қоидаларининг асосланган ўзгаришларини (четга чиқишларни) келишиш;
қуйидаги ҳолларда:
қўлланиладиган технологиялар ва ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан фойдаланувчи ёқилғи истеъмол қилувчи ташкилотларнинг ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиши тўғрисида ва асбоб-ускуналарни комплекс синовдан ўтказиш, режим-созлаш ишлари ва табиий газдан муҳит сифатида қўлланилганда газ қувурини тозалаш ишлари учун технологик нефть-газ объектларига (қурилмага) «Ўзнефтгазинспекция»нинг хулосасисиз газ берилган;
газдан фойдаланиш қурилмалари газ сарфини ҳисоблаш асбобларисиз ишлатилган, газдан фойдаланувчи қурилмалар лойиҳаларида назарда тутилган газ ёниши жараёнларини автоматик тартибга солиш воситалари ёки иссиқлик-техник назорат асбоблари, газдан самарали фойдаланишни таъминлайдиган иссиқликни утизилация қилиш ускунаси мавжуд бўлмаган (носоз бўлган) ҳолларда газ таъминоти, газ-транспорт ташкилотларига газдан фойдаланувчи қурилмаларга газ беришни тўхтатиш ва уларни газ тармоқларидан узиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
сифат бўйича стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаганда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва истеъмолчиларга сотишни уларнинг сифати тиклангунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;сифат бўйича стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаганда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва истеъмолчиларга сотишни уларнинг сифати тиклангунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг (аҳолидан ташқари) ташкилотларига (объектларни монтаж қилиш ва уларни ишлатишда — қурилмаларига) улар томонидан амалдаги нефть, нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини белгиланган тартибда текшириш учун тўсиқсиз кириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича пулли асосда:
нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида корхоналарнинг ҳамда нефть, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларининг раҳбарлари ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
нефть, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари лаборатория таҳлилларини амалга ошириш.
«Ўзнефтгазинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. «Ўзнефтгазинспекция»:
унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, нефть-газ тармоғида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Энергетика вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, «Ўзнефтгазинспекция» томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
нефть-газ тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ва нефть-газ тармоғида ҳудудларнинг муаммоли масалалари ҳал этилиши;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилиниши учун жавоб беради.
«Ўзнефтгазинспекция»нинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифалари бажарилмаганлиги ва зарур тарзда бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
5-боб. «Ўзнефтгазинспекция» раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
13. Қуйидагилар «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
«Ўзнефтгазинспекция» фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, қонун ҳужжатлари билан «Ўзнефтгазинспекция»га юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг топшириқларини ижро этиш;
«Ўзнефтгазинспекция» фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, «Ўзнефтгазинспекция»нинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижроси ташкил этилиши ва мониторинг олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш, «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
«Ўзнефтгазинспекция» ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзнефтгазинспекция» тизимида лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва ўз вақтида киритиш;
«Ўзнефтгазинспекция» раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини «Ўзнефтгазинспекция» мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
«Ўзнефтгазинспекция» ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
«Ўзнефтгазинспекция» ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзнефтгазинспекция» тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Ўзнефтгазинспекция» ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, «Ўзнефтгазинспекция»нинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида «Ўзнефтгазинспекция» ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини ва «Ўзнефтгазинспекция»нинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
«Ўзнефтгазинспекция» ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижроси устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;
«Ўзнефтгазинспекция» марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Энергетика вазирлигига таклифлар киритиш.
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
14. Қуйидагилар «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
«Ўзнефтгазинспекция»нинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
«Ўзнефтгазинспекция» фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришиш сўзсиз таъминланиши бўйича чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқ ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғига таклифлар тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-маърифий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник қоидалар ва нормалар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари келгусида кўриб чиқилиши учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Энергетика вазирлигига қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини таъминлаш, «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Ўзнефтгазинспекция»га тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқиш, уларни пухта экспертизадан ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, «Ўзнефтгазинспекция» мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
ўз фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғига таклифлар киритиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг намунавий Одоб-ахлоқ қоидалари асосида «Ўзнефтгазинспекция» томонидан тасдиқланган «Ўзнефтгазинспекция» ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзнефтгазинспекция» тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғига давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини, сифатини ва улардан фойдаланишни ошириш бўйича таклифлар киритиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳудудий бўлимлар раҳбарларининг вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Ўзнефтгазинспекция»нинг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномалари билан тартибга солинади.
6-боб. «Ўзнефтгазинспекция» раҳбарларининг жавобгарлиги
15. «Ўзнефтгазинспекция»нинг бошлиғи:
«Ўзнефтгазинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
16. «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғининг ўринбосари:
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда «Ўзнефтгазинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Ўзнефтгазинспекция» раҳбарияти
17. «Ўзнефтгазинспекция»га Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи лавозими бўйича айни бир вақтда нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори, унинг ўринбосари — нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқнинг ўринбосари — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
«Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи Энергетика вазирлиги ҳайъати таркибига киради.
Бошқармалар ва бўлимлар, марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, шунингдек, «Ўзнефтгазинспекция»нинг бош мутахассислари катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар. «Ўзнефтгазинспекция» муҳандислари давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
18. «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
19. «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатларини ижро этиш унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
20. «Ўзнефтгазинспекция» ходимлари мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
21. Таркибий бўлинмалар раҳбарлари «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
2-§. «Ўзнефтгазинспекция»нинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
22. «Ўзнефтгазинспекция» ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
23. «Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳудудий бўлимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
«Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жойларда секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
8-боб. «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари, молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
24. «Ўзнефтгазинспекция»нинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
25. «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган «Ўзнефтгазинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
26. «Ўзнефтгазинспекция» фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
«Ўзнефтгазинспекция» раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чоралари;
«Ўзнефтгазинспекция» фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
27. «Ўзнефтгазинспекция» фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
28. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича «Ўзнефтгазинспекция»нинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантириладилар ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача жавобгарликка тортиладилар.
29. «Ўзнефтгазинспекция»нинг моддий-техник таъминлаш бўйича харажатларини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
30. «Ўзнефтгазинспекция» ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
31. «Ўзнефтгазинспекция» ходимларига:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига — Энергетика вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун белгиланган тартибда ҳар чораклик тақдирлаш пули тўланади;
б) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига:
штат жадвалига мувофиқ байрам саналарида икки лавозим маошигача миқдорда мукофотлар тўланади;
«Ўзнефтгазинспекция»нинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига белгиланган тартибда лавозим маошига (тариф ставкасига) шахсий устамалар белгиланади ва тўланади.
32. Бошқарув ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ва бўш ўринлар ҳисобига ҳосил бўладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари «Ўзнефтгазинспекция» ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондига йўналтирилади.
9-боб. «Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳисобот бериши
33. «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи «Ўзнефтгазинспекция» фаолияти тўғрисида Энергетика вазирлиги олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Энергетика вазирлиги «Ўзнефтгазинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосари фаолиятининг уларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингини олиб боради, «Ўзнефтгазинспекция» фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
10-боб. Якунловчи қоида
34. «Ўзнефтгазинспекция»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 207 нафар (шу жумладан, ҳудудий бўлинмалар ходимлари — 170 нафар), шу жумладан:
бошқарув ходимлари — 91 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари — 107 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлар — 11 нафар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Марказий аппарат ходимларининг чекланган сони — 37 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 34 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлар — 3 нафар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, «Ўзнефтгазинспекция» раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ва уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан биргаликда) йиғиндиси;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) — иссиқлик энергиясини қабул қилиш, ташиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуна ёки асбоб;
электр энергетика объектлари — ягона электр энергетика тизимининг электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналари, ягона электр энергетика тизимига уланмаган блок-станциялар ва бошқа генерация қилувчи, шу жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи қувватлар, шунингдек, электр тармоғи хўжалиги (электр энергиясини узатишга мўлжалланган электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари) ва иссиқлик тармоқлари объектлари;
блок-станциялар — истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
истеъмолчи — ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек кўмирдан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс (аҳолидан — маиший истеъмолчилардан ташқари).
2. «Ўзэнергоинспекция» электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.
«Ўзэнергоинспекция» берилган ваколатлар доирасида ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг («Ўздавэнергоназорат») ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. «Ўзэнергоинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Энергетика вазирлигининг қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
4. «Ўзэнергоинспекция»нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. «Ўзэнергоинспекция» юридик шахс ҳисобланади, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг номи ёзилган бланкаларга эгадир.
«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс мақомига эга эмас.
6. «Ўзэнергоинспекция»нинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Электр энергетикада назорат инспекцияси,
қисқартирилган номи — «Ўзэнергоинспекция»;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю в электроэнергетике,
қисқартирилган номи — Узэнергоинспекция;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The inspection for control in electric power industry at the Ministry of energy of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Uzenergyinspection.
7. «Ўзэнергоинспекция» жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6-уй.
2-боб. «Ўзэнергоинспекция»нинг ташкилий тузилмаси
8. «Ўзэнергоинспекция» тизимига:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлар киради.
Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил равишда «Ўзэнергоинспекция» томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ амалга оширадилар ва бевосита «Ўзэнергоинспекция» раҳбариятига бўйсунадилар.
3-боб. «Ўзэнергоинспекция»нинг вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар «Ўзэнергоинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширилиши, шунингдек, электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг, шу жумладан, электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда техник қоидалар ва нормаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлиги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишларни амалга оширилишига кўмаклашиш;
10. «Ўзэнергоинспекция» унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларининг техник ҳолати ва уларни ишлатишни ташкил этиш, электр қурилмаларини техник ишлатиш ва уларни ишлатишда техника хавфсизлиги, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва шунга ўхшаш талабларни назарда тутадиган техник қоидалар ва нормалар бажарилиши;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларининг техник ҳолати ва уларни ишлатишни ташкил этиш, иссиқлик қурилмаларини техник ишлатиш ва уларни ишлатишда техника хавфсизлиги, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва шунга ўхшаш талабларни назарда тутадиган техник қоидалар ва нормалар бажарилиши;
юритишида электр-тармоқ хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар томонидан электр-тармоқ хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари чегараларида жойлашган ер участкаларидан фойдаланишнинг алоҳида шартларига риоя қилиши;
электр энергияси истеъмолчилари томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати таъминланиши;
юридик шахсларнинг электр қурилмалари ва иссиқлик қурилмаларида ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини сифатли бажарилиши;
электр энергетика объектлари ташкилотлари ва истеъмолчилар томонидан ишлаб турган, ишга тушириладиган, реконструкция ва модернизация қилинадиган энергия сиғимли қурилмалар ва ускуналар баланс энергетик синовларидан ўтказилиши;
электр энергетика объектлари томонидан электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашнинг хавфсизлиги;
электр энергетика объектларининг аварияларни локализация қилиш ва тугатишга тайёрлиги;
истеъмолчилар томонидан электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилиниши, шунингдек, кўмирдан фойдаланишнинг хавфсизлиги;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчилар томонидан электр ва иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, тақсимланиши ва истеъмол қилиниши, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қилади;
б) юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек, электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг, шу жумладан, электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
зарурат бўлганда янги ва реконструкция қилинадиган электр қурилмаларини назорат синовларидан (ўлчашдан) ўтказади;
электр энергетиканинг янгидан ишга тушириладиган ва реконструкция қилинадиган объектларини фойдаланишга қабул қилишда давлат қабул комиссиялари таркибида иштирок этади;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимлари тегишли равишда электр қурилмалари ва иссиқлик қурилмаларини ишлатишда техник ишлатиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билишини текшириш бўйича талабларни белгилайди;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимлари тегишли равишда электр қурилмалари ва иссиқлик қурилмаларини ишлатишда техник ишлатиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билишини текшириш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш. узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасида электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг раҳбарлари, электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда иштирок этади;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида юз берган (гуруҳли, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган) бахтсиз ҳодисаларни махсус текширади ва ҳисобини юритади;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг энергия қурилмаларидаги бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш натижалари бўйича «Ўзэнергоинспекция»нинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш натижалари бўйича берилган кўрсатмаларни электр энергетика объектлари ва истеъмолчилар томонидан бажарилиши устидан назорат қилади;
электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)ни текшириш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
в) иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
энергия сарфини пасайтириш ва электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек, кўмирдан самарали фойдаланишнинг жаҳон тенденцияларини тизимли асосда ўрганади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергетика самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини белгилайди ва уларни республикада ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек, кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва миллий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
иқтисодиёт тармоқларида энергия сарфини пасайтириш ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш масалалари бўйича иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежашга йўналтирилган модернизациялаш, технологик ускуналар ва технологияларни янгилаш давлат дастурлари, лойиҳалар ва чора-тадбирларни амалга оширилиши устидан назорат қилади;
г) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда техник қоидалар ва нормаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий актларни, шунингдек, норматив ҳужжатларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва кўрсатиб ўтилган масалаларни ҳуқуқий тартибга солишнинг халқаро тажрибасини ўрганади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда техник қоидалар ва нормаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда киритади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида тайёрланган келишилган таклифларни кўриб чиқиш учун Энергетика вазирлигига киритади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида электр энергетика ва истеъмолчиларнинг объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни шакллантириш ва асослаш юзасидан илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни тайёрланишини ташкил этади.
д) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлиги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг ташқи ва ички электр таъминоти ва иссиқлик таъминоти лойиҳаларини (кейинги ўринларда энергетика таъминоти лойиҳалари деб аталади) келишади;
янги ва реконструкция қилинган электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг энергия қурилмаларини уларни ишлатишга тайёрлигини аниқлаш юзасидан улаш тартиботида иштирок этади;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда уларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан ушбу корхоналар тасарруфидаги кучланиши 0,4 — 500 кВ бўлган электр хўжалиги объектларида амалга оширилган янги қурилиш, модернизация ва реконструкция ишларини берилган техник топшириқлар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Электр қурилмаларни тузилиши қоидалари ҳамда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан техник кўрикдан ўтказади ва тегишли далолатнома расмийлаштиради;
(10-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини келишади;
электр ва иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш соҳасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган электр энергетика объектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг тадбирларини келишади;
электр энергетика объектлари томонидан электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш соҳасида хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва истеъмолчилар томонидан электр ва иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида тадбирлар бажарилиши устидан назорат қилади;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини шакллантириш ва келишишда иштирок этади;
е) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишларни амалга оширилишига кўмаклашиш соҳасида:
электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишни таъминлаш юзасидан мажбурий тартибда энергетик текширишдан ўтказилиши керак бўлган йиллик истеъмолининг умумий ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғили ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғили ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари рўйхатини шакллантиришда иштирок этади;
энергия аудиторларини ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетик текширишини ўтказиш учун ҳуқуққа эга бўлишини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилашда иштирок этади;
электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишни таъминлаш юзасидан йиллик истеъмолининг умумий ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғили ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғили ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий тартибда энергетик текширишдан ўтказилиши устидан назорат қилади;
электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишни таъминлаш юзасидан мажбурий энергетик текширишлар ўтказиш дастурларини тасдиқлайди, энергетик текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни таҳлил қилади;
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг ташкилотлари томонидан электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишни таъминлаш юзасидан ўтказилган мажбурий энергетик текширишларнинг тавсиялари бажарилишини назорат қилади;
электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан маҳсулотларнинг асосий турларини ишлаб чиқаришда ва хизматлар кўрсатишда энергия сарфини пасайтиришнинг мақсадли параметрлари бажарилишини таъминлайдиган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини кўриб чиқади ва келишади;
«Ўзэнергоинспекция» унга юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бўлимлари орқали белгиланган тартибда ҳал этади.
4-боб. «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. «Ўзэнергоинспекция» унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
«Ўзэнергоинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник қоидалар ва нормалар лойиҳаларини белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ва Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
«Ўзэнергоинспекция» ваколатларига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
«Ўзэнергоинспекция» ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзэнергоинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
«Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
«Ўзэнергоинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Энергетика вазирлигига ва Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
ўрнатилган тартибда хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хўжалик бошқаруви органлари фаолиятларининг электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмирдан фойдаланиш қисми бўйича текширувини тўсиқсиз амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ташкилотларига, аҳоли бундан мустасно, электр ва иссиқлик энергиясини истеъмол қилишда, шунингдек, ундан оқилона фойдаланишда техник ишлатиш ва техника хавфсизлиги юзасидан энергетика соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига улар томонидан риоя қилинишини белгиланган тартибда текшириш учун тўсиқсиз кириш;
текширишлар далолатномаларини тузиш ва давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек, жисмоний шахсларга, аҳоли бундан мустасно, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасидаги талабларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган масалалар бўйича кўрсатмалар бериш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасидаги талаблар бузилган холда ишлаётган, авариялар, технологик бузишлар, одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига таҳдид солаётган талаблар бузилган ҳолда бажарилаётган энергия қурилмалари ишини тўхтатиб қўйиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғига ва уларнинг мол-мулкига хавф солаётган электр тармоғи хўжаликлари объектларини муҳофаза қилиш қоидаларининг аниқланган хавфсизлик талаблари бузилиши бўйича «Ўзэнергоинспекция»нинг кўрсатмалари бажарилмаганлиги учун истеъмолчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чораларини кўриш;
электр энергетика объектларининг электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимларини ўқитишга ва билимларини текширишга гувоҳномалар бериш;
тегишли равишда электр қурилмалари ва иссиқлик қурилмаларига хизмат кўрсатувчи электр энергетика объектларининг электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимлари томонидан энергия қурилмаларини ишлатишда техник ишлатиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билишини ва уларга риоя қилишини ўз вақтида текшириш устидан назорат қилиш;
тегишли равишда электр қурилмалари ва иссиқлик қурилмаларини ишлатишда техник ишлатиш ва техника хавфсизлиги талабларини билиш юзасидан текширишдан ўтмаган ёки ушбу талабларни бузувчи шахсларни энергия қурилмаларида ишлашга қўймаслик тўғрисида электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
электр энергетика объектларида ва истеъмолчиларнинг объектларида бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг сабабларини махсус текшириш натижалари бўйича «Ўзэнергоинспекция»нинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
электр ва иссиқлик энергияси истеъмолининг хавфсизлиги юзасидан истеъмолчиларнинг объектларини электр ва иссиқлик тармоқларига улаш бўйича хизматлари фаолияти устидан назорат қилиш;
«Ўзэнергоинспекция»нинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича энергия қурилмаларини ишлатадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг, аҳолидан ташқари ҳисоботларини эшитиш;
аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш ва электр энергетика объектларига ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чораларини қабул қилиш;
мустақил экспертлар ва илмий-тадқиқот муассасаларнинг экспертларини текширишларга жалб этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда техник қоидалар ва нормаларни ишлаб чиқиш учун ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
«Ўзэнергоинспекция»нинг ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича, аҳоли бундан мустасно, пулли асосда қуйидаги хизматларни кўрсатиш:
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг раҳбарлари, электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, техник қоидалар ва нормаларни, электр ва иссиқлик хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот ва методик адабиётларни, плакатлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш ва тарқатиш;
янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини синовдан (ўлчовдан) ўтказиш;
электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва узлуксиз ишлаб чиқариш ва узатиш ва тақсимлашни таъминлаш юзасидан электр энергетика объектларини ва электр ва иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларни энергетик текширишдан ўтказиш;
истеъмолчилар томонидан реактив энергияни компенсация қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва бажариш;
электр узатиш ҳаво линияларини, шунингдек магистрал нефть ва газ қувурларини республиканинг бориш қийин бўлган ҳудудларида ишлатиш жараёнида уларни учувчисиз кўздан кечиришни белгиланган тартибда ташкил этиш;
электр қурилмалари (иссиқлик қурилмалари) уланишга буюртманомалар тайёрлаш юзасидан электр қурилмаларини (иссиқлик қурилмаларини) электр (иссиқлик) тармоқларига технологик улаш бўйича хизматлар кўрсатиш, энергия таъминоти (иссиқлик таъминоти) ташкилотлари томонидан берилган техник шартларни уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш, шунингдек, асосланган рад этишларни тайёрлаш ва ҳакамлик судларида иштирок этиш;
электр таъминоти шартномаларини тузишда хизматлар кўрсатиш (уни расмийлаштиришнинг тўғрилигини текшириш, зарур шартлар ва техник тавсифларнинг қонунчиликка мувофиқлигини тўлиқ ҳажмда акс эттириш), шунингдек, низоли вазиятлар юзага келганда энергия таъминотининг амалдаги шартномаларини таҳлил қилиш;
электр таъминотининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш (юклама йўналишининг таҳлили, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишининг иқтисодий самарадорлигининг ҳисоб-китоби ҳамда электр энергияси ва реактив қувват компенсацияси тизимлари ҳисобини юритиш).
«Ўзэнергоинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. «Ўзэнергоинспекция»:
унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
«Ўзэнергоинспекция»нинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминланиш;
Энергетика вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, «Ўзэнергоинспекция» томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича назорат тадбирлари сифатли ва тўлиқ амалга оширилиши;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида хавфсизлик тизимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилиниши учун жавоб беради.
5-боб. «Ўзэнергоинспекция» раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
13. Қуйидагилар «Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
«Ўзэнергоинспекция» фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, қонун ҳужжатлари билан «Ўзэнергоинспекция»га юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзэнергоинспекция» фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг топшириқларини ижро этиш;
«Ўзэнергоинспекция» фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, «Ўзэнергоинспекция»нинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижроси ташкил этилиши ва мониторинг олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш, «Ўзэнергоинспекция» фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ва ҳудудий органлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
«Ўзэнергоинспекция» ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзэнергоинспекция» тизимида лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва ўз вақтида киритиш;
«Ўзэнергоинспекция» раҳбарлари ва ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;
таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини «Ўзэнергоинспекция» мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
«Ўзэнергоинспекция» ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
«Ўзэнергоинспекция» ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзэнергоинспекция» тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Ўзэнергоинспекция» ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, «Ўзэнергоинспекция»нинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини ва «Ўзэнергоинспекция»нинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
«Ўзэнергоинспекция» ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижроси устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;
«Ўзэнергоинспекция» марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Энергетика вазирлигига таклифлар киритиш.
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
14. Қуйидагилар «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
«Ўзэнергоинспекция»нинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
«Ўзэнергоинспекция» фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзэнергоинспекция» фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришиш сўзсиз таъминланиши бўйича чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқ ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича «Ўзэнергоинспекция» бошлиғига таклифлар тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-маърифий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник қоидалар ва нормалар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари келгусида кўриб чиқилиши учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Энергетика вазирлигига қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини таъминлаш. «Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Ўзэнергоинспекция»га тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқиш, уларни пухта экспертизадан ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, «Ўзэнергоинспекция» мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
ўз фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича «Ўзэнергоинспекция» фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни «Ўзэнергоинспекция» бошлиғига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича «Ўзэнергоинспекция» бошлиғига таклифлар киритиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг намунавий Одоб-ахлоқ қоидалари асосида «Ўзэнергоинспекция» томонидан тасдиқланган «Ўзэнергоинспекция» ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзэнергоинспекция» тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғига давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини, сифатини ва улардан фойдаланишни ошириш бўйича таклифлар киритиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳудудий бўлимлар раҳбарларининг вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Ўзэнергоинспекция»нинг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномалари билан тартибга солинади.
6-боб. «Ўзэнергоинспекция» раҳбарларининг жавобгарлиги
15. «Ўзэнергоинспекция»нинг бошлиғи:
«Ўзэнергоинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
16. «Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг ўринбосари:
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда «Ўзэнергоинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. «Ўзэнергоинспекция» фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Ўзэнергоинспекция» раҳбарияти
17. «Ўзэнергоинспекция»га Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғи лавозими бўйича айни бир вақтда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори, унинг ўринбосари — электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқнинг ўринбосари — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
«Ўзэнергоинспекция» бошлиғи Энергетика вазирлиги ҳайъати таркибига киради.
«Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бўлимлари бошлиқлари электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
18. «Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
19. «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатларини унинг ўринбосари ижро этади.
20. «Ўзэнергоинспекция» ходимлари мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
21. Таркибий бўлимлар раҳбарлари «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги низомлар «Ўзэнергоинспекция» бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
2-§. «Ўзэнергоинспекция»нинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
22. «Ўзэнергоинспекция» ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
23. «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳудудий бўлимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жойларда секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
8-боб. «Ўзэнергоинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари, молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
24. «Ўзэнергоинспекция»нинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
25. «Ўзэнергоинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган «Ўзэнергоинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
26. «Ўзэнергоинспекция» фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
«Ўзэнергоинспекция» раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чоралари;
«Ўзэнергоинспекция» фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
27. «Ўзэнергоинспекция» фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
28. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича «Ўзэнергоинспекция»нинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантириладилар ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача жавобгарликка тортиладилар.
29. «Ўзэнергоинспекция», унинг ҳудудий органларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, «Ўзэнергоинспекция» томонидан тасдиқланган истеъмолчилар томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати таъминланмаганлиги туфайли ягона электр-энергетика тизимида электр энергияси йўқотилиши ҳосил бўлиши ҳолатлари бўйича ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларига тушган маблағларнинг 50 фоизи, шунингдек, бўш ўринлар ҳисобига ҳосил бўлган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
30. «Ўзэнергоинспекция» ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
31. «Ўзэнергоинспекция» ходимларига:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига — Энергетика вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун белгиланган тартибда ҳар чораклик тақдирлаш пули тўланади;
б) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан:
штат жадвалига мувофиқ байрам саналарида икки лавозим маошигача миқдорда мукофотлар тўланади;
«Ўзэнергоинспекция»нинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига белгиланган тартибда лавозим маошига (тариф ставкасига) шахсий устамалар белгиланади ва тўланади.
32. Бошқарув ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ва бўш ўринлар ҳисобига ҳосил бўладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари «Ўзэнергоинспекция» ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондига йўналтирилади.
9-боб. «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳисобот бериши
33. «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи «Ўзэнергоинспекция» фаолияти тўғрисида Энергетика вазирлиги олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Энергетика вазирлиги «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосари фаолиятининг уларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингини олиб боради, «Ўзэнергоинспекция» фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
10-боб. Якунловчи қоида
34. «Ўзэнергоинспекция»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 201 нафар (шу жумладан, ҳудудий бўлинмалар — 164 нафар), шу жумладан:
бошқарув ходимлари — 91 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари — 90 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлар — 23 нафар.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Марказий аппарат ходимларининг чекланган сони — 37 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 33 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлар — 4 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим актлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 9-сон, 105-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 322-модда).
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим актларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларида 1-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат назорати органлари — электр, иссиқлик энергияси истеъмоли ва кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларида:
3-банднинг биринчи хатбошидаги «Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» ДИ деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИда» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»да» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банднинг биринчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
25-банднинг учинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИга», 28-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИнинг» сўзлари тегишли равишда ««Ўзэнергоинспекция»га», ««Ўзэнергоинспекция»нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи хатбошидаги ва 30-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
31-банддаги:
биринчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИдан» сўзлари ««Ўзэнергоинспекциядан»» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
39-банднинг тўртинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
71-банднинг биринчи хатбошидаги ва 72-банднинг иккинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси)» сўзлари «Электр энергетикада назорат инспекцияси («Ўзэнергоинспекция»)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси» сўзлари ««Ўзэнергоинспекция»» сўзи билан алмаштирилсин;
г) илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомдаги ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Нефть маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йиллар даврида республикада биогаз қурилмаларини жорий этиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги 338-сон қарорининг 10-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 465-модда) ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 880-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 248-модда) билан тасдиқланган Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 55-бандидаги ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 268-модда) билан тасдиқланган Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 25-бандидаги ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)