Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
6-банддаги «муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар» деган сўзлар «штамп ва бланкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.».
3.
25-банддаги «Жамғарманинг» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
28-банддаги «, Давлат божхона қўмитаси ва Жамғармага» деган сўзлар «ва Давлат божхона қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.