toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 июнь,
335-В-сон
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. ХАЙРУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 июнь,
02-02/12-26-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сонли қарорига
ИЛОВА
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни (бундан буён матнда йиғимлар деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қимматликлар — миллий валюта ва касса ҳужжатлари;
кунлик ҳужжатлар — операцион кун давомида расмийлаштирилган миллий валютада амалга оширилган операциялар ҳисобини юритиш ҳужжатлари;
инкассация хизмати — махсус кассанинг кунлик нақд пул тушумларини инкассация қилиш ва қимматликларни ташиш билан боғлиқ бўлган хизмат.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда миллий валютада йиғимлар ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
3. Йиғимлар нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида тижорат банки томонидан миллий валютада тўловларни қабул қилувчи банк кассаси (бундан буён матнда махсус касса деб юритилади) ташкил қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йиғимлар барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали қабул қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-4, 26.12.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)
2-боб. Махсус касса ишини ташкил қилиш, қимматликлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Махсус кассалар ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташиш, мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 335-В-2, 01-02/12-74-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-2, 14.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Махсус касса тижорат банки томонидан ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, миллий валютани нақд пулсиз шаклда қабул қилувчи тўлов терминали, компьютер, принтер, ҳисоблаш техникаси, пул санаш машинкаси, пулларни ўраб-боғлаш учун бандероль, тизимча ва пломбалар, кассир учун бириктирилган махсус пломбир, амалиёт кассасининг номи ёзилган ёки унинг тартиб рақами кўрсатилган штамп ва бланкалар билан таъминланган бўлиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 10 июндаги 335-13-3, 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-3, 20.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2694-3/3315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Махсус кассада фаолият юритадиган кассирлар сони унинг иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тижорат банки томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Махсус кассада икки ёки ундан ортиқ кассирлар фаолият юритганда, тижорат банки раҳбарининг буйруғига асосан катта амалий иш тажрибасига эга бўлган кассирлардан бири катта кассир лавозимига тайинланади. Катта кассир кассирларга юклатилган барча вазифаларни амалга ошириб, махсус касса ишига бошчилик қилади ва кассирларнинг ишини назорат қилиб боради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Йиғимлар ундирилганлиги ҳақида кассир томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кирим ҳужжати расмийлаштирилади. Бунда кассир ҳужжатда мижознинг имзоси қўйилганлигини ҳамда тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кирим ҳужжати бир нусхада тайёрланади. Кирим ҳужжатнинг маълумотнома қисми кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, квитанция қисми нақд пулни топширган мижозга тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк карталари орқали йиғимлар қабул қилинганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага тикилади, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.
Бундан ташқари, йиғимлар виртуал терминаллар (Е-РОS) ёки бошқа бирор электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинганда, тўловчига электрон чек ёки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи бирор бир электрон ҳужжат тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 335-В-2, 01-02/12-74-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-2, 14.01.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
3-боб. Махсус кассада ҳисоботни юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Кассир томонидан операцион кун якунида махсус кассада қимматликлар асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ва имзоланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳисобот ва қимматликлар инкассация сумкаси (қоп)га тасдиқловчи ҳужжатлар билан биргаликда жойланади ҳамда тижорат банкига юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-4, 26.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Инкассатор томонидан махсус кассадан қабул қилинган инкассация сумкалари (қоплари) тижорат банкининг кечки кассасига топширилади.
Махсус касса томонидан тижорат банкига юбориладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ўзаро шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси хизмати кузатуви остида амалга оширилиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-4, 26.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Банк бухгалтериясининг масъул ходимлари тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тузилган ҳисоботнинг тўғрилигини, қимматликларнинг тўла-тўкис топширилганлигини ва улардан тўғри фойдаланилганлигини текширади. Ҳисоботга киритилган операцияларни тижорат банки балансида акс эттирилиши бош бухгалтер томонидан текширилади ва имзоланади ҳамда кассир томонидан тасдиқловчи ҳужжатлари билан биргаликда кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
4-боб. Йиғимларни ундириш ва ҳисобини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 10 июндаги 335-13-3, 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-3, 20.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2694-3/3315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Операцион кун якунида махсус касса томонидан қабул қилинган маблағлар тегишли тижорат банкига инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси орқали топширилади. Маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-4, 26.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Тижорат банки томонидан ҳар ойда маблағлар бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунида Бош банкка тақдим қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Бош банк ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 декабрдаги 335B-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 95-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-4, 26.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
30. Йиғимларнинг белгиланган тартибда тўланиши устидан назорат божхона бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 –– 22727-моддалари.
5-боб. Якуний қоида
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2015 йил 12 июнь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎маълумотнома — certificatе

_____________________________
‎‎‎(тижорат банкнинг номи)

____________________________
‎‎‎(кассир штампи)


‎‎‎20___ йил «___» _______________

_________________________________________________________________________________________________
‎‎(мижознинг фамилияси, исми, шарифи
‎clientʼs name, surname)

‎‎_____________________________________________________________________________________қабул қилинди.

‎‎(миллий валютанинг қиймати, суммаси — рақам ва сўз билан ёзилади
‎value of national currency, amount in figures and in words)

________________________________________________
‎‎‎(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,
‎the name of the country, where the vehicle is registered)

_____________________________
‎‎‎(тўлов тури — type of payment)

‎‎______________________________________
‎(мижознинг имзоси — clientʼs signature)

‎‎____‎‎_________________________________
‎(кассирнинг имзоси — cashiers signature)

_________________________________________________________________________________________________

‎‎‎‎квитанция — receipt

‎‎_____________________________
‎‎‎‎(тижорат банкнинг номи)

‎‎____________________________
‎‎‎‎(кассир штампи)


‎‎‎‎‎20___ йил «___» _______________‎

‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(мижознинг фамилияси, исми, шарифи
‎clientʼs name, surname)

‎‎‎‎_____________________________________________________________________________________қабул қилинди.

‎‎(миллий валютанинг қиймати, суммаси — рақам ва сўз билан ёзилади
‎value of national currency, amount in figures and in words)

‎‎________________________________________________ ‎‎‎(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,
‎the name of the country, where the vehicle is registered)

‎‎_____________________________
‎‎‎‎(тўлов тури — type of payment)

‎‎‎‎____‎‎_________________________________ ‎
‎(кассирнинг имзоси — cashiers signature)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Махсус касса томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисида

‎ҲИСОБОТ

‎‎20 ____ йил «____» ____________‎__

Нақд пулда амалга оширилган
‎операциялар мазмуни

кирим‎‎

чиқим‎‎

Олинган бўнак:‎‎ ‎‎ ‎‎
Кунлик айланмалар:‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Жами айланмалар‎‎ ‎‎ ‎‎
Банк кассасига топширилиши керак‎‎ ‎‎ ‎‎
Баланс:‎‎ ‎‎ ‎‎

Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган
‎операциялар мазмуни

кирим‎‎

чиқим‎‎

Кунлик айланмалар:‎‎ ‎‎ ‎‎
Жами айланмалар‎‎ ‎‎ ‎‎
Банк кассасига топширилиши керак‎‎ ‎‎ ‎‎
Баланс:‎‎ ‎‎ ‎‎

_______________________
‎‎‎(ҳисобот тузувчининг
‎Ф.И.О., имзоси)

‎‎Ҳисоботни текширди:

____________________________________________________________________________
‎‎‎(тижорат банк бош бухгалтерининг Ф.И.О., имзоси)

‎‎20___ йил «____» _____________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон; 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон, 20.06.2019 й., 10/19/2694-3/3315-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)