1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282-6]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 ноябрдаги 84-сонли ««Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2282-9, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 май,
67-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 29 майдаги 67-сон буйруғига ИЛОВА
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов (2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — суғурта бадаллари) тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида берилади.».
«11. Инспектор аризачи ёки ташкилот вакилига тақдим этилган ҳужжатларнинг (меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари) асл нусхаларни қайтаради ва унга аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади. Меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия деб юритилади) томонидан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг аризачига қайтарилиши шарт.».
«Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳисобланган суғурта бадалларини, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини ўзаро солиштиради.».
«18. Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек ташкилот (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади.».
«35. Текшириш ташкилот ёки архив вакили иштирокида ўтказилиши лозим, бунда текшириш натижаси бўйича далолатнома Пенсия жамғармаси бўлими ходими, ташкилот ёки архив вакили томонидан имзоланади, шундан сўнг ташкилот (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки архив муҳри билан тасдиқланади.».