toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
икки ой муддатда Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июнь,
474-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Инспекция истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига ва хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эгадир.
5. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;
б) инглиз тилида — Thе Inspеctiоn оf thе rеgulаtiоn оf аlcоhоl аnd tоbаccо mаrkеt undеr thе Ministry оf finаncе оf thе Rеpublic оf Uzbеkistаn;
в) рус тилида — Инспекция по регулированию алкогольного и табачного рынка при Министерстве финансов Республики Узбекистан.
6. Инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6.
2-боб. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалар ҳисобланади:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;
алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ташкилотлар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш;
техник тартибга солиш ва қонунчилик соҳасидаги ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилган ҳолда, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилишини назорат қилиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотлари томонидан лицензия талабларига амал қилинишини назорат қилиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар айланмасининг ҳақиқий ҳажмларини мониторинг қилиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш.
8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш соҳасида:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ушбу фаолиятни лицензиялаштириш тўғрисидаги низомлар талабларидан келиб чиққан ҳолда беради ва расмийлаштиради;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган ташкилотлар реестрини юритади;
б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ахборот тизими деб аталади) ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ва айланмасини назорат қилиш учун яратади, жорий этади ва мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ахборот тизимининг алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш бўйича маҳсулотларни маркировкалаш ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминлайди;
ахборот-коммуникация тизимлари орқали истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмлари ва айланмасини мониторинг қилади;
лицензиат томонидан ахборот тизимига ўз вақтида ва ҳаққоний ахборотни киритилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ахборот тизимининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланиши бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
в) алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкилотлар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш соҳасида:
алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкилотлар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси параметрлари бўйича таклифлар киритади;
г) техник тартибга солиш ва қонунчилик соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилган ҳолда, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
текширишлар ўтказиш орқали истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилишини назорат қилади;
ишчи органлар фаолиятида иштирок этади, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасидаги техник ва технологик регламентлар, стандартлар, шунингдек, санитария-гигиена нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқади ва киритади;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик бўйича профилактика ва тушунтириш ишларини олиб боради;
ишлаб чиқарувчи корхоналарда этил спиртининг ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини уларнинг сифатини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синовдан ўтказади ва синов натижалари бўйича истеъмол спирти маҳсулотларнинг мувофиқлиги ёки ишлаб чиқариш жараёнига қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида хулосалар беради;
д) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом-ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш соҳасида:
назорат қилувчи органлар сўровига биноан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини текшириш ва мониторинг тадбирларида белгиланган тартибда иштирок этади;
текширишлар ўтказиш йўли билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сақлаш сифатини ва уларнинг айланмасини, шу жумладан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилади;
истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сифати бўйича мурожаатларини тегишли чоралар кўриш мақсадида ўрганиб чиқади;
молиявий санкциялар қўллайди, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, тугатади ёки бекор қилади;
е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотлари томонидан лицензия талабларига амал қилинишини назорат қилиш соҳасида:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади;
ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айлаинмасининг ҳақиқий ҳажмларини мониторинг қилиш соҳасида:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотлари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар ҳисоби ва таҳлилини амалга оширади;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажмлари ва улар айланмаси мониторингини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади;
з) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо ташкилотлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан тармоқ ташкилотлари томонидан солиқлар, шу жумладан акциз солиғининг ўз вақтида тўланиши бўйича лицензия талаблари бажарилишига риоя қилиниши юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
и) узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида:
ишлаб чиқарувчи ташкилотларда узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сифатини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда халқаро стандартларни жорий қилишга кўмаклашади ва таклифлар киритади;
халқаро ташкилотлар, шунингдек бошқа давлатларнинг алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича органлари билан Инспекция ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда ҳамкорликни амалга оширади;
алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, норматив-ҳуқуқий базани, техник ва технологик регламентларни ва халқаро стандартларни такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар йиғилишларида, конференция ва семинарларда иштирок этади.
Инспекция қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Молия вазирлигига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва уларнинг айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат стандартлари, техник регламентларини такомиллаштириш, шунингдек уларни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш бўйича «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни бепул асосда олиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга илмий ташкилотларни, олим ва мутахассисларни, шу жумладан чет элдан шартнома асосида жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва маҳсулот тамаки ларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлил таваккал» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш;
текширилаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;
алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар берадиган туман (шаҳар) солиқ инспекцияларидан ушбу савдо нуқталарининг рўйхати ва жойлашувини сўраб олиш;
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
зарур ҳолларда, текширилаётган ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишларни белгиланган муддатда бартараф этиш, шунингдек, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотилишини тақиқлаш ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома бериш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш ташкилотларида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
қонунчиликка асосан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки мазкур масалаларда судларга аризалар билан мурожаат қилиш;
биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникани сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини бажариш, Инспекция фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, дастурий таъминот ва бошқа товарларни харид қилиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш.
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини самарали амалий амалга оширилиши учун жавоб беради.
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
11. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
12. Инспекция бошлиғи ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
13. Инспекция бошлиғи унинг йўқлигида ваколатларини бажарадиган битта ўринбосарига эга.
14. Инспекция бошлиғининг ўринбосари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
15. Инспекция Ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
16. Инспекция фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мутасаддилик қилади.
5-боб. Инспекция бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари
17. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг топшириқларини бажариш;
ўзининг ўринбосари ваколатларини, Инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўзининг ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Инспекция фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Инспекция фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Инспекциянинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши жараёнини назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппаратнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
Инспекцияда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Инспекция кадрлар захирасини шакллантириш;
бўш лавозимларга тавсия қилинган, шунингдек Инспекцияга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-маърифий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш;
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва Молия вазирлигига ўз вақтида киритишни ташкил қилиш;
Инспекция ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Инспекция таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Инспекция мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал этиш;
Инспекция ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишларини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
Инспекция ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан Инспекциянинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Инспекция жамғармаси маблағларининг Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузиш;
Инспекциянинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномалари ва Инспекциянинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, Инспекция ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Инспекция ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Инспекциянинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалларига ўзгартиш киритиш юзасидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Молия вазирлигига таклифлар киритиш;
Инспекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.
Инспекция бошлиғи қонунчиликда назарда тутилган тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
6-боб. Инспекция бошлиғининг жавобгарлиги
18. Инспекция бошлиғи:
Инспекцияга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши;
ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган Инспекциянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар
19. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳоланиши лозим.
20. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.
21. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
22. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
8-боб. Инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
23. Инспекция фаолиятини моддий-техник таъминлаш, шу жумладан ходимларини моддий рағбатлантириш, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловлар Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
24. Инспекция ходимларига Молия вазирлиги марказий аппаратининг ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади.
Инспекциянинг юқори малакали ходимларига ўз хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарганликлари учун Инспекция бошлиғи томонидан лавозим маошларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан 300 фоиз миқдоригача устама белгиланиши мумкин.
25. Инспекция ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган устама ва қўшимча ҳақлар Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомлар ва меҳнат шартномалари (контрактлар)га мувофиқ тўланади. Бунда рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақ белгиланиши Инспекция бошлиғининг ҳуқуқи ҳисобланади.
9-боб. Инспекциянинг Ўзбекистон Республикаси молия вазири олдида ҳисобот бериши
26. Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси молия вазири олдида Инспекция фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
27. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Инспекция бошлиғининг унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
28. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг алоҳида ўзини кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
10-боб. Якунловчи қоида
29. Инспекция қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартибини белгилайди.
2. Бюджетдан ташқари жамғарма юридик шахсни ташкил қилмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) сақлаш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Инспекция фаолиятига оид харажатларни молиялаштириш, шунингдек, Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.
2-боб. Жамғарма маблағларининг шакллантириш
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима тўлашдан тушумларнинг 50 фоизи;
этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;
этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тушадиган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ажратмалари суммасининг 10 фоизи миқдоридаги тушумлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига вақтинча жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғарма маблағлари Инспекция томонидан белгиланган тартибда очиладиган тегишли ғазначилик шахсий ҳисобрақамида шакллантирилади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Инспекцияни сақлаш, шу жумладан Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, устамалар, қўшимча ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида чет эл мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;
илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан алкоголь ва тамаки соҳасида техник тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
Инспекциянинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа йўналишлар ва тадбирлар.
6. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш мақсадида Жамғарманинг бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларида жойлаштирилиши мумкин. Депозитларга жойлаштиришдан олинган қўшимча маблағлар ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларда ишлатилиши мумкин.
7. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича белгиланган тартибда чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланади.
9. Жамғарма маблағларини бошқариш ва сарфлаш Инспекция бошлиғи томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.
10. Инспекция бошлиғи:
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;
11. Инспекциянинг бош бухгалтери Жамғарма маблағлари бўйича ҳисобот ва ҳисобдорликни юритади.
5-боб. Жавобгарлик ва назорат
12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарорига
3-ИЛОВА
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартибини белгилайди.
2. Истеъмол этил спиртини (кейинги ўринларда спирт деб аталади) алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчилар деб аталади) ўртасида тақсимлаш тасдиқланган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва сарфлаш параметрлари доирасида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳар чоракда амалга оширилади.
Спиртнинг йиллик истеъмол талаби 500 далдан ошмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун спирт ажратиш йилда бир марта амалга оширилади.
3. Спирт тақсимоти ҳисобот чораги бошланишидан камида 10 кун олдин ушбу Низомга 2 ва 3-иловалардаги шакллар асосида ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этиладиган аризаларга асосан амалга оширилади.
Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спирт тақсимоти тақсимланмаган спирт қолдиқлари асосида ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида амалга оширилади.
4. Ариза топширган ишлаб чиқарувчининг раҳбари аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
5. Ишлаб чиқарувчилар учун спирт Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида тақсимланади ва аризада сўралган ҳажмлардан фарқ қилиши мумкин.
Спиртни тақсимлашда:
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг тасдиқланган баланси доирасида лицензия талабларини бажариши учун етарли бўлган миқдорда истеъмол спирти ҳажмларини ажратиш;
ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилишидан келиб чиқиб, қўшимча спирт ҳажмини харид қилиш имконияти ҳисобга олинади.
6. Таҳлил ўтказишда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади:
аризада кўрсатилган маълумотлар;
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича лицензия талаблари;
ўтган йилнинг мос даврида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари ҳажми.
7. Инспекция томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ўртасида шу жумладан қуйидагилар инобатга олинган ҳолда тақсимланади:
спирт ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ушбу ташкилотлардаги спирт қолдиқлари;
ишлаб чиқарувчини календарь йил давомида ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотга ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш қуввати ва мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришда ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчининг умумий ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда юбориш.
8. Бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида спиртнинг тақсимланиши асосан уларнинг спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга нисбатан ҳудудий жойлашувига кўра амалга оширилади.
9. Тақсимланган спирт тўғрисидаги маълумотлар Инспекция томонидан ҳисобот ойи бошланишидан камида 5 кун олдин Инспекция ва спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан келишилган ягона шаклда спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тақдим этилади ҳамда чораклик (йиллик) спирт олди-сотди шартномаларини тузишга асос бўлади.
Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун тақсимланган спирт ҳақидаги маълумот ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида Инспекция томонидан тақдим этилади.
Қуйидаги ҳолларда спирт ҳажмларини тақсимлаш тақиқланади:
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга — белгиланган йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 100 фоиздан ошмаган ҳолда;
бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга — аризада кўрсатилган ҳажмлардан ошмаган миқдорда.
10. Спирт 100 фоиз олдиндан тўлов асосида сотилади.
11. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотларда кўрсатилмаган ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ортиқча ҳажмда спирт олди-сотди шартномасини тузиш тақиқланади.
12. Спирт ишлаб чиқарувчи ташкилот Инспекцияни тақсимланган спиртнинг ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ олинганлиги тўғрисида спиртнинг охирги партияси юклаб жўнатилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан хабардор қилиши лозим.
Бунда Инспекция хабарнома олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан барча спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотларга чораклик тақсимланган спиртнинг тўлиқ ҳажмини олган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи(лар) тўғрисида хабарнома юбориши лозим.
13. Ишлаб чиқарувчи томонидан спиртни Инспекция томонидан тақсимланганидан ортиқча ҳажмда олиш қуйидагича амалга оширилади:
тақсимланган спирт ҳажмлари тўлиқ, шунинг баробарида ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш учун зарур ҳажмда олинганда — чорак охиригача;
ортиқча спирт ресурсларига эга бўлган исталган спирт ишлаб чиқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида;
спирт олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича Инспекцияни хабардор қилиш йўли билан.
14. Жорий чоракда ишлаб чиқарувчи томонидан олинмаган (тақсимланган ва қўшимча) спирт ҳажми кейинги чоракка ўтказилмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи мазкур чоракда юклаб жўнатилмаган спирт ҳажми учун олдиндан тўланган тўловни белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
15. Инспекция томонидан ҳақиқатда ишлаб чиқарилган спирт ҳажмлари ва унинг айланмаси мониторингини ўтказиш мақсадида спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар Инспекцияга ҳар ойнинг биринчи санасидан кечиктирмасдан ўтган ой учун ушбу Низомга 5-иловага асосан шаклларда маълумотлар тақдим этиб боради.
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун истеъмол этил спиртининг тақсимлаш
СХЕМАСИ
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА


‎‎‎Истеъмол хомашёсидан олинган ректификатланган этил спиртини 20__ йилнинг __ чораги учун алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида олиш учун
‎АРИЗА
‎__________________________

‎‎

‎‎(ташкилот номи)

т/р‎‏

‎‎‏‎‎‏Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номи

Ўлч. бирл.‎‎

Ишлаб чиқариш ҳажми‎‎

Спиртга бўлган эҳтиёж ҳажми ‎‎

‎‎‏жами

шу жумладан, ойлар бўйича ‎‎

жами

шу жумладан, ойлар бўйича‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

1.‎

2.‎

3.‎

‎Жами:

‎‎
‎Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
‎‎Ташкилот раҳбари

‎‎__________________

‎‎_____________________________________

(имзо) ‎‎

Ф. И. О.‎‎

‎‎‎‎‎‎Тўлдириш санаси 20___ й. «____» ________________
‎Тақдим этиш санаси 20___ й. «____» ________________‎‎

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎20__ йилга _________________________________ ишлаб чиқариш учун истеъмол хомашёсидан ректификатланган этил (ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи) спиртини олиш учун
‎АРИЗА

_________________________________‎‎

(ташкилот номи)‎‎

т/р‎‏

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи‎

Ўлч. бирл.‎‏

Ишлаб чиқариш ҳажми‎‎

Маҳсулот бирлигига сарфланадиган спирт (дал)‎

20__ йилга спирт учун бўлган эҳтиёж ҳажми (дал)‎‎

‎‎‏Спиртнинг ишлатилиши ва сарфланишини тасдиқловчи норматив ҳужжат

жами‎‏

шу жумладан, чораклар бўйича

жами‎‏‏

шу жумладан, чораклар бўйича‎‎‎

I‎

II

III‎

IV‎

I‎

II‎

III‎

IV‎‎

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎
‎1. Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
‎2. Аризага қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органларида ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси илова қилинади.
‎‎Ташкилот раҳбари

‎‎________________

‎‎_______________________

‎‎(имзо)

‎‎Ф. И. О.

‎‎

‎‎‎‎Тўлдириш санаси 20___ й. «____» ________________
‎Тақдим этиш санаси 20___ й. «____» ________________

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎
‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тақсимланган ҳажмлардан ортиқча ҳажмда истеъмол хомашёсидан олинган ректификатланган этил спиртининг харид қилинганлиги тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

‎‎‏Алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи‎‎

‎‎‏Спирт ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи‎

Спирт олди-сотдиси бўйича тузилган шартнома тўғрисида маълумот

Спиртнинг мақсадли фойдаланилиши‎‎‏

шартнома тузилган сана ‎‎

шартнома рақами‎‎

спирт ҳажми (дал)‎‎

шартноманинг амал қилиш муддати ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ташкилот раҳбарияти қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни фақатгина кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
‎‎Ташкилот раҳбари

‎‎_______________

‎‎_____________________

(имзо)

‎‎Ф. И. О.

‎‎‎‎‎‎Тўлдириш санаси 20___ й. «____» ________________
‎Тақдим этиш санаси 20___ й. «____» ________________

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Истеъмол этил спиртининг 20__ йилнинг ____________ ойида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган ҳажми ва айланмаси тўғрисида
МАЪЛУМОТ

(дал)

т/р

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи

Давр бошига қолдиқ

Ишлаб чиқариш ҳажми

Реализация ҳажми

Йўқотишлар

Давр охирига қолдиқ

йил бошидан



ЖАМИ

ой учун



ЖАМИ


(дал)

т/р

Ташкилот номи

Ҳисобот чораги учун ариза

Ҳисобот ойида реализация ҳажми

шу жумладан:

Олинмаган этил спирти қолдиғи

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун

бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун

бошқалар

йил бошидан



ЖАМИ

ой учун



ЖАМИ



(ташкилот номи)

(лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)


Тўлдириш санаси 20___ й. «____» ________________


Тақдим этиш санаси 20___ й. «____» ________________

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 09/19/474/3259-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)