биринчи хатбоши «почта алоқаси хизматларини» сўзлардан кейин «(почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш)» сўзлар билан тўлдирилсин;
«Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат тайинланган оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.».
2. Қуйидаги мазмундаги 401 ва 402-бандлар билан тўлдирилсин:
«401. Форматига боғлиқ ҳолда ёзма хат-хабарли жўнатмалар қуйидагиларга ажратилади:
ичида ҳужжатлар бўлган кичик форматдаги хатлар;
ичида ҳужжатлар бўлган катта форматдаги хатлар;
ичида ҳужжатлар бўлган форматга мос бўлмаган хатлар ва ичида товарлар бўлган майда пакетлар.
402. Жўнатувчи хабарни моддий ёки электрон шаклда қабул қилинадиган, телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб ишлов бериладиган, ёзма хат-хабарли жўнатмага ўзгартириладиган ва олувчига моддий кўринишда топшириш имкониятини берадиган гибрид почта орқали жўнатиши мумкин.».
3. 56-банддаги «Почта маркаларини устма-уст ёпиштириш тақиқланади. Маркалар» деган сўзлар «Жўнатувчи жўнатилаётган ёзма хат-хабарларга кўрсатилаётган почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасидаги почта тўловининг давлат белгиларини туширади. Битта почта тўловининг давлат белгисининг бошқа давлат белгисини устига тушириш тақиқланади. Почта маркалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги «юбориш учун, жўнатувчининг муҳри ёки пломбаси остида ҳам очиқ, ҳам ёпиқ ҳолда топширилиши мумкин (буюртма хатларни жўнатишда конверт клапанларида жўнатувчиларга берилган муҳр изи туширилган ҳолда)» деган сўзлар «юбориш учун ёпиқ ҳолда топширилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«91. Халқаро почта алмашувида қуйидаги қўшимча хизматлар кўрсатилади:
жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, у жўнатувчиларга уларнинг чет элдаги корреспондентлари томонидан бериладиган жавобли жўнатмалар учун олдиндан ҳақ тўлаш имконини беради. Уларда фақат ёзма хат-хабарлар ва босма нашрлар жўнатилиши мумкин. Бундай жўнатмаларнинг оғирлиги 50 г дан ошмаслиги керак;
битта жўнатувчи томонидан бир ёки бир нечта олувчилар манзилига жўнатиладиган гуруҳлаштирилган «Консигнация» жўнатмалари;
жўнатувчиларнинг почта жўнатмаси етказиб бериш муассасасига келиши билан дарҳол жўнатмани махсус курьер орқали адресат уйига етказиб бериш илтимоси билан қабул қилинадиган, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари (буюртма почта варақчалари, хатлар, майда пакетлар, секограммалар ва «М» қоплари);
«товарларни қайтариш» хизматига эга майда пакетлар ва посилкаларни олувчи томонидан жўнатувчининг рухсати билан жўнатувчига қайтарилишини билдиради;
адресатга шахсан топширилишини билдирадиган «A remettre en main propre» (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарли буюртма жўнатмалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва посилкалар;
жўнатманинг тариф ва йиғимларни ундирмасдан етказиб бериш. Бунда жўнатувчи белгиланган муассасасида адресатдан талаб қилиниши мумкин бўлган бутун суммани тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Зарур бўлганда жўнатувчи олдиндан тўловни амалга ошириши керак.
92. Халқаро почта алмашувида гуруҳлаштирилган «Консигнация» жўнатмалари, электрон тижорий посилкалари («ECOMPRO» посилкалари) ва жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, «товарларни қайтариш» хизматига эга майда пакетлар ва посилкалар фақат икки томонлама битим имзоланган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади.
93. Халқаро хатлар, қиймати эълон қилинган посилкалар, мўрт ва катта посилкалар ва халқаро хатлар, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари, ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва «Frans de taxes et de droits» (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили посилкалар, шунингдек «A remettre en main propre» (Шахсан топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат берилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.».
иккинчи хатбошидаги «Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси» деган сўзлар «Буюртма хатлар, бандероллар, оғирлиги 500 г дан кўп бўлган майда пакетлар, тезкор почта жўнатмалари, «М» қоплари ва посилкалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«183. Почта, курьерлик жўнатмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилади, унинг миқдори қайтариш (янги манзилга қайта жўнатиш) санасида амал қиладиган тарифларга бўйича белгиланади. Пул ўтказмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилмайди. «Chaqiruv qogʼozi. Buyurtma bildirishnoma bilan» — «Повестка. С заказным уведомлением» белгилги буюртма хатларни янги манзил бўйича қайта жўнатиш амалга оширилмайди.
саккизинчи хатбошидаги «Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош» деган сўзлар «Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши «гиёҳвандлик воситалари» деган сўзлардан кейин «ва уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
в) «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича котибиятининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.».
19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ
2019 йил 2 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/2219-10/3152-сон)