1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганишни таъминласин.
Ўрганиш якунларига кўра:
2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда — Тошкент шаҳри давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича;
2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги уч ой муддатда умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори 1-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари ва унга 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 153-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 1-ИЛОВА
Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
1. Ушбу Низом умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим хизматларини кўрсатадиган ташкилот;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида, шунингдек, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
3. Ушбу Низом кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
4. Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
6. Мактабгача таълим ташкилоти ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилади.
7. Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
8. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлиши мумкин.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотининг мақсадлари ва вазифалари
болаларга, шу жумладан, ўзига хос эҳтиёжлари бор болаларга якка тартибда таълим дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, ўз вақтида инклюзив мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган қулай муҳит яратиш;
болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
боланинг жамиятга мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш;
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш.
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
11. Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав асосида амалга оширади.
12. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
13. Юридик шахслар — хусусий мулк ҳуқуқи субъектлари ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
14. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишмасдан хусусийлаштириш, ўзгага бериш ва қайта ихтисослаштириш мумкин эмас.
16. Мактабгача таълим соҳасидаги нодавлат таълим хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганидан кейин берилади.
17. Мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқиш;
мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурида кўрсатилгандан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатиш, ишланмайдиган кунларда ёки белгиланган иш соатларидан ташқари боланинг қонуний вакиллари билан келишув асосида болаларни парваришлаш ва уларга қараб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда қатнашиш.
Мактабгача таълим ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
таълим дастурлари тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш;
ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш.
21. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
22. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
23. Педагог ходимлар мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун жавоб берадилар.
6-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш
24. Мактабгача таълим ташкилоти мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни ва соғломлаштиришни таъминлайди.
25. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълим давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган таълим дастурида белгилаб берилади.
26. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
27. Мактабгача таълим ташкилоти «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
30. Мактабгача таълим ташкилотининг ишлаш тартиби ва болаларнинг унда бўлиш вақти унинг устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади.
31. Мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Шартномада бола мактабгача таълим ташкилотига борадиган режим, неча марта овқатланиш ва бошқа шартлар кўрсатилади.
32. Мактабгача таълим ташкилотидаги ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.
33. Мактабгача таълим ташкилотида болаларга таълим бериш ва тарбиялаш «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.
7-боб. Мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш
34. Болани мактабгача таълим ташкилотларига доимий ёки вақтинча қатнашга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида қуйидагилар асосида амалга оширилади:
бола қонуний вакилининг аризаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (давлат мактабгача таълим ташкилоти учун);
Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жойда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача ёшдаги болалар сони 20 нафар боладан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
52. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бепул асосда соғлиқни сақлаш тизимининг малака ошириш муассасаларида 3 йилда камида бир марта ўтказилади.
53. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, болаларни мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
54. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти уларнинг муассислари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
55. Давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
12-боб. Болаларни мактабгача таълим ташкилотида сақлаш учун ота-оналар тўлови
56. Тарбияланувчиларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш деганда тарбияланувчиларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш тушунилади.
57. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун ота-оналар тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
58. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун ота-оналар тўлови миқдори ва уни тўлаш шакли уларнинг муассислари томонидан белгиланади.
59. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини сақлаш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартларда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
61. Давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан мактабгача таълим муассасаси Кузатув кенгаши томонидан танланадиган мудир раҳбарлик қилади.
62. Мактабгача таълим ташкилотининг уставига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари ҳисобланади.
63. Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига мудир жорий раҳбарлик қилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши ва муассиси олдида ҳисоб беради.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида болани тарбиялаш, шакллантириш ва ўқитишда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари орасидан тузилади.
мактабгача таълим ташкилотини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
мактабгача таълимнинг туман (шаҳар) бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан мактабгача таълим ташкилоти раҳбарини сайлайди, шунингдек, уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитади;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
Мактабгача таълим ташкилоти Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
69. Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
70. Мактабгача таълим ташкилотларида сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
71. Халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабгача ёшдаги болалар қисқа муддатли гуруҳлари мақсадлари, вазифалар ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари устави билан тартибга солинади.
3. Қисқа муддатли гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотига бормайдиган болаларнинг тўлақонли камол топишини таъминлаш, уларни тенгдошлари ва катталар даврасига мослаштириш учун мўлжалланган.
4. Давлат мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда болаларнинг бўлиши учун тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
5. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда болаларнинг бўлиши учун тўлов муассис томонидан белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича белгиланади, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
2-боб. Қисқа муддатли гуруҳлар мақсадлари ва вазифалари
6. Қисқа муддатли гуруҳлар мақсадлари болаларнинг мактабгача таълимга тўлиқ жалб этилишини ва мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болалар мактабгача таълим олишда тенг имкониятлардан фойдаланишини таъминлашдан иборат.
7. Қисқа муддатли гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
боланинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини сақлаш ва мустаҳкамлаш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
боланинг ёш ва ўзига хос имкониятлари, қобилиятлари ва эҳтиёжларига қараб ҳар томонлама камол топишини таъминлаш;
болани шакллантиришда, тарбиялашда ва ўқитишда оилага ҳар томонлама ёрдам бериш;
болаларнинг билим орттиришини, ижтимоий-шахсий, бадиий-эстетик ва жисмоний камол топишини таъминлаш.
3-боб. Қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш, уларга қабул қилиш ва уларни тўлдириш тартиби
9. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга болалар уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда қонуний вакиллар деб аталади) аризаси ва бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса асосида қабул қилинади.
10. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
боланинг қонуний вакили аризаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма;
бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
11. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширади.
12. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар ўз фаолиятини боланинг қонуний вакиллари билан шартнома асосида амалга оширади.
13. Битта хонада кўпи билан 3 та қисқа муддатли гуруҳ фаолиятини учта сменада ташкил этишга йўл қўйилади.
14. Қисқа муддатли гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотларининг санитария-гигиена талабларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган хоналарида ташкил этилади.
15. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
16. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
17. Қисқа муддатли гуруҳлар ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги болалар билан тўлдирилиши мумкин.
бола мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ кунли гуруҳига жойлаштирилганда амалга оширилади. Бу ҳақда қисқа муддатли гуруҳга борадиган боланинг қонуний вакиллари мактабгача таълим ташкилотига йўлланма олган кундан бошлаб 14 кун ичида мактабгача таълим ташкилотининг раҳбарини хабардор қилиши шарт.
19. Қисқа муддатли гуруҳларнинг ишлаш тартиби мактабгача таълим ташкилотининг уставида ва боланинг қонуний вакили билан тузиладиган шартномада белгиланади.
20. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳларнинг қуйидаги турлари фаолият кўрсатиши мумкин:
ривожлантириш гуруҳи;
болаларни бошланғич таълимга бир йил мажбурий бепул тайёрлов гуруҳи;
инклюзив гуруҳ;
кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ.
Ривожлантириш гуруҳи 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун уларни ҳар томонлама камол топтириш, тенгдошлари ва катталар даврасига мослаштириш мақсадида ташкил этилади. Ривожлантириш гуруҳи камида 20 нафар ва кўпи билан 30 нафар бола билан тўлдирилади.
Болаларни бошланғич таълимга бир йил мажбурий бепул тайёрлов гуруҳи 5-6 ёшдаги болалар учун (умумтаълим муассасаларига қабул қилишдан бир йил аввал) мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишида ёрдам бериш мақсадида, шунингдек, болаларни умумтаълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш ва тенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Болаларни бошланғич таълимга бир йил мажбурий бепул тайёрлов гуруҳи кўпи билан 30 нафар бола билан тўлдирилади.
Болаларни бошланғич таълимга бир йил мажбурий бепул тайёрлов гуруҳи кўпинча мактабгача таълим ташкилотлари негизида, шунингдек, бўш турган хоналар бўлса — умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, «Баркамол авлод» болалар марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этилади;
Инклюзив гуруҳ 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ўзига хос эҳтиёжлари бор болани жамиятга мослаштиришни таъминлаш, боланинг қонуний вакилларига маслаҳат-методик кўмаклашиш, ўзига хос эҳтиёжи бор болаларнинг бундай заифликка эга бўлмаган болалар билан бирга ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар учун болаларни тарбиялаш, таълим бериш, парваришлаш ва уларга қараб туриш масалаларида қонуний вакилларга ёрдам бериш мақсадда ташкил этилади. Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ кўпи билан 15 нафар бола билан тўлдирилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қисқа муддатли гуруҳлар турига қараб 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотларида қонун ҳужжатларига мувофиқ қисқа муддатли гуруҳларнинг бошқа турлари ташкил этилиши мумкин.
умумтаълим дастурларини амалга оширишни тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда таъминламаслик.
4-боб. Қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
23. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган мактабгача таълим ташкилоти дастурида белгилаб берилади.
24. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни мослашувчан хусусиятга эга, шунингдек, боланинг ўзига хос, шахсга йўналтирилган камол топишини таъминлайдиган инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади.
25. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни якка тартибдаги ва биргаликдаги фаолиятнинг ҳар хил шаклларини — ҳам катта ёшдагиларнинг болалар билан, ҳам болаларнинг ўзлари иштирокидаги шаклларини ўз ичига олади.
26. Негизида қисқа муддатли гуруҳ ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари болалар билан методик ишларни ташкил этади, қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёни ташкил этилишини ва ҳужжатлар юритилишини назорат қилади.
27. Қисқа муддатли гуруҳларда болалар билан машғулотларни ташкил этишда таълим юкламаси бир ҳафталик таълим юкламасининг энг кўп рухсат этилган ҳажмидан ва машғулотларнинг энг кўп рухсат этилган сонидан ошмаслиги керак.
28. Узлуксиз таълим фаолияти муддати санитария талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
5-боб. Қисқа муддатли гуруҳларни молиялаштириш
29. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, болаларни мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
1. Ушбу Низом кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар деб аталади) ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда қўшма типдаги мактабгача ташкилотлар деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амалга қилади.
3. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларнинг фаолияти жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишига, шунингдек, уларни тарбиялаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда алоҳида гуруҳларда биргаликда ўқишини ва тарбияланишини ташкил этишга қаратилган.
Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
4. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотлар давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкин.
5. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
6. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
7. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, ажратилган мол-мулкка, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ўз ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлиши мумкин.
8. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот лицензия олган вақтдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга оширади.
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион ишларни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекция-педагогик ёрдам берилишини таъминлаш;
болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат, ўзига ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
тиббий абилитация ва реабилитация ўтказиш, болалар ривожланишидаги нуқсонларни компенсация ва коррекция қилиш;
болаларга сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий мослашувчанлигини ҳамда таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
11. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотнинг муассислари бўлиши мумкин.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган 5 ёшга бўлган болалар контингенти мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили йиғиб боради ва бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
14. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари, деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари деб аталади) билан биргаликда бундай муассасаларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш якунлари бўйича ташкил этилади.
15. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар мавжуд бўлса, мактабгача таълимнинг ҳудудий бошқарув органлари соғлиқни сақлашнинг ҳудудий бошқарув органлари билан биргаликда давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф охирги 5 йил ҳар йилга бўлиб чиқилган ва тегишли ҳудуддаги 5 ёшгача бўлган болалар орасида қайд этилган касалликлар ўсишини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланган бўлиши керак.
16. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли таклиф билан мурожаат қилади.
17. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.
18. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларининг ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларининг бино ҳамда иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилмасдан хусусийлаштирилиши, ўзгага берилиши ва қайта ихтисослаштирилиши мумкин эмас.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот ўқув йили тугаганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида болаларни бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан боланинг қонуний вакиллари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
19. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма типдаги нодавлат мактабгача ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан бериладиган лицензияни олган вақтдан бошлаб амалга оширади.
болаларнинг жисмоний ўсиши ва соғлиғи мустаҳкамланиши учун санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиши ва уларга риоя этилишини таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли нозологияларни даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг абилитацияси ва реабилитациясини ўтказиш учун шарт-шароитларни яратиши;
таълим-тарбия ва коррекцион-педагогика жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, психик ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келишини таъминлаши;
болалар тўғри овқатланишини ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
мактабгача таълим сифатини таъминлаш устидан назорат олиб боришда, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиши;
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотда бўлган вақтида уларнинг ҳаётини ҳимоя қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш;
белгиланган талабларга мувофиқ таълим-тарбия, коррекцион-педагогика ҳамда реабилитация жараёнларини амалга ошириш;
болани тарбиялаш ва таълим бериш масалалари бўйича унинг қонуний вакилларига маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
умумтаълим дастурларини амалга оширишни тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда таъминлаш;
ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш.
23. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларнинг ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг ҳамда назорат ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
25. Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти учун);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга, шунингдек, қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
26. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда, қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ҳамда инклюзив гуруҳларда бўлиш даври, коррекцион ишлари муддати тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади.
29. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастури асосида, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган (шу жумладан, муаллифлик, мослаштирилган ва бошқа) дастур билан белгиланади.
30. Таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
31. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилот қонун ҳужжатларига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларга таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
32. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги йўналиш асосида болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади. Машғулотлар фронтал, кичик гуруҳ ва якка тартибда олиб борилади.
37. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, қўшма типдаги мактабгача ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола ушбу ташкилотга жойлаштирилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
38. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни махсус мактабгача таълим бўйича тегишли малакага эга педагог ходимлар томонидан ўтказилади. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг психологик-педагогик кузатуви психологлар томонидан амалга оширилади.
39. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия давлат тилида ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
40. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун реабилитация тадбирлари ташкилот штатидаги тиббиёт ходимлари, шунингдек, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга ҳудудий бириктирилган соғлиқни сақлаш органлари тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилади.
41. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма типдаги нодавлат мактабгача ташкилотларда реабилитация тадбирлари ташкилот штатидаги тиббиёт ходимлари, шунингдек, бошқа тиббиёт ходимлари томонидан шартнома асосида ўтказилади.
42. Тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартларига мувофиқ тарбияланувчининг ривожланишидаги нуқсонларни коррекция қилишга, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни тиббий реабилитация қилиш, абилитация қилиш ва ижтимоий мослашувга қаратилган даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказади.
43. Даволашнинг белгиланган курси доирасида тиббий реабилитация муолажаларини ўтказиш ҳар бир тарбияланувчи учун машғулотлар жадвалини ҳисобга олиб якка тартибда ўтқазилади.
44. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда боланинг бўлиш муддати тугаганидан сўнг унинг қонуний вакиллари яшаш жойидаги тиббиёт муассасаси учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган ҳар бир боланинг тиббий картасидан кўчирма берилади.
45. Тиббий жисмоний тарбия бўйича машғулотлар тиббий жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга ўқитувчи томонидан ўтказилади.
46. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари тўғри ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши устидан назорат ушбу ташкилот жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун.
50. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этади:
кар тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф эшитучи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
кўзи ожиз тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф кўрувчи яхши кўрмайдиган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар тарбияланувчи;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
нутқида оғир нуқсонлари бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
51. Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда инклюзив гуруҳлар ёши бўйича тўлдирилади.
52. Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган инклюзив гуруҳлар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда қуйидагини ташкил этади:
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан жисмоний ёки психик ривожланишда нуқсонлари бўлган (заиф кўрувчилар ёки заиф эшитувчилар ёки таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган) 3 нафар бола;
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган (амблиопия билан, кўзи ғилайлик, ёки нутқида оғир нуқсонлари бўлган ёки аутизм билан) 2 нафар бола;
кар болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
заиф эшитувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
кўзи ожиз болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
заиф кўрувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда –камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар бола;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
55. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда тарбияланувчилар овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик ушбу ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланади.
57. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ва қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
58. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма типдаги нодавлат мактабгача ташкилотни молиялаштириш ҳамда моддий-техник таъминлаш муассис маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
59. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларида болаларнинг бўлган даври учун олинадиган ота-оналар тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ундирилади.
60. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма типдаги нодавлат мактабгача ташкилотларда болаларнинг бўлган даври учун олинадиган хизматлар ҳақи муассис томонидан шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича тўланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
61. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалардан келган тарбияланувчилар учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартлар асосида қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда олинади.
62. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларида ота-оналар тўлови ундирилмайдиган тарбияланувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
63. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни молиялаштириш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларининг инклюзив гуруҳлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларнинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
64. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотида ходимлар иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида раҳбарлар, педагогик ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларининг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
66. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
67. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқариш қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ва мазкур ташкилотнинг уставига мувофиқ амалга оширилади.
Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва нодавлат қўшма типдаги мактабгача ташкилотлар ўз бошқарув органлари тизимини мустақил белгилайди.
69. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти педагогика кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти иш режасини ҳамда педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотининг боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлиги тартибини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти педагог ходимлари малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари ва педагогик ходимлари ҳисоботларини эшитади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотининг Педагогик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
70. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотида болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарини сайлайди, шунингдек уни эгаллаган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
71. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
72. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Кузатув кенгаши томонидан танланадиган мудир раҳбарлик қилади.
74. Мудир давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилоти фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши ва муассис олдида ҳисоб беради
78. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда психолог, тиббиёт ва педагог ходимлардан иборат тиббий-психологик-педагогик кенгаш тузилади ҳамда фаолият кўрсатади.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши:
бола қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан индивидуал йўналишни ишлаб чиқади;
индивидуал йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади;
коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди;
бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади;
79. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
80. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 4-ИЛОВА
Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисида
1. Ушбу Низом болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлари деб аталади), қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги (кейинги ўринларда қўшма типдаги мактабгача ташкилот деб аталади) жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга, шунингдек, инклюзив гуруҳларга йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари деб аталади) ҳузурида ташкил этилади.
Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Комиссия қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни аниқлаш;
комплекс тиббий-психологик-педагогик текширув (кейинги ўринларда текширув деб аталади) ўтқазиш ва текширув натижалари бўйича уларга тиббий-психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга доир тавсиялар тайёрлаш, уларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга, қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга ва инклюзив гуруҳларга жойлаштириш;
аввал берилган тавсияларни тасдиқлаш, уларга аниқлик киритиш ёки уларни ўзгартириш.
4. Комиссия ўз фаолиятини холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида амалга оширади.
5. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
6. Комиссия раис, раис ўринбосари, Комиссия аъзолари ва котибидан иборат таркибда тузилади.
7. Комиссия таркиби ва иш жадвали мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг қўшма буйруғи билан тасдиқланади.
Зарурат бўлса, раиснинг қарори билан Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилади.
9. Комиссия раиси:
ушбу Низомга мувофиқ Комиссия ишини ташкил этади ва фаолиятига раҳбарлик қилади;
Комиссия мутахассисларига ижро этиш мажбурий бўлган топшириқлар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
боланинг ота-оналарини ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларни (кейинги ўринларда қонуний вакиллар деб аталади) Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари, жойлашган жойи, Комиссия иш тартиби ва жадвали ҳақида хабардор қилади;
Комиссия ишини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда, қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ва инклюзив гуруҳларда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан Комиссия тавсиялари ҳисобга олиниши устидан мониторинг олиб боради.
Комиссия фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш;
вазифаларни бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ва болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмаслик;
текширув ўтказишда болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш.
10. Комиссия йиғилиши бир ойда камида тўрт марта ўтказилади.
Комиссия йиғилиши унда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида тўртдан уч қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Комиссия котиби Комиссия аъзоларини Комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана ҳақида камида уч кун олдин хабардор қилади.
Комиссия сайёр йиғилишлар ўтказишга ҳақли.
11. Комиссия аъзолари Комиссия ишида қатнашади ва унинг қарори қабул қилинишида овоз беради. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эга. Овозлар тенг бўлиб қолганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
12. Текширув натижалари, шунингдек, Комиссияда болаларни текшириш билан боғлиқ маълумот махфий ҳисобланади. Болаларнинг қонуний вакиллари розилигисиз ушбу маълумотнинг берилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
13. Болаларни текшириш, уларнинг қонуний вакилларига Комиссия мутахассислари томонидан маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.
14. Комиссия фаолиятини амалга ошириш учун мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари томонидан тегишли жиҳозлар ва инвентарь билан жиҳозланган алоҳида хона ажратилади.
3-боб. Комиссиянинг текшируви ва хулосасини бериш тартиби
15. Болани текширувдан ўтказиш учун Комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) боланинг қонуний вакили аризаси;
б) боланинг қонуний вакиллари паспортининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
в) боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси;
д) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;
психоневрологнинг хулосаси (фақат нутқий, психик ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун), унга психоневрологик диспансернинг герб туширилган муҳр билан тасдиқланган маълумотномаси илова қилинади;
отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари илова қилинади;
офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи илова қилинади;
ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун), унга ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари илова қилинади;
дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи илова қилинади.
Комиссияга тақдим этиладиган боланинг ривожланиши тарихидан кўчирманинг ишончлилиги учун даволаш-профилактика муассасасининг уни тасдиқлаган бош врачи шахсан жавоб беради.
Болалар тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир ой давомида Комиссиядан ўтади.
16. Боланинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида болалар Комиссиянинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда текширувдан ўтказилади.
17. Комиссия, зарурат бўлса, қўшимча текширув ўтказиш учун болани ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига юборади, боланинг соғлиғи тўғрисида қўшимча ахборот сўрайди.
18. Текширувлар натижаларига кўра Комиссиянинг йиғилишида болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга юбориш бўйича хулоса бериш ёки буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
19. Комиссиянинг хулосаси, агар Комиссиянинг йиғилишида боланинг асосий ташхиси бўйича тегишли мутахассис қатнашмаган бўлса, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бу муддат давомида бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши йўлланмаси бўйича Комиссия томонидан қайта текширувдан ўтқазилиши мумкин.
Хулосада кўрсатилган боланинг ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан кейин ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий типдаги мактабгача ташкилотга ўтқазиш масаласи Комиссия томонидан белгиланади.
24. Комиссиянинг хулосаси болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
25. Комиссия хулосалари ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларида, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда 5 йил давомида сақланади.
Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар