Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ташкилотнинг Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ҳудудий бўлим томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан ташкилот директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
ташкилот директорининг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет маблағларидан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
ташкилотнинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва ташкилот мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни ташкилот директорининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;
ташкилот директорининг ва бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказиш;
ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар, жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
ташкилотни ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим ташкилоти директорининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлимга таклифлар киритиш;
ташкилотнинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлимга таклифлар бериш.
6. Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот директорига кўмаклашиш учун ҳар бир ташкилотда Кенгаш ташкил этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
8. Кузатув кенгаши ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар, педагоглар, тарбиячилар ёрдамчилари, ташкилот маъмурияти, ҳудудий бўлим ходимлари орасидан шакллантирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
9. Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали Кенгаш раиси ва котиби сайланади. Бунда, Кенгаш раиси ва котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланган ота-оналар орасидан сайланади.
10. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.
11. Кенгаш аъзоларининг сайлашда ташкилотда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (улардан бири) иштирок этиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
14. Ташкилот маъмурияти ходимлари, педагоглар, тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари Кенгашга яширин овоз бериш орқали сайланади ва ташкилот педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
18. Кенгашнинг биринчи йиғилиши ташкилот директори томонидан ташкиллаштирилади ва ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
19. Кенгаш ҳар чоракда камида бир марта йиғилади.
20. Кенгаш йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади.
21. Кенгаш йиғилишида унинг умумий аъзоларидан 60 фоизи иштирок этганда Кенгаш қарор қабул қилиши мумкин.
22. Кенгаш ўз фаолиятини дахлсизлик, ошкоралик, шаффофлилик, адолатлилик тамойилларига мувофиқ амалга оширади.
23. Кенгаш қарорлари аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
24. Кенгаш йиғилишларига Кенгаш раиси раислик қилади.
26. Кенгаш йиғилишида ташкилот директори ёки унинг ўринбосарлари кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
27. Кенгаш йиғилишлари мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкиллаштириши ва ўтказилиши ҳамда ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.
28. Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва муҳокама этиладиган масалалар ҳақида Кенгаш аъзолари хабардор қилиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор қилиш учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.
29. Ташкилот раҳбари Кенгаш йиғилишларини ўтказиш ва унинг ишини ташкил қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш учун зарур бўлган хона, ташкилот фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ва канцелярия жиҳозлари) учун масъул ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
30. Кенгашнинг фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда ташкилотнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёки ташкилотнинг барча кўриши мумкин бўлган жойига жойлаштириш тавсия этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
34. Ташкилотда тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан ташкилот директори, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3094-1, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
36. Кенгаш раиси, котиби ва аъзолари жамоатчилик асосида амалга оширадиган кузатув кенгашидаги фаолияти юзасидан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
37. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 21 ноябрь,
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2018 йил 21 ноябрь,
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 10/18/3094/2265-сон; 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)