1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганишни таъминласин.
Ўрганиш якунларига кўра:
2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда — Тошкент шаҳри давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича;
2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи мутахассис (тиббиёт ходимлари бундан мустасно), ишлаб чиқариш, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги уч ой муддатда умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 1-ИЛОВА
Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
1. Ушбу Низом умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
мактабгача таълим ташкилоти — умумий турдаги давлат ёки нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
давлат мактабгача таълим ташкилоти — давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим хизматларини кўрсатадиган ташкилот;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — қонунчиликда белгиланган тартибда берилган лицензия асосида, шунингдек, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
боланинг қонуний вакиллари — боланинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар;
инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
3. Ушбу Низом кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
4. Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
5. Мактабгача таълим ташкилотлари давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкин.
51. Янги авлод мактабгача таълим ташкилоти илғор хорижий тажрибалар асосида ўйинга асосланган таълим ва тарбия жараёнларини амалга оширадиган ҳамда Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
6. Мактабгача таълим ташкилоти ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
8. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлиши мумкин.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотининг мақсадлари ва вазифалари
болаларга, шу жумладан, ўзига хос эҳтиёжлари бор болаларга якка тартибда таълим дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, ўз вақтида инклюзив мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган қулай муҳит яратиш;
болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
боланинг жамиятга мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш;
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш.
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
11. Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав асосида амалга оширади.
12. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
13. Юридик шахслар — хусусий мулк ҳуқуқи субъектлари ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
14. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишмасдан хусусийлаштириш, ўзгага бериш ва қайта ихтисослаштириш мумкин эмас.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
15. Мактабгача таълим ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Мактабгача таълим соҳасидаги нодавлат таълим хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганидан кейин берилади.
17. Мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берган тартибда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
5-боб. Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқиш;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурида кўрсатилгандан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатиш, ишланмайдиган кунларда ёки белгиланган иш соатларидан ташқари боланинг қонуний вакиллари билан келишув асосида болаларни парваришлаш ва уларга қараб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда қатнашиш.
Мактабгача таълим ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Мактабгача таълим ташкилотлари:
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини амалга ошириши;
Мактабгача таълим ташкилотларининг қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидагилар учун жавоб беради:
боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши;
болалар мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтида уларнинг ҳаётини ҳимоя қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, руҳий ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мувофиқ келмаслиги;
21. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш ваколатли давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчиликка зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Педагог ходимлар мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун жавоб берадилар.
6-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш
24. Мактабгача таълим ташкилоти мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни ва соғломлаштиришни таъминлайди.
25. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълим давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган таълим дастурида белгилаб берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
26. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
27. Мактабгача таълим ташкилоти «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига ва бошқа қонунчиликка мувофиқ таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
28. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг асосий шакли ўйин ҳисобланади.
Ҳар бир ёш гуруҳидаги машғулотлар, ўйинларнинг ҳар йилги сони, давом этадиган даври ва изчиллиги мактабгача таълим ташкилотининг ўқув режасида белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
29. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда биргаликда ўқиши ва тарбияланишига қаратилган инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида бўлиш вақтига қараб у ердаги гуруҳлар қуйидагича бўлиши мумкин:
болалар кунига 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
болалар кунига 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар узлуксиз ухламайдиган муддатнинг тавсия этиладиган максимал давомийлиги 5,5 — 6 соатни ташкил этади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
291. Инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни амалга ошираётган тарбиячи, ёрдамчи — тарбиячилар ҳамда ўқитувчи-дефектолог (логопед)ларга алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига нисбатан бир нафар бола учун 10 фоиз, икки нафар бола учун 20 фоиз, уч нафар бола учун эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси амал қилиш муддати давомида тўланади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
30. Мактабгача таълим ташкилотининг ишлаш тартиби ва болаларнинг унда бўлиш вақти унинг устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади.
31. Мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Шартномада бола мактабгача таълим ташкилотига борадиган режим, неча марта овқатланиш ва бошқа шартлар кўрсатилади.
32. Мактабгача таълим ташкилотидаги ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.
33. Мактабгача таълим ташкилотида болаларга таълим бериш ва тарбиялаш «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.
7-боб. Мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш
34. Болани мактабгача таълим ташкилотларига доимий ёки вақтинча қатнашга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида қуйидагилар асосида амалга оширилади:
йўлланма шакллангани ҳақида хабарномада қайд этилган тасдиқ коди;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга белгиланган тартибда психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан берилган хулосани тақдим этади.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
35. Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар кейинги ўқув йилининг бошланишига қадар ташкилотда қолади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
36. Бола давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қабул қилинади.
361. Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси тарбияланувчиларни инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
(362-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
37. Бола нодавлат мактабгача таълим ташкилотига Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти уставига мувофиқ қабул қилинади ва чиқарилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
38. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакили ўртасида тузиладиган шартнома ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Боланинг қонуний вакили ва мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома тарбияланувчининг мактабгача таълим ташкилотини битиргунича ёки ундан кетгунича кучда бўлади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар болани қонуний вакилларининг розилиги билан зарурат бўлганда йил давомида психологик-тиббий-педагогик комиссияга ёхуд маслаҳат олиш учун зарур ихтисосликдаги мутахассисларга юборилиши мумкин.
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
39. Боланинг қонуний вакили билан тузилган шартнома болани нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
71-боб. Мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этиш
391. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.
Машғулотлар махсус педагогика соҳасида олий маълумотга ёки педагогика бўйича олий маълумотга эга бўлган ва махсус педагогика соҳасида касбий қайта тайёрловдан ўтган дефектолог томонидан ўтказилади.
392. Дефектолог билан машғулотларга мактабгача таълим ташкилотининг қуйидаги тарбияланувчилари жалб қилинади:
3 — 7 ёшдаги инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар;
393. Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ҳудудий психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида дефектолог билан машғулотларга жалб қилинади.
(393-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси логопедининг коррекцион-педагогик ишларни ўтказиш тавсия қилинаётган муддат белгиланган ҳолда, ушбу даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси асосида дефектолог билан бўлган машғулотларига жалб қилинади.
(393-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
394. Дефектолог билан машғулотларнинг заруратини аниқлаш учун тарбияланувчилар ривожланиши ва нутқини дастлабки текшириш бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинган вақтдан бошлаб 2 ҳафта ичида ўтказилади.
395. Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиядан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
(395-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар орасида нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар аниқланганда, мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси логопедининг ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
(395-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
396. Мактабгача таълим ташкилотининг дефектолог томонидан 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари ва 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар нутқида нуқсонлари аниқланганда, ушбу тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари тасдиқланганда ҳудудий психологик-тиббий-педагогик комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
(396-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Нутқида нуқсонлари тасдиқланганда логопеднинг даволаш-профилактика муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
(396-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
397. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этишдан мақсад ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари, шу жумладан нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатишдир.
нуқсонларни аниқлаштириш мақсадида ва якка тартибдаги коррекцион-педагогик иш режасини тузиш учун комплекс психологик-педагогик текширувни ташкил этиш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонларни, шунингдек хотира, тафаккур, диққат-эътиборни имкон қадар коррекция қилишга қаратилган ишларни амалга ошириш;
тарбияланувчининг имкониятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ коррекцион-педагогик усулларни танлаш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериш, уларни ижтимоий мослашуви, шунингдек ривожланишидаги нуқсонларни коррекция қилиш учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан инклюзив таълим муҳитини яратиш юзасидан педагоглар билан ҳамкорликда ишлаш ва ушбу фаолиятларни мувофиқлаштириш.
399. Дефектолог илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ, шунингдек улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион фаолиятни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.
3910. Умум ривожлантирувчи ва коррекцион дастурлар бўйича ўтказиладиган якка тартибдаги, кичик гуруҳдаги ёки фронтал машғулотлар коррекцион-педагогик ишларни ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади.
3911. Дефектолог мактабгача таълим ташкилотининг педагоглари, бошқа мутахассислари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради, машғулотларни бориб кўради, педагог ходимлари ва боланинг қонуний вакилларга нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга ёрдам кўрсатишнинг махсус усуллар ва услубларини қўллаш юзасидан маслаҳат беради.
3912. Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик ишлар психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасида белгиланган муддатгача ўтказилади.
(3912-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида коррекцион-педагогик ишлар 6 ой ўтказилганидан кейин мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасининг логопеди томонидан текширилади.
Агар тарбияланувчида нутқида нуқсонлари бўлса, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчига коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини давом эттириш тавсия этилганлиги тўғрисидаги логопеднинг хулосаси берилади.
3914. Дефектолог фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади.
(71-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида янгидан ташкил этиладиган гуруҳлар давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари таклифига кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
41. Мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги болалар билан тўлдирилиши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳлар ёш принципи бўйича тўлдирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
42. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини тўлдириш ва бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошланишидан олдин амалга оширилади.
Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жойда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача ёшдаги болалар сони 20 нафардан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
3 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар болани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
44. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлаб туриш, тузиш ва уларда ишлаш тартибини ташкил этишга қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда муассис томонидан белгиланади.
9-боб. Мактабгача таълим ташкилотида овқатланишни ташкил этиш
45. Мактабгача таълим ташкилотида овқатланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
46. Мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик мактабгача таълим ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.
47. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига тиббий ёрдам мактабгача таълим ташкилоти штатига кирадиган тиббиёт ходимлари ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг мактабгача таълим ташкилотига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний камолоти, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя этилиши учун жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
48. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига юкланади.
49. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш унинг раҳбарига юкланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
52. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бепул асосда соғлиқни сақлаш тизимининг малака ошириш муассасаларида 3 йилда камида бир марта ўтказилади.
53. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
54. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти уларнинг муассислари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
55. Давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
12-боб. Болаларни мактабгача таълим ташкилотида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови
56. Болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун тўловлар ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
57. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
58. Болаларни нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови миқдори ва уни тўлаш шакли уларнинг муассислари томонидан белгиланади.
59. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
(12-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
60. Мактабгача таълим ташкилоти қонунчиликда, ушбу Низомда, шунингдек, мактабгача таълим ташкилоти уставида назарда тутилган тартибда бошқарилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
61. Давлат мактабгача таълим ташкилотига Кузатув кенгаши томонидан овоз бериш йўли орқали танланган уч нафар номзодлар ичидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган Директорлар кенгаши томонидан тавсия этилган мактабгача таълим ташкилоти директори раҳбарлик қилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
62. Мактабгача таълим ташкилотининг уставига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари ҳисобланади.
63. Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига директор жорий раҳбарлик қилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши ва муассиси олдида ҳисоб беради.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
64. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига директор жорий раҳбарлик қилади ва муассис олдида ҳисоб беради.
65. Қуйидагилар давлат мактабгача таълим ташкилотининг бошқаруви органлари ҳисобланади:
(65-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(66-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(66-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат мактабгача таълим ташкилотида болани тарбиялаш, шакллантириш ва ўқитишда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари орасидан тузилади.
мактабгача ва мактаб таълимининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан мактабгача таълим ташкилоти раҳбарини сайлайди, шунингдек, уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитади;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
(67-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(67-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Мактабгача таълим ташкилоти Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(67-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом.
68. Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликда, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
69. Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
14-боб. Якунловчи қоидалар
70. Мактабгача таълим ташкилотларида сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
71. Халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабгача ёшдаги болалар қисқа муддатли гуруҳлари мақсадлари, вазифалар ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти мактабгача таълим ташкилотлари устави билан тартибга солинади.
3. Қисқа муддатли гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотига бормайдиган болаларнинг тўлақонли камол топишини таъминлаш, уларни тенгдошлари ва катталар даврасига мослаштириш учун мўлжалланган.
4. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда болаларнинг бўлиши учун тўлов қонунчиликда белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда болаларнинг бўлиши учун тўлов муассис томонидан белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича белгиланади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2-боб. Қисқа муддатли гуруҳлар мақсадлари ва вазифалари
6. Қисқа муддатли гуруҳлар мақсадлари болаларнинг мактабгача таълимга тўлиқ жалб этилишини ва мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болалар мактабгача таълим олишда тенг имкониятлардан фойдаланишини таъминлашдан иборат.
7. Қисқа муддатли гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
боланинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини сақлаш ва мустаҳкамлаш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
боланинг ёш ва ўзига хос имкониятлари, қобилиятлари ва эҳтиёжларига қараб ҳар томонлама камол топишини таъминлаш;
болани шакллантиришда, тарбиялашда ва ўқитишда оилага ҳар томонлама ёрдам бериш;
болаларнинг билим орттиришини, ижтимоий-шахсий, бадиий-эстетик ва жисмоний камол топишини таъминлаш.
3-боб. Қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш, уларга қабул қилиш ва уларни тўлдириш тартиби
9. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга болалар уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда қонуний вакиллар деб аталади) аризаси ва бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса асосида қабул қилинади.
10. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
боланинг қонуний вакили аризаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма;
бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
11. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширади.
12. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар ўз фаолиятини боланинг қонуний вакиллари билан шартнома асосида амалга оширади.
13. Битта хонада кўпи билан 3 та қисқа муддатли гуруҳ фаолиятини учта сменада ташкил этишга йўл қўйилади.
14. Қисқа муддатли гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотларининг санитария-гигиена талабларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган хоналарида ташкил этилади.
15. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
16. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларга 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
17. Қисқа муддатли гуруҳлар ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги болалар билан тўлдирилиши мумкин.
20. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳларнинг қуйидаги турлари фаолият кўрсатиши мумкин:
ривожлантириш гуруҳи;
инклюзив гуруҳ;
кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ.
Ривожлантириш гуруҳи 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун уларни ҳар томонлама камол топтириш, тенгдошлари ва катталар даврасига мослаштириш мақсадида ташкил этилади. Ривожлантириш гуруҳи камида 20 нафар ва кўпи билан 30 нафар бола билан тўлдирилади.
Инклюзив гуруҳ 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ўзига хос эҳтиёжлари бор болани жамиятга мослаштиришни таъминлаш, боланинг қонуний вакилларига маслаҳат-методик кўмаклашиш, ўзига хос эҳтиёжи бор болаларнинг бундай заифликка эга бўлмаган болалар билан бирга ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар учун болаларни тарбиялаш, таълим бериш, парваришлаш ва уларга қараб туриш масалаларида қонуний вакилларга ёрдам бериш мақсадда ташкил этилади. Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ кўпи билан 15 нафар бола билан тўлдирилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қисқа муддатли гуруҳлар турига қараб 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотларида қонунчиликка мувофиқ қисқа муддатли гуруҳларнинг бошқа турлари ташкил этилиши мумкин.
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар учун қуйидаги штат бирликлари белгиланади:
битта гуруҳ учун — 0,5 бирлик тарбиячи ва 0,5 бирлик тарбиячи ёрдамчиси;
иккита гуруҳ учун — 0,25 бирлик тиббий ҳамшира ва 0,25 бирлик мусиқа раҳбари.
22. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти қуйидагилар учун жавоб беради:
боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
болалар мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтида уларнинг ҳаёти ҳимоя қилинишини ва соғлиғи мустаҳкамланишини ташкил этиш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, руҳий ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мувофиқлиги;
23. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган мактабгача таълим ташкилоти дастурида белгилаб берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
24. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни мослашувчан хусусиятга эга, шунингдек, боланинг ўзига хос, шахсга йўналтирилган камол топишини таъминлайдиган инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади.
25. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни якка тартибдаги ва биргаликдаги фаолиятнинг ҳар хил шаклларини — ҳам катта ёшдагиларнинг болалар билан, ҳам болаларнинг ўзлари иштирокидаги шаклларини ўз ичига олади.
26. Негизида қисқа муддатли гуруҳ ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари болалар билан методик ишларни ташкил этади, қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёни ташкил этилишини ва ҳужжатлар юритилишини назорат қилади.
27. Қисқа муддатли гуруҳларда болалар билан машғулотларни ташкил этишда таълим юкламаси бир ҳафталик таълим юкламасининг энг кўп рухсат этилган ҳажмидан ва машғулотларнинг энг кўп рухсат этилган сонидан ошмаслиги керак.
28. Узлуксиз таълим фаолияти муддати санитария талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
29. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
1. Ушбу Низом кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар деб аталади) ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
2. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амалга қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
3. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишига, шунингдек, уларни тарбиялаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда алоҳида гуруҳларда биргаликда ўқишини ва тарбияланишини ташкил этишга қаратилган.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
5. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
7. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, ажратилган мол-мулкка, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ўз ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлиши мумкин.
8. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот лицензия олган вақтдан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг мақсадлари ҳамда вазифалари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш;
болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, жамиятга мослаштириш, шунингдек, ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ёш ва ўзига хос имкониятларига, қобилиятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини таъминлаш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион ишларни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекция-педагогик ёрдам берилишини таъминлаш;
болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат, ўзига ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
тиббий абилитация ва реабилитация ўтказиш, болалар ривожланишидаги нуқсонларни компенсация ва коррекция қилиш;
болаларга сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий мослашувчанлигини ҳамда таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
3-боб. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
11. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотнинг муассислари бўлиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
12. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларини ташкил этиш учун гуруҳларнинг энг кам сони 6 тани ташкил этади.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларини ташкил этиш учун гуруҳларнинг энг кам сони тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этиши керак:
а) камида 3 та инклюзив гуруҳ;
б) қуйидаги ихтисосликлар бўйича ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун камида 3 та гуруҳ:
эшитишда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун;
кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун;
психик ривожланиши кечиккан болалар учун;
ақлий заифлик билан тарбияланувчилар учун;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болалар учун.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 5 ёшга бўлган болалар контингенти мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили йиғиб боради ва бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
14. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари, деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари деб аталади) билан биргаликда бундай муассасаларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш якунлари бўйича ташкил этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
15. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар мавжуд бўлса, мактабгача таълимнинг ҳудудий бошқарув органлари соғлиқни сақлашнинг ҳудудий бошқарув органлари билан биргаликда давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф охирги 5 йил ҳар йилга бўлиб чиқилган ва тегишли ҳудуддаги 5 ёшгача бўлган болалар орасида қайд этилган касалликлар ўсишини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланган бўлиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
16. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ташкил этиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли таклиф билан мурожаат қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
17. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
18. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларининг ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг бино ҳамда иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилмасдан хусусийлаштирилиши, ўзгага берилиши ва қайта ихтисослаштирилиши мумкин эмас.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот ўқув йили тугаганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида болаларни бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан боланинг қонуний вакиллари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
19. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан бериладиган лицензияни олган вақтдан бошлаб амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
5-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларнинг ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
тасдиқланган мослаштирилган таълим дастури асосида мустақил равишда ўз таълим дастурини ишлаб чиқиш;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда қатнашиш.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
болаларнинг жисмоний ўсиши ва соғлиғи мустаҳкамланиши учун санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиши ва уларга риоя этилишини таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли нозологияларни даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг абилитацияси ва реабилитациясини ўтказиш учун шарт-шароитларни яратиши;
таълим-тарбия ва коррекцион-педагогика жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, психик ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келишини таъминлаши;
болалар тўғри овқатланишини ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
мактабгача таълим сифатини таъминлаш устидан назорат олиб боришда, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиши;
қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги инклюзив гуруҳлар учун мўлжалланган гуруҳларни умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқ, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқ болалар билан тўлдириши шарт;
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
(21-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар қуйидагилар учун жавоб беради:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотда бўлган вақтида уларнинг ҳаётини ҳимоя қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
белгиланган талабларга мувофиқ таълим-тарбия, коррекцион-педагогика ҳамда реабилитация жараёнларини амалга ошириш;
болани тарбиялаш ва таълим бериш масалалари бўйича унинг қонуний вакилларига маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
умумтаълим дастурларини амалга оширишни тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда таъминлаш;
ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш.
23. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларнинг ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг ҳамда назорат ваколатли давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
25. Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш:
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида амалга оширилади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти учун);
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга, шунингдек қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларига ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(25-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
26. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда, қўшма турдаги мактабгача ташкилотининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ҳамда инклюзив гуруҳларда бўлиш даври, коррекцион ишлари муддати психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
27. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотга қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
271. Болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдан ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳлардан қуйидагилар асосида чиқарилади:
(271-банднинг олтинчиси хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
мактаб ёшига етиши (7 ёш).
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
7-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
28. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот мактабгача таълимга қўйиладиган белгиланган давлат талабларига мувофиқ болалар таълим олиши, тарбияланиши, парваришланиши ва соғломлаштирилишини таъминлайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
29. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастури асосида, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган (шу жумладан, муаллифлик, мослаштирилган ва бошқа) дастур билан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
30. Таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
31. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот қонунчиликка ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларга таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги йўналиш асосида болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади. Машғулотлар фронтал, кичик гуруҳ ва якка тартибда олиб борилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
33. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга қуйидаги тамойиллар асосида таълим берилади ва тарбияланади:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
таълимнинг коррекцион йўналтирилганлиги;
ижтимоий мослашуви;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таълимнинг махсус методологиясидан ва тоифаланган ёндашувдан фойдаланиш.
34. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
36. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда ишлаш тартиби ҳамда тарбияланувчиларнинг бўлиш вақти унинг уставида ва муассис қарорида белгиланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
37. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, қўшма турдаги мактабгача ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола ушбу ташкилотга жойлаштирилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
38. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни махсус мактабгача таълим бўйича тегишли малакага эга педагог ходимлар томонидан ўтказилади. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг психологик-педагог кузатуви психологлар томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
39. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда таълим-тарбия давлат тилида ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
8-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда реабилитация жараёнини ташкил этиш
(8-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
40. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун реабилитация тадбирлари ташкилот штатидаги тиббиёт ходимлари, шунингдек, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотга ҳудудий бириктирилган соғлиқни сақлаш органлари тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
41. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотларда реабилитация тадбирлари ташкилот штатидаги тиббиёт ходимлари, шунингдек, бошқа тиббиёт ходимлари томонидан шартнома асосида ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
42. Тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартларига мувофиқ тарбияланувчининг ривожланишидаги нуқсонларни коррекция қилишга, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни тиббий реабилитация қилиш, абилитация қилиш ва ижтимоий мослашувга қаратилган даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказади.
43. Даволашнинг белгиланган курси доирасида тиббий реабилитация муолажаларини ўтказиш ҳар бир тарбияланувчи учун машғулотлар жадвалини ҳисобга олиб якка тартибда ўтқазилади.
44. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда боланинг бўлиш муддати тугаганидан сўнг унинг қонуний вакиллари яшаш жойидаги тиббиёт муассасаси учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган ҳар бир боланинг тиббий картасидан кўчирма берилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
45. Тиббий жисмоний тарбия бўйича машғулотлар тиббий жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга ўқитувчи томонидан ўтказилади.
46. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари тўғри ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши устидан назорат ушбу ташкилот жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
47. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг штатидаги ходимлар соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий текширувдан ўтади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
48. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотлар ходимлари соғлиқни сақлаш органларининг муассасалари томонидан шартнома асосида тиббий текширувдан ўтказилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
49. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар контингентига мувофиқ қуйидаги гуруҳлар тузилади:
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
нутқида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
эшитишида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
кўришида оғир нуқсонлар бўлган тарбияланувчилар учун;
(49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун.
50. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этади:
кар тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф эшитучи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
кўзи ожиз тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф кўрувчи яхши кўрмайдиган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар тарбияланувчи;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
нутқида оғир нуқсонлари бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
51. Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда инклюзив гуруҳлар ёши бўйича тўлдирилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
52. Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда қуйидагини ташкил этади:
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган (заиф кўрувчилар ёки заиф эшитувчилар ёки таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган) 3 нафар бола;
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган (амблиопия билан, кўзи ғилайлик, ёки нутқида оғир нуқсонлари бўлган ёки аутизм билан) 2 нафар бола;
(52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан нутқида оғир нуқсонлари бўлган 3 нафар бола;
камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан психик ривожланишда кечикаётган 3 нафар бола.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагини ташкил этади:
(52-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
кар болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
заиф эшитувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
кўзи ожиз болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
заиф кўрувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда –камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар бола;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
(52-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
53. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлаб туриш, тузиш ва уларда ишлаш тартибини ташкил этишга қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда муассис томонидан белгиланади.
10-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда овқатланишни ташкил этиш
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
54. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда овқатланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
55. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда тарбияланувчилар овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик ушбу ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(11-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
56. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот фаолияти қуйидагилар ҳисобига молиялаштирилади:
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови;
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари;
(56-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
57. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ва қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
58. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотни молиялаштириш ҳамда моддий-техник таъминлаш муассис маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
59. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови қонунчиликда белгиланган миқдорда ундирилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
60. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотлари ўзи кўрсатаётган мактабгача таълим ва тарбия хизматлари ҳақи муассис томонидан шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича тўланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
61. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартлар асосида қонунчиликда белгиланган миқдорларда олинади.
62. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида ота-оналар тўлови ундирилмайдиган тарбияланувчиларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.
(60 — 62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида низомга 1-илова.
63. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни молиялаштириш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот томонидан тасдиқланган ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг инклюзив гуруҳлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
64. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида ходимлар иш ҳақи қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида раҳбарлар, педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
65. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот тегишли давлат органларига қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий ва статистик ҳисобот тақдим этади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
66. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
12-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқаруви
(12-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
67. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқариш қонунчиликка, ушбу Низомга ва мазкур ташкилотнинг уставига мувофиқ амалга оширилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
68. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари.
(68-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва нодавлат қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар ўз бошқарув органлари тизимини мустақил белгилайди.
(68-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
69. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти педагогик кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти иш режасини ҳамда педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлиги тартибини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти педагог ходимлари малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари ва педагог ходимлари ҳисоботларини эшитади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Педагогик кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(69-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
70. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарини сайлайди, шунингдек уни эгаллаган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(70-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
71. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом.
72. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Кузатув кенгаши томонидан танланадиган директор раҳбарлик қилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
73. Мактабгача таълим ташкилотининг уставига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ёки қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотнинг раҳбари ҳисобланади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
74. Директор давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши ва муассис олдида ҳисоб беради
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
75. Директор нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ёки қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилот фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва муассис олдида ҳисоб беради.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
76. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот раҳбарининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари қонунчиликда, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
77. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот раҳбарининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
78. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда психолог, тиббиёт ва педагог ходимлардан иборат тиббий-психологик-педагогик кенгаш тузилади ҳамда фаолият кўрсатади.
(78-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши:
бола қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан индивидуал йўналишни ишлаб чиқади;
индивидуал йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади;
коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди;
бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни психологик-тиббий-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади;
(78-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган боланинг бўлиш муддати тугашидан камида бир ой олдин боланинг қонуний вакилларини тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан хабардор қилади ҳамда ушбу ташкилотларда бўлишини давом эттириш юзасидан уни психологик-тиббий-педагогик комиссияга текширувга юборади.
(78-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
79. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
80. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 5-ИЛОВА
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган ташкилот деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом умумий типдаги давлат ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
3. Ихтисослаштирилган ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига мувофиқ олиб боради.
4. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишига, шунингдек уларни тарбиялаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
5. Ихтисослаштирилган ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Ихтисослаштирилган ташкилот юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
2-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари ва вазифалари
боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширилишини таъминлаш;
болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, жамиятга мослаштириш, шунингдек, ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ёш ва ўзига хос имкониятларига, қобилиятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини таъминлаш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларга, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга, шунингдек бундай болалар тарбияланаётган оилаларга малакали ижтимоий-маиший, ижтимоий-психологик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жамиятдаги, оиладаги ҳаётга, ўқишга ва меҳнат қилишга имкон қадар тўлиқ ҳамда ўз вақтида мослашишига кўмаклашиш.
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион ишларни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам берилишини таъминлаш;
болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат, ўзига ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
тиббий абилитация ва реабилитация ўтказиш, болалар ривожланишидаги нуқсонларни компенсация ва коррекция қилиш;
болаларга сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий мослашувчанлигини ҳамда таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ихтисослаштирилган ташкилотнинг муассисидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
10. Ихтисослаштирилган ташкилот муассис томонидан ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
11. Ихтисослаштирилган ташкилот кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ва реабилитация марказидан иборат, шунингдек ўз тузилмасида болалар ва уларнинг қонуний вакиллари билан вақтинчалик яшайдиган хостелга эга бўлиши мумкин.
12. Ихтисослаштирилган ташкилотда муассис билан келишилган ҳолда фаолияти Ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятининг устав турларига зид бўлмаган қўшимча бўлимлар, хизматлар, таркибий бўлинмалар очилиши мумкин. Барча таркибий бўлинмалар ўз фаолиятида Ихтисослаштирилган ташкилотнинг директорига бўйсунади.
13. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг бино ва иншоотлари Агентлик билан келишилмасдан хусусийлаштирилиши, мусодара қилиниши ва қайта ихтисослаштирилиши мумкин эмас.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
14. Ихтисослаштирилган ташкилот ўқув йили тугаганидан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низом.
Ихтисослаштирилган ташкилотни қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида тарбияланувчиларни бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўтказиш Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан боланинг қонуний вакиллари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
4-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
тасдиқланган мослаштирилган таълим дастури асосида мустақил равишда ўз таълим дастурини ишлаб чиқиш;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда қатнашиш.
Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Ихтисослаштирилган ташкилот:
болаларнинг жисмоний ўсиши ва соғлиғи мустаҳкамланиши учун санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиши ва уларга риоя этилишини таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли нозологияларни даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг абилитацияси ва реабилитациясини ўтказиш учун шарт-шароитларни яратиши;
таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, психик ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келишини таъминлаши;
болалар тўғри овқатланишини ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
мактабгача таълим сифатини таъминлаш устидан назорат олиб боришда, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиши;
зарур моддий-техник базаси ва малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлганда, асосий таълим-тарбия фаолияти билан бирга пулли даволаш-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиши шарт.
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Ихтисослаштирилган ташкилот қуйидагилар учун жавоб беради:
болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
болалар Ихтисослаштирилган ташкилотда бўлган вақтида уларнинг ҳаётини ҳимоя қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш;
белгиланган талабларга мувофиқ таълим-тарбия, коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация жараёнларини амалга ошириш;
болани тарбиялаш ва таълим бериш масалалари бўйича унинг қонуний вакилларига маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
умумтаълим дастурларини амалга оширишни тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда таъминлаш;
ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш.
18. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти устидан мониторинг ҳамда назорат ваколатли давлат органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти
20. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот деб аталади) Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, у ерда тарбияланувчиларга таълим ва тарбия берилади.
21. Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида амалга оширилади.
Болалар уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан қуйидагилар асосида қабул қилинади:
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси.
22. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш даври ва болалар билан ўтказиладиган коррекцион ишлар муддати психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
23. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар контингентига мувофиқ қуйидаги гуруҳлар тузилади:
эшитишида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
кўришида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун.
24. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этади:
кар тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф эшитувчи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
кўзи ожиз тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф кўрувчи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар тарбияланувчи;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
психик ривожланишида кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
25. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда овқатланиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг директори зиммасига юкланади.
26. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
6-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
28. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни таълим олиши, тарбиялашни, уларни парваришлашни ва болаларга коррекцион-педагогик ёрдамни кўрсатишни таъминлайди.
29. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг мазмун-моҳияти Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ Агентлик билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастури асосида ишлаб чиқилган (шу жумладан, муаллифлик, мослаштирилган ва бошқа) дастур билан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
30. Таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, тақвим-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
31. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларга таълим-тарбия бериш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Таълим-тарбия жараёни ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги йўналиш асосида болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади. Машғулотлар фронтал, кичик гуруҳ ва якка тартибда олиб борилади. Гуруҳлар ва коррекцион-таълим кабинетлар зарур ихтисослаштирилган асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.
33. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга қуйидаги тамойиллар асосида таълим берилади ва тарбияланади:
таълимнинг коррекцион йўналтирилганлиги;
ижтимоий мослашуви;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таълимнинг махсус методологиясидан ва тоифаланган ёндашувдан фойдаланиш.
34. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Болалар ташкилотда бўладиган муддатга қараб гуруҳлар:
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 10,5 соатгача);
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар (24 соат) бўлиши мумкин.
35. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ишлаш тартиби ва тарбияланувчиларнинг бўлиш муддати Ихтисослаштирилган ташкилотнинг уставида ва муассис қарорида белгиланади.
36. Ихтисослаштирилган ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга жойлаштирилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади. Бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўладиган вақт ушбу шартномада кўрсатилади.
37. Таълим-тарбия жараёни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг махсус мактабгача таълим бўйича тегишли малакага эга педагог ходимлари томонидан ўтказилади. Таълим жараёнининг психологик-педагогик кузатуви психологлар томонидан амалга оширилади.
38. Педагог ходимлари таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот фаолиятига ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга умумий раҳбарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
39. Таълим-тарбия давлат тилида ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари ва Ихтисослаштирилган ташкилот уставига мувофиқ белгиланади.
(41-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Тегишли ихтисослаштирилган маълумотга, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий хислатларга эга шахслар Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда педагогика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
43. Боланинг қонуний вакиллари ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг таълим-тарбия фаолияти, ўз фарзандига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган реабилитация ёрдами билан ушбу ташкилотнинг ишига аралашмай танишиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Реабилитация маркази ва реабилитация жараёнини ташкил этиш
44. Реабилитация тадбирлари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган реабилитация марказида штатдаги тиббиёт ва педагог ходимлари, шунингдек Ихтисослаштирилган ташкилотга ҳудудий бириктирилган соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
45. Реабилитация марказининг тиббиёт ва педагог ходимлари болаларнинг қонуний вакиллари билан тузиладиган шартномада назарда тутилган талаб ва шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг ривожланишидаги нуқсонларини коррекция қилиш, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни тиббий реабилитация, абилитация қилиш ва ижтимоий мослашувга қаратилган реабилитация тадбирларини ўтказади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
46. Белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация тадбирларини ўтказиш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ҳар бир тарбияланувчиси учун якка тартибда машғулотлар жадвалини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади.
47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази мазкур ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши кўрсатмасига кўра 2 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган тиббий кўрсатмалар асосида амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Болаларни амбулатор шароитида қабул қилишда уларга кўрсатиладиган реабилитация муолажаларни даврийлиги якка тартибдаги реабилитация дастурида белгиланади, унда бир ой давомида реабилитация муолажалари курсини олиш, боланинг соғлиғи ҳолатига қараб ва Ихтисослаштирилган ташкилотни Тиббий-психологик-педагогик кенгашининг тавсиялари бўйича 3 ёки ундан кўпроқ ойдан сўнг муолажаларни такроран ўтказиш назарда тутилади.
48. Реабилитация марказида ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотининг ҳар бир тарбияланувчисига ҳамда амбулатор шароитида даволаниш курсидан ўтган бола учун белгиланган намунадаги тиббий картаси очилади. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугагандан кейин ёки амбулатор шароитида даволаниш курси тугаганидан сўнг боланинг қонуний вакиллари яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаси учун тиббий картасидан кўчирма берилади.
49. Реабилитация марказида беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Қабул қилиш жадвал бўйича белгиланган вақтда — ҳар куни 7,2 соатдан амалга оширилади.
50. Реабилитация маркази қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бола яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиниканинг йўлланмаси асосида, юқумли касалликлар билан алоқа бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотномани албатта талаб қилган ҳолда, қўшимча пулли амбулатор хизматларини ташкил этишга ҳақли.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
51. Тиббий жисмоний тарбия бўйича машғулотлар тиббий жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга ўқитувчи томонидан ўтказилади.
52. Реабилитация марказида барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари тўғри ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари томонидан олиб борилади.
Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари реабилитация марказини тиббиёт кадрлари билан тўлдириш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек даволаш ва соғломлаштиришнинг замонавий технологиялари ҳамда усулларини кенг жалб қилиш, маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатиши учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун масъулдир.
54. Тиббиёт ва педагог ходимлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ реабилитация жараёнини ташкил этиш учун жавоб беради. Реабилитация маркази фаолиятига ва реабилитация жараёнини ташкил этишга умумий раҳбарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9-боб. Ихтисослаштирилган ташкилот хостели
55. Ихтисослаштирилган ташкилотларга бола амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини оладиган даврда бола (болалар) ўз қонуний вакиллари билан биргаликда вақтинчалик яшаши учун хостел ташкил этишга рухсат берилсин.
56. Хостеллар юридик мақомга эга бўлмайди ва Ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бошқарилади.
57. Хостеллар асосан ўзини-ўзи молиялаштириш маблағлари ҳисобига сақланади. Шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ жалб қилиниши мумкин.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
58. Хостеллардан тушган тушумлар Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
59. Хостеллардан фойдаланиш тартибини Агентлик томонидан белгиланади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(60-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча даромадлар олиш ҳуқуқига эга.
(60-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
61. Ихтисослаштирилган ташкилотга қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
63. Ихтисослаштирилган ташкилот ўзи томонидан тасдиқланган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
64. Ихтисослаштирилган ташкилотда ходимлар иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилотда раҳбарлар, педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
65. Ихтисослаштирилган ташкилот тегишли давлат органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва статистик ҳисобот тақдим этади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 15 октябрдаги 10-мб-сонли «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3575, 18.11.2024 й.), Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8 октябрдаги 181-сонли «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3567, 04.11.2024 й.).
66. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
11-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотини бошқаруви
67. Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга ва Ихтисослаштирилган ташкилотининг уставига мувофиқ бошқарилади.
Ихтисослаштирилган ташкилот Педагогик кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(69-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
70. Ихтисослаштирилган ташкилотда болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади.
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши:
Ихтисослаштирилган ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
(70-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади;
Ихтисослаштирилган ташкилот директори, педагог ходимлари ва бошқа ходимлари фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
(70-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(70-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
71. Ихтисослаштирилган ташкилот Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
72. Ихтисослаштирилган ташкилотга Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
73. Директор Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва Кузатув кенгашига ҳамда муассисга ҳисоб беради.
74. Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларида, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилот номидан фаолият олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Ихтисослаштирилган ташкилот мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартнома тузади;
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилот ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Ихтисослаштирилган ташкилотга юклатилган вазифалар ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколати доирасида Ихтисослаштирилган ташкилотнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог ва тиббий кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал қилиш юзасидан ҳамда Ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятига оид бошқа масалалар бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
педагог, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
77. Уч нафар директор ўринбосари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилади:
ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Агентлик билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади;
даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи томонидан тавсия этилади ҳамда Агентлик билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади;
умумий масалалар бўйича директор ўринбосари Агентлик билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
78. Ихтисослаштирилган ташкилот директори ўринбосарларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланади.
79. Ихтисослаштирилган ташкилотда тиббий-психологик-педагогик кенгаши тузилади ва фаолият олиб боради, Ихтисослаштирилган ташкилот директори унинг раиси ва ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари, психолог, педагог ҳамда тиббиёт ходимлари унинг аъзолари ҳисобланади.
80.Тиббий-психологик-педагогик кенгаш:
бола Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан якка тартибдаги йўналишни ишлаб чиқади;
ўқув йили давомида 3 марта (сентябрь, январь ва майда) ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларини текширади;
якка тартибдаги йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади;
коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди;
бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни психологик-тиббий-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади;
(80-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган боланинг бўлиш муддати тугашидан камида бир ой олдин боланинг қонуний вакилларини тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан хабардор қилади ҳамда ушбу ташкилотларда бўлишини давом эттириш юзасидан уни психологик-тиббий-педагогик комиссияга текширувга юборади;
(80-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
тарбияланувчиларни текшириш маълумотлари ёки коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижаларининг ижобий динамикаси асосида психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган бўлиш муддати тугашигача тарбияланувчини ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга;
(80-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг реабилитация марказида амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олишга юборилган болаларни якка тартибда текширади ва боланинг ўзига хос ва ёш хусусиятларига, соғлиғи ҳолатига ва ривожланиш даражасига қараб коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирларини тайинлайди; бола коррекцион-педагогик ва реабилитация муолажаларини вақти ва даврийлиги билан олиши тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқади;
боланинг қонуний вакиллари розилиги билан бола Ихтисослаштирилган ташкилот хостелида яшаши учун у амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олиши зарурлиги ва унинг давомийлиги ҳақида хулоса беради.
13-боб. Якунловчи қоидалар
81. Ихтисослаштирилган ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
82. Ихтисослаштирилган ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Бошқа рукнларда таснифланган касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит (9.Киритилган: бошқа рукнларда таснифланган касалликлардаги менингоэнцефалит ва менингомие)
G05
Бошқа рукнларда таснифланган бактериал касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит
G05.0
Бошқа рукнларда таснифланган вирусли касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит
G05.1
Бошқа рукнларда таснифланган бошқа инфекцион ва паразитар касалликлардаги, энцефалит, миелит ва энцефаломиелит
G05.8
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)