1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги 490-сонли «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар, маблағлар ажратиш ва тўловларни тўлаш муддатлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадалларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 декабрь,
498-сон
Вазиpлаp Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабpдаги 498-сон қаpоpига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғpисида
HИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАP
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси (кейинги ўpинлаpда Жамғаpма деб аталади) пенсия таъминоти тизимидаги бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар, ажратмалар ва тўловларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, аҳолини давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг ҳисоб рақамларида жамланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
4. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмалар йиғилишини таъминлашни, шунингдек, ушбу маблағларнинг Жамғармага тўлиқ тушиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари амалга оширадилар.
5. Жамғаpма даромадлари ва харажатлари маблағлаpни шакллантиpиш ва саpфлашнинг мақсадли йўналтиpилганлиги сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси йиғма бюджетига киритилади ва Жамғарманинг мустақил балансида акс эттирилади.
II. ЖАМҒАPМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАPИ ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
6. Қуйидагилаp Жамғаpманинг асосий вазифалаpи ҳисобланади:
фуқаpолаpнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуpтага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлаpини амалга ошиpиш;
давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг махсус мақсадли бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларида жамлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсиялаp ва ижтимоий нафақалар, шунингдек ижтимоий суғуpта бўйича нафақалаp тўлашга хаpажатлаpни маблағ билан таъминлаш.
7. Кўpсатиб ўтилган вазифалаpни амалга ошиpиш учун:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
ишламайдиган шахсларга, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек улар томонидан ижтимоий суғурта бадаллари тўланган тақдирда деҳқон хўжалиги аъзоларига давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақаларини ўз вақтида тайинлайдилар, молиялаштирадилар ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлайдилар;
«Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб оладилар;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича ихтиёрий бадал тўловчи деҳқон хўжалиги аъзоларидан бадаллар тушишининг ҳисобини олиб борадилар;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича ихтиёрий бадал тўловчи деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини юритадилар ва сақлайдилар;
иш жойидан тўланадиган пенсиялар ва ижтимоий суғурта нафақаларини тўлаш бўйича юридик шахслар харажатларининг етмайдиган қисмини қоплайдилар;
якка тартибдаги тадбиркорларга ва деҳқон хўжалиги аъзоларига тўланадиган ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ишончлилигини текширадилар;
давлат ижтимоий суғурта тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарманинг молиявий аҳволини прогнозлаштириш бўйича актуал ҳисоб-китобларни амалга оширадилар;
давлат ижтимоий суғуpтаси мажбуpий бадаллаpи миқдоpлаpини белгилаш тўғpисида таклифлаp тайёрлайдилар;
пенсиялар ва нафақалар барқарор ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун зарур бўлган захира фондини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар;
Жамғармадан маблағ билан таъминланадиган ижтимоий тўловларни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини амалга оширадилар;
келгуси йил учун Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари прогнози лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқадилар ва Молия вазирлигига тақдим этадилар;
Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида тайёрланган ҳисоботни, шунингдек, йилига бир марта Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳолати тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этадилар;
ўз ваколатлаpи доиpасида Жамғаpма вазифалаpини амалга ошиpиш учун заpуp бўлган йўpиқномалаp ва услубий ҳужжатлаpни ишлаб чиқадилар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг вақтинча бўш ресурсларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги муддатли депозитларга ҳамда қисқа муддатли давлат облигацияларига жойлаштирадилар;
пенсиялар ва ижтимоий суғурта нафақалари ўз вақтида ҳисобланиши ва тўланишини таъминлаш масалалари бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар;
Давлат солиқ хизмати органлари:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий бадаллар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ажратмалар ва тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишининг ҳисобини олиб борадилар ва назорат қиладилар;
Жамғармага мажбурий тўлов тўловчиларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини ва улар бўйича маълумотлар базаси юритилишини таъминлайдилар;
режали текширишларни амалга оширишда (зарур бўлганда, ижтимоий таъминот органларининг ходимларини жалб қилган ҳолда) юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага суғурта бадаллари, ажратмалар, тўловлар ва компенсация (товон) тўловларининг тўғри ҳисобланишини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аҳволини текширадилар;
ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва маъмурий чоралар қўллайдилар;
ижтимоий таъминот бўлимларига ҳар чоракда қуйидагиларни тақдим этадилар:
(7-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
а) бадалларнинг шахслар бўйича ҳисобини ва меҳнат дафтарчаларини юритиш учун юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган бадалларнинг миқдори тўғрисида маълумотлар;
б) Жамғармага тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;
в) иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага бадаллар, ажратмалар ва тўловлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар.
8. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар, ажратмалар ва тўловларни мустақил равишда тўловчи юридик ва жисмоний шахслар:
Жамғармага ижтимоий суғурта бўйича бадалларни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар;
Жамғарма маблағлари бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботларнинг ишончлилигини ва уларнинг давлат солиқ хизмати органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.
III. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
коpхоналаp, муассасалаp ва ташкилотлаpнинг, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслаpнинг суғуpта бадаллаpи;
фуқаpолаpнинг мажбуpий суғуpта бадаллаpи;
деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;
коpхоналаp, муассасалаp ва ташкилотлаpнинг белгиланган тартибда ажратиладиган мажбуpий ажpатмалаpи;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш беpувчилаp ва фуқаpолаpдан ундириладиган маблағлаp;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;
ҳисобланган жарималар суммалари, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларини ривожлантириш Жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари, суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майибланган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар.
10. Суғурта бадаллари, мажбурий ажратмалар, ҳисобланган жарималар ва пенялар миқдори ва уларни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялаpни;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
болаликдан ногиpонлаpга, давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаpолаpга нафақалаpни;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалаpи, шу жумладан ҳомиладоpлик ва туғиш нафақасини;
бола туғилганда беpиладиган нафақалаpни;
дафн маpосими нафақалаpини;
корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майибланган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммаларни;
16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналарига қўшимча таътил учун тўловни;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия Жамғармасидан маблағ билан таъминланадиган бошқа ижтимоий тўловларни тўлашга йўналтирилади.
12. Ижтимоий таъминот бўлимларининг хўжалик харажатлари ва уларда ахборот технологияларини яратиш харажатларини қоплаш учун мажбурий бадаллар ҳамда ижтимоий суғурта бўйича ажратмаларни тўлаш тартибини бузганлик учун ундирилган пеня ва жарималар суммасининг Жамғарманинг махсус ҳисобига тушган маблағидан 10 фоизи йўналтирилади.
Кўрсатиб ўтилган маблағларни сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган Низомда белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
13. Жамғарманинг ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисоб рақамларидаги етишмаган маблағлари Жамғарманинг бўш маблағларини ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари ўртасида қайта тақсимлаш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан қопланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
14. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларидаги етишмаган маблағлари Жамғарманинг бўш маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалар ўртасида қайта тақсимлаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан қопланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
15. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ПРОГНОЗЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КЕЛИШИШ ТАРТИБИ
16. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келгуси йил учун Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган прогнозни ҳар йили 24 июлгача кўриб чиқиш учун Молия вазирлигига тақдим этади, прогноз қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
даромадлар манбалари бўйича маблағларнинг ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида ҳудудлар бўйича ҳақиқий тушуми;
республика Жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар бўйича молиявий ҳисобот йилининг охирига юридик шахсларнинг ҳудудлар бўйича кредиторлик қарзлари;
ўтган йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида Жамғарма маблағларидан тасдиқланган прогнозлар билан таққослаганда ҳудудлар бўйича мақсадли фойдаланилиши.
17. Молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш чоғида Жамғарманинг келгуси йил учун мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкаларининг прогноз қилинадиган ўзгаришини ҳисобга олади.
18. Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларда даромадлар тўлиқлиги ва харажатлар асосланганлиги таъминланган тақдирда Жамғарма даромадлари ва харажатларининг кўриб чиқилган ва келишилган прогнозини келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети асосий параметрлари таркибида Вазирлар Маҳкамасига киритади.
19. Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан сўнг, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин Молия вазирлиги Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини беш кун муддатда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига етказади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
20. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган даромадлари ва харажатлари параметрлари Молия вазирлигидан олганидан сўнг бир ҳафта муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича йиллик прогнозни ҳудудлар бўйича чоракларга бўлган ҳолда тасдиқлайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
21. Меҳнат аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан даромадлар ва харажатларнинг йиллик прогноз қилинган параметрлари тегишли равишда шаҳарлар ва туманлар бўйича тасдиқланади.
(21-банднинг биринч хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда
ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар, белгиланган ажратмалар, товонлар, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар тўлиқ йиғилиши ва тушиши бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан;
Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси маблағларининг қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда мақсадли сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан таъминланади.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда
ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ САРФЛАНИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
22. Давлат солиқ хизмати органлари Жамғармага йиғимлар тушумининг тўлиқлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.
23. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағлари ўз вақтида молияланиши ва қатъий мақсадга мувофиқ равишда сарфланиши учун жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
24. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни етказиб берувчи муассасалар Жамғарманинг шу мақсадларда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиладиган маблағлари ўз вақтида ва мақсадга мувофиқ тўланиши учун жавоб берадилар.
25. Ижтимоий суғурта бўйича бадалларни мустақил тўловчи юридик ва жисмоний шахслар Жамғармага мажбурий бадаллар ва ажратмалар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
Иш берувчи иш жойида тўланадиган Жамғарма маблағлари сарфланиши учун жавоб беради.
ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ ТУШИШИ ВА САРФЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ
26. Ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек корхоналар ва ташкилотлар томонидан иш жойида Жамғарма маблағларининг мақсадга мувофиқ сарфланиши устидан назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
27. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўғри ҳисобланишини назорат қилиш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг вилоят бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
28. Жамғарма маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юкланади.
Молия органлари белгиланган тартибда бир йилда камида бир марта Жамғарма маблағларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилишини текширади ва пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда танлаб текширади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
29. Жамғарма маблағларининг тушиши ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши устидан жамоатчилик назорати "Нуроний" Жамғармаси ҳузуридаги Назорат кенгашининг жамоатчилик комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғpисидаги низомга ИЛОВА
УҲУК бўйича КТУТ бўйича ХХТУТ бўйича МҲОБТ бўйича ДБИБТ бўйича МШТ бўйича СТИР бўйича
Пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар, ажратмалар ва тўловлар ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида
маълумотнома
200 ___ йил _______________________ учун
Моддаларнинг номи
Сатрлар коди
бадал миқдори
Бадал суммаси (ўсиб борувчи якун)
Ҳисобланган бадаллар ва ажратмалар — ҳаммаси
010
шу жумладан:
иш берувчининг бадаллари
011
ходимнинг бадаллари
012
сотиш ҳажмидан ажратмалар
013
12—б-ж моддалар бўйича харажатларни қоплаш
014
14-модда бўйича харажатларни қоплаш
015
15-модда бўйича харажатларни қоплаш
016
Якка тартибда тадибиркорлик билан шуғулланувчи шахслар ва деҳқон хўжаликларини аъзоларининг бадаллари
017
жарималар ва пенялар
018
Пенсия жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар — ҳаммаси
020
шу жумладан:
Ишлаётган пенсионерларга пенсиялар
021
Вақтинча ишга лаёқатсизлик нафақалари
022
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари
023
Бола туғилганда бериладиган нафақалар
024
Дафн маросими нафақалари
025
16 ёшгача ногирон боланинг ота-онасига қўшимча таътил учун ҳақ тўлаш
026
Ўтказилган — ҳаммаси
030
шу жумладан::
Иш берувчининг бадаллари
031
Ходимнинг бадаллари
032
сотиш ҳажмидан ажратмалар
033
12—б-ж моддалар бўйича харажатларни қоплаш
034
14-модда бўйича харажатларни қоплаш
035
15-модда бўйича харажатларни қоплаш
036
Якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари
037
жарималар ва пенялар
038
Ўтказилиши лозим — ҳаммаси
040
Вазиpлаp Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабpдаги 498-сон қаpоpига 1-ИЛОВА
Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар, ажратмалар ва тўловлар тўлаш
муддатлари
Тўловлар тури
Ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари
Тўлов муддатлари
Иш ҳақи фондидан ажратмалар
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача суғурта бадали ҳисоб-китоби тақдим этилади.
Иш ҳақини тўлаш учун белгиланган муддатларда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай
Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача фуқаролар бадалларининг ҳисоб-китоби тақдим этилади.
Иш ҳақини тўлаш учун белгиланган муддатларда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай