ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
6-банддаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» деган сўзлар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахснинг(лар) фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно).».
иккинчи хатбошидан «(микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.».
«44. Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.».