1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида тузилган очиқ турдаги акционерлик жамиятининг Намунавий уставини, шунингдек, хусусийлаштиришнинг Намунавий режасини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин.
2. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ташкил этилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқаришнинг 1995 йил учун жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Хўжалик уюшмаларининг (корпорациялар, концернлар ва корхоналар бошқа бирлашмаларининг) раҳбарлари акциялар чиқаришнинг объектлар бўйича ишлаб чиқилган жадвалини бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
* 2-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хўжалик уюшмалари ва ташкилотлари билан биргаликда 1, 2-иловалар талабларига мувофиқ давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантирилишини, уларнинг ва акциялар чиқарилишининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 авустдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Вақт» Миллий депозитарийси қисқа муддатларда Миллий депозитарийнинг ҳудудий филиалларини ва рўйхатдан ўтказиш пунктларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қийматли қоғозлар билан операциялардан солиқ олиш Тартибини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин ва манфаатдор ташкилотларга етказсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги республика акционерлик жамиятлари акциялари бўйича хорижий юридик ва жисмоний шахслар олишган дивидендларни репатриация қилиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда, халқаро молия институтлари тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда, инвестиция фондлари тўғрисида Низом лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг 30 фоизгачасини, уларнинг номинал қиймати бўйича, инвестиция фондларига ажратиш назарда тутилсин, бунда улар битта инвестиция фондига 10 фоиздан ошмаслиги керак.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1995 йилнинг октябрида кўриб чиқилсин.