1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.09 (Кучини йукотган)Инвестиция жамғармаси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолини давлат корхоналарини акциялаштириш жараёнига кенг жалб қилиш, акцияларнинг барқарор даромад келтиришини таъминлашга қаратилган инвестиция фондлари тармоқларини ташкил этган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилаётган инвестиция фондларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:
Фонднинг депозитарий билан тузилган намунавий контракти;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Инвестиция фонднинг депозитарий билан тузилган намунавий контракти (рўйхат № 309, 26.02.1997 й.) ва Хусусийлаштириш инвестиция фондининг «Вақт» миллий депозитарийси билан тузилган намунавий контракти (рўйхат № 266, 15.07.1996 й.).
Фонднинг фондни бошқариш ҳақида компания бошқарувчиси билан тузилган намунавий контракти;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Инвестиция фонднинг фондни бошқариш ҳақида компания бошқарувчиси билан тузилган намунавий контракти (рўйхат № 308, 26.02.1997 й.) ва Хусусийлаштирилган инвестиция фонднинг фондни бошқариш ҳақида компания бошқарувчиси билан тузилган намунавий контракти (рўйхат № 645, 19.02.1999 й.).
3. «Вақт» миллий депозитарийси инвестиция фондларига ва хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш учун ягона депозитарий технологиясини ишлаб чиқишни ва жорий этишни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк «Вақт» миллий депозитарийси тўғрисидаги Низомга мазкур қарор талабларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Вақт» миллий депозитарийсига хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш технологиясини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратсин, шунингдек, акцияларнинг ҳаракатини назорат қилишни таъминлаш учун уни зарур компьютер техникаси ва телекоммуникациялар воситалари билан бутласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.