1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.05.00 Шахсий таркибни тарбиялаш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг маънавий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари, мамлакатимиз ёшларининг маънавий-маърифий савиясини оширишга кўмаклашиш, уларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибида Маънавият ва маърифат марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашни шакллантириш;
ҳарбий хизматчилар онгига Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли ва муқаддас бурчи эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.02.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари]
ҳарбий хизматчилар, ходимлар, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлашга кўмаклашиш;
ёшларнинг маънавий-маърифий камол топиши бўйича қизиқишларини рўёбга чиқариш, шахсий таркиб қалбида ватанпарварлик, бурчга садоқат, Ватанимиз келажаги учун дахлдорлик ҳиссини ошириш, маънавий-маърифий тарбиянинг самарали усулларини жорий этишга кўмаклашиш;
санъат, мусиқа ва қўшиқчилик соҳасида ёш ижодкорларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат маркази офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Марказнинг тузилмасига ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Марказ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қўшимча 63 та штат бирлиги (офицерлар — 2, сержант ва оддий аскар таркибидаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар — 6, ишчи ва хизматчилар — 55 нафар) ажратиш ҳисобидан ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
Марказ тўгараклари ходимларининг штат бирликлари ушбу тўгараклар томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобига сақланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
25 фоиздан кўп бўлмаган маблағлари — Марказнинг ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Марказнинг самарали фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
икки ой муддатда Марказнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Марказда фаолият олиб бориш учун келган мутахассисларни хизмат уйлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин;
бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 февраль,
ПҚ-4163-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4163-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказининг