1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТ ҚИЛИШ ШАРОИТЛАРИ ҒОЯТ ОҒИР ВА ЗАРАРЛИ, ЎТА ОҒИР ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРДА ИШЛАЙДИГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИ ДАРОМАДЛАРИДАН ИМТИЁЗЛИ СОЛИҚ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар даражасини камайтириш тўғрисида» 1995 йил 24 февралдаги ПФ-1083-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-рўйхатларига кирувчи меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан солиқлар олишнинг имтиёзли тартиби белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорга мувофиқ даромад солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 1 март,
72-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 7-модда)