Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1995 йил 1 мартгача меҳнат қилиш шароитлари алоҳида зарарли бўлган ишлаб чиқаришларда ишлайдиган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ улар учун солиқ олишнинг имтиёзли тартиби белгиланган фуқароларнинг айрим тоифалари рўйхатини улар даромадларининг ушлаб қолинадиган даражаси 25 фоиздан ошмаслигини назарда тутган ҳолда тасдиқласин;
фуқаролардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 30 ноябрдаги ПФ-1014-сон Фармонининг 5-банди 1995 йил 1 январдан бошлаб ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбоши 1995 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 24 февраль,
ПФ-1083-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 70-модда)