Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон қарори (рўйхат рақами 1141, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«а) агар облигацияда унинг рақами, қиймати ва сотилган санасининг ўзгартирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги белгилари бўлмаса;».
3.
18-банддан «, банк-агент муҳри билан амалга оширилган қайдларни тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4.
29-банддан «ва банк-агентнинг муҳри билан тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5.
37-банддан «ва банк-агентнинг муҳри билан тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.