1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 март,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 30-сон буйруғига ИЛОВА
«Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган
«1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
2. Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта ёки электрон алоқаси воситаси орқали ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади. III — VI бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.»;
«13. «Ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар)» жадвалида аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (1-устун), унинг ишга қабул қилинганлиги, аудитор лавозимига ўтказилганлиги ҳақидаги буйруқнинг рақами ва санаси (2-устун), аудитор малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), малака ошириш курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси (4-устун), мавжуд бўлганда халқаро бухгалтер сертификати бўйича маълумотлар (номи, рақами ва санаси) (5-устун) кўрсатилади.»;
е) 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«27¹-сатрнинг (20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27 сатрлардан ташқари) 3 ва 4-устунларида мос равишда ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади:
активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2515-3/2886-сон)