Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 21 июлдаги 01/06-15-сон қарори (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 351-модда) билан тасдиқланган Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
3-банддаги «Марказ» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
ўн биринчи хатбошидаги «муҳр қўйилиши керак» деган сўзлар «муҳр қўйилиши керак (муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
6 — 8-бандлардаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
6.
4-илованинг 11-бандидаги «Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлар «Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.