Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 3 июндаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 1382, 2004 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон,312-модда) билан тасдиқланган Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «муҳрлари (штамплари)» деган сўзлар «штамплари» деган сўз билан алмаштирилсин.
3.
34-банддан «ва муҳрлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Кун, йил, декларациянинг тартиб рақами ва тамғанинг тартиб рақами ёзилади;».
«г) 26-«Юк жўнатувчининг имзоси» устунида юкни жўнатувчи ўзи томонидан йўл варақаси тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаб имзо чекади.».