Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 7 майдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 1245, 2003 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон) билан тасдиқланган Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
иккинчи хатбошидан «ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2.
1 ва
2-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.