1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциялари ходимларини рағбатлантириш ва юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
эркин иқтисодий зоналар дирекциялари раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 1-иловага* мувофиқ;
кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.05.00 Давлат хизматчилари ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари (шунингдек, 02.06.00.00 га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига асосан ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам бериш татбиқ этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг техник ва ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.
4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг амал қилиши қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган бошқа зоналар раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун тавсиявий тусга эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 мартдаги 162-ф-сон фармойишининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 февраль,
92-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 09/19/92/2580-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)