Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядлари 1 — 27-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин. Улар 1996 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасида тасдиқланган разрядлар бўйича ходимлар ставка (лавозим маош)ларини мустақил равишда белгилайдилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 17-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар 1—27-иловаларда кўрсатилмаган ходимлар айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилашда 28-иловага мувофиқ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига амал қилсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар раҳбарларида белгиланган меҳнат ҳақи фонди доирасида:
бошқарувнинг янги, прогрессив ташкилий шаклларини, замонавий усулларини, технологиялар ва техникани жорий этиш зарурияти туғилганда бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни, шу мақсадларга икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда мукофотлаш. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларини мукофотлашнинг миқдорлари ишнинг умумий натижаларига уларнинг шахсий улушига қараб белгиланади;
бунга бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш юқори турувчи органнинг, унинг ўринбосарларини эса — мазкур давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарининг қарори билан амалга оширилади.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 12 апрель,
147-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 28-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш
ШАРТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар аппаратлари раҳбарлари ёрдамчиларига — бош ва етакчи мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;
вазирликлар ва идораларнинг марказий аппарати ишлар бошқармаси таркибидаги таркибий бўлинмалар раҳбарларига — бош мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;
вазирликлар ва идоралар марказий аппарати илмий-техника кенгаши раислари ўринбосарлари ва илмий котибларига — тегишли равишда мазкур вазирликлар ва идораларнинг мустақил бошқармалари ҳамда бўлимлари бошлиқлари ва етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига — тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда — биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
вазирликлар ва идоралар аппаратларининг таркибий бўлинмаларга бошчилик қилувчи ва ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботга ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширувчи бош бухгалтерларига — мазкур вазирлик (идора)ларнинг тасдиқланган лавозим разрядлари тузилмасига мувофиқ бош бошқарма ва етакчи бўлим бошлиғи лавозим разряди даражасида, бошқа ҳолларда — мустақил бошқарма ҳамда бўлим, бош бошқарма бўлими, кичик бўлим бошлиғи лавозим разряди даражасида; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, уларнинг бошқарма ва бўлимларида — таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозим разряди даражасида;
ҳокимликнинг архив бўлимлари бошлиқларига — мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозим разряди даражасида; мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозими бўлмаган жойларда — бош мутахассислар лавозим разряди даражасида;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 563-модда)
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бош меъморларига — тегишли ҳокимликларнинг мустақил бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари лавозим разрядлари даражасида;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқармалари ва бўлимларининг мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари инспекторлари, шунингдек инспектор-врачларга — мутахассислар лавозим разрядлари даражасида белгиланади.
2. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг айрим тоифалари ставкалари:
кичик бўлимлар ва шуъбалар раҳбарларига — тегишли бўлинма раҳбари ставкасидан 5 — 8 фоиз кам миқдорда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши]
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий ваколатхонаси ходимлари лавозим разрядлари мазкур қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқармалари ва мустақил бўлимлари ходимлари учун назарда тутилган лавозим разрядлари даражасида белгиланади.
4. Вазирликлар ва идоралар аппарати бўлинмаларини етакчи бўлимларга тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)