1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.22.00 (Кучини йукотган) Ҳакамлик судлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 январь,
54-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги 54-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабатлари, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш учун медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдир.
1. Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази, профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) томонидан ташкил этилади.
5. Махсус ўқув курсларидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, кўпи билан 15 нафаргача тингловчилардан шакллантирилган академик гуруҳларда ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
9. Ўқиш жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот ва тренинг шаклида ташкил этилади.
Ўқув машғулотлари тингловчиларда медиация жараёнини юқори савияда ташкил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.
Ўқиш жараёнида клиник таълим, низоли жараёнларнинг имитацияси ҳамда сайёр машғулотлар қўлланилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
10. Ўқув жараёнида дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш («ақлий ҳужум» интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ва бошқалар қўлланилади.
11. Тингловчилар ўқиш даврида электрон шаклдаги ўқув-методик материаллар билан таъминланади.
12. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда махсус ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
13. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда махсус ўқув курсидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига кўра;
вафоти муносабати билан;
дарс машғулотларини сабабсиз 10 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
Тингловчилар дарс машғулотларини сабабсиз қолдирганлиги, ўқув дастуридаги мавзуларни ўзлаштирмаганлиги ёки Марказларнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилмайди.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)
Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида «Mediatorlarni tayyorlash maxsus oʻquv kursini tugatganligi toʻgrisidagi SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи ― МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули ― офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 183-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-1, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/3134-1/1201-сон)