toggle_night_mode
Ҳужжат 01.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Медиаторларни тайёрлаш дастурини тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Медиаторларни тайёрлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 январь,
54-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги 54-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Медиаторларни тайёрлаш дастури
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабатлари, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш учун медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан ташкил этилади.
2. Махсус ўқув курсларида таълим олиш кундузги шаклда шартнома асосида бир ойдан кам бўлмаган муддат давомида амалга оширилади.
3. Махсус ўқув курслари ўқиш учун фуқаролар ариза билан Марказга мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ушбу Дастурнинг иловасида белгиланган шаклга мувофиқ сертификат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Махсус ўқув курсларини ташкил этиш
5. Махсус ўқув курсларидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, 15 нафар тингловчи шаклланган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Медиаторларни тайёрлаш дастури «Медиация. Таянч курси» ва «Медиацияни қўллаш хусусиятлари» ўқув дастурларидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Медиация. Таянч курси» ўқув дастури қуйидаги модуллар асосида ташкил этилади.

Т/р

Ўқув модуллари

1.

Ўзбекистон Республикасида сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар. Қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш масалалари.

2.

Медиация ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. Медиаторлар фаолиятининг асосий йўналишлари ва усуллари.

3.

Халқаро-ҳуқуқий стандартлар ва инсон ҳуқуқлари.

4.

Медиатор касб этикаси ва психология.

«Медиация. Медиацияни қўллаш хусусиятлари» ўқув дастури қуйидаги модуллар асосида ташкил этилади.

Т/р

Ўқув модуллари

1.

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда медиация.

2.

Якка меҳнат ҳуқуқий муносабатларда медиация.

3.

Оилавий ҳуқуқий муносабатларда медиация.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тингловчилар «Медиация. Таянч курси» ўқув дастурини тўлиқ ҳамда танлов асосида «Медиация. Медиацияни қўллаш хусусиятлари» ўқув дастури бўйича учта модулдан камида биттасини ўзлаштиришлари шарт.
Бунда медиаторларни тайёрлаш махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатда тингловчиларнинг «Медиация. Медиацияни қўллаш хусусиятлари» ўқув дастури бўйича ўзлаштирган модули ҳамда ихтисослиги акс этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўқув жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, семинар ва амалий машғулот шаклида ташкил этилади.
Амалий машғулотлар тингловчиларда муаммоли вазиятларда қонун ҳужжатлари билан ишлаш малакасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Ўқув жараёнида клиник таълим, низоли жараёнларнинг имитацияси, сайёр машғулотлар ҳамда мустақил таълим қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқув жараёнида дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш («ақлий ҳужум» интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ва бошқалар қўлланилади.
11. Тингловчилар ўқиш даврида электрон шаклдаги ўқув-методик материаллар билан таъминланади.
12. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда махсус ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
13. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда махсус ўқув курсидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига кўра;
вафоти муносабати билан;
дарс машғулотларини сабабсиз 10 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
ўқув режасидаги модулларни ўзлаштирмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тингловчилар дарс машғулотларини сабабсиз қолдирганлиги, ўқув дастуридаги модулларни ўзлаштирмаганлиги ёки Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Якуний имтиҳон тингловчининг билим ва кўникмаларини икки хил йўл билан баҳолашни ўз ичига олади:
назарий билимлар — оғзаки ёки ёзма шаклда имтиҳон олиш йўли билан;
амалий кўникмалар — низоли масалаларни медиация жараёнлари имитацияси натижалари бўйича.
15. Махсус ўқув курслари тингловчиларини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказда тегишли соҳаларнинг илғор мутахассислари орасидан тасдиқланадиган уч нафардан иборат таркибдаги комиссия шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тингловчилар билими ва ўзлаштириш даражаси 100 баллик тизимда баҳоланади.
Тингловчи белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаганда махсус ўқув курсларини ўзлаштирган ҳисобланади.
3-боб. Якуний қоида
16. Мазкур Дастур талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Медиаторларни тайёрлаш дастурига
ИЛОВА
Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий
СЕРТИФИКАТ
(тавсифи)
Сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI. Mediatorlarni tayyorlash maxsus oʼquv kursini tugatganligi toʼgrisidagi SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ‎‎

OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI

‎‎Mediatorlarni tayyorlash

maxsus oʼquv kursini tugatganligi toʼgrisidagi

‎‎SERTIFIKAT

‎‎MT № 000000

‎‎
______________________________________________________________________

‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

YURISTLAR MALAKASINI OSНIRISН MARKAZIDA‎‎

_________________________________________________________soatga moʼljallangan
‎‎______________________________________________________________________

(oʼquv kursning nomi)

‎‎______________________________________________________________________
‎‎______________________________________________________________________

(ixtisosligi)

‎‎muvaffaqiyatli tamomladi.
‎‎

Muhr oʼrni‎‎

Direktor

‎‎_____________

(imzo) (F.I.O.) ‎‎

Sana ____________‎‎
‎‎Qayd raqami № _____________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.