Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
«Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 2, 5-Б ва 19-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 2974, 2018 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 147-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.