1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
ИЛМИЙ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Илмий ходимларнинг илмий тадқиқотларни ишлаб чиқишга ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан иловага мувофиқ коэффициентларда тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажарувчи илмий, таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
ўзларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳисоблаш ва тақсимлашда илмий ва раҳбар ходимлар базавий лавозим маошларининг ушбу қарор билан тасдиқланган миқдорларига қатъий амал қилсинлар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
илмий ходимларни моддий рағбатлантиришни, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларида илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларини тежаш ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган бюджетдан ташқари даромадларни кўпайтириш ҳисобига янада кучайтириш бўйича тизимли асосда чора-тадбирлар кўрсинлар.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат илмий дастурларини бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
ташкил этилаётган жамғармалар маблағлари ҳисобига алоҳида ўрнак кўрсатган, давлат илмий дастурларини амалга оширишга аниқ меҳнат ва илмий ҳисса қўшган илмий ходимлар моддий рағбатлантирилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
илмий ходимларни моддий рағбатлантириш улар учун йилига 5 тагача базавий лавозим маошлари миқдорида бирйўла тўланадиган мукофотлар белгилаш йўли билан Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳузуридаги илмий кенгаш қарорларига биноан амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/662/1764-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқласинлар, унда илмий ходимларни мукофотлашнинг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқишга, шунингдек тадқиқотлар натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга улар қўшган аниқ ҳисса даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 август,
233-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига ИЛОВА
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари
Т/р
Лавозимларнинг номи
2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда
1.
Институт директори
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган
11,089
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
10,600
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
10,189
2.
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган
10,034
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
9,520
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонига эга бўлган
8,748
3.
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
9,983
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
9,365
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
9,082
4.
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган
9,520
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
9,082
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
8,413
5.
Бош илмий ходим
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган
9,520
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
8,954
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
8,542
6.
Етакчи илмий ходим
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган
8,053
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
7,539
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган
6,870
7.
Катта илмий ходим
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган
7,024
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган
6,612
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
6,046
8.
Кичик илмий ходим
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган
6,201
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
5,789
илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)
5,377
9.
Стажер тадқиқотчи
4,760
Изоҳлар:
Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимларнинг маоши фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимнинг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.
Илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг ўринбосарларининг базавий лавозим маоши уларга берилган илмий даражалар ва унвонларга мувофиқ илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирган ҳолда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида лойиҳалар раҳбарлари лавозимлари ёки шунга ўхшаш лавозимлар назарда тутилган ҳолларда, ушбу лавозимларга илмий-тадқиқот бўлимлари мудирларининг базавий лавозим маошлари белгиланади.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)