toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима, 1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 06/19/5765/3418-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқсин ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этсин;
халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутадиган Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепциясининг ишлаб чиқилишини ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 06/19/5765/3418-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-5469-сон Фармони унинг 6-банди истисно қилинган ҳолда 2018 йилнинг 1 ноябридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 06/19/5765/3418-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 октябрь,
ПФ-5553-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2018 й., 06/18/5553/2048-сон, 13.07.2019 й., 06/19/5765/3418-сон)