Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 декабрда 2151-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3250, 26.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2151, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
567-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган;
судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган;
нотариус ёрдамчиси лавозимида камида уч йил ишлаган;
адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган;
малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган шахслардан (талабгорлардан) малака имтиҳонини қабул қиладилар.».
2. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўн беш» деган сўзлар «етти» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 12-банднинг ўн иккинчи хатбошисидан «, нотариуслар томонидан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатини муҳокама қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. IV бобнинг номидаги «Талабгорни» деган сўз «Стажировкани ўтаган талабгорни» деган сўзлар билан алмаштирсин.
«уяли телефон ва бошқа алоқа ҳамда телекоммуникация воситалари, китоб ва шпаргалкалардан фойдаланиш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни малака имтиҳони топширишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)