1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.08.00 Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
буйруғи
Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 23 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1384-7]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 28-сон, 325-модда) билан тасдиқланган Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 октябрь,
2018-11-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сон буйруғига ИЛОВА
Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси «корпоратив облигациялар» деган сўзлардан кейин «, инфратузилма облигациялари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«6. Агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.».
«14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига, шунингдек махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.
Буюртмалар мижоз инвестиция воситачиси томонидан БҚҚП орқали топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва инвестиция воситачиси ўртасидаги инвестиция воситачисига мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.».
6. 16-банддаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар «, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 17-банддаги «рўйхатдан ўтказилган мижозлар тўғрисида маълумотларнинг» деган сўзлар «мижозлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)га берилган буюртмалар ва савдолар якунларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«20. Мижоз ва (ёки) мижознинг инвестиция воситачиси уюшган биржадан ташқари бозорда битимларни амалга ошириши учун буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган шаклда ва тарзда бериши шарт.».
биринчи хатбоши «Буюртмада» деган сўздан кейин «, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «депозитарийдаги» деган сўз «инвестиция воситачисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши «мижознинг имзоси» деган сўзлардан кейин «(буюртмаларни электрон шаклда киритиш ҳоллари бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
10. 23-банддаги «мижоз депозитарийсига», «мижоз депозитарийсининг» ҳамда «мижоз депозитарийси» деган сўзлар тегишли равишда «мижоз инвестиция воситачисига», «мижоз инвестиция воситачисининг» ҳамда «мижоз инвестиция воситачисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11. 231ва 24-бандлардаги «мижоз депозитарийсидаги», «мижоз депозитарийсига» ва «мижоз депозитарийси» деган сўзлар тегишли равишда «мижоз инвестиция воситачисидаги», «мижоз инвестиция воситачисига» ва «мижоз инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 25-банднинг иккинчи хатбошиси «беришга» деган сўздан кейин «, шу жумладан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги «мижоз депозитарийсига ва «депозитарийлар» деган сўзлар тегишли равишда «мижоз инвестиция воситачисига» ва «инвестиция воситачилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«38. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.
39. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар хизмат кўрсатувчи депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.».
20. 40-банддаги «депозитарийларнинг» деган сўз «инвестиция воситачиларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 43 — 45-бандлардаги «мижоз депозитарийси» деган сўзлар «мижоз инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 46-банддаги «, мижоз депозитарийси» деган сўзлар «ва мижоз инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)