1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон Қонуни ҳамда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон Қонунига мувофиқ ҳамда биохилма-хиллик объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш, кадастр маълумотларини тўплаш, пухта ишлаб чиқиш ва сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ҳамда давлат кадастрини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 ноябрь,
914-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
биологик хилма-хиллик — жами ҳайвонот дунёси (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) турларининг хилма-хиллиги бўлиб, тур доирасидаги, экотизимлар турлари ва ранг-баранглиги ўртасидаги хилма-хилликни ўз ичига олади;
геомаълумотлар базалари — жойдаги объектларнинг жойлашуви тўғрисида электрон график ва/ёки матнли шаклда тақдим этилган ва координаталар тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби — табиий эркин шароитда яшайдиган ва фойдаланиш мумкин бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд муайян ҳудуд доирасида жорий сон ҳамда сифат хусусиятлари бўйича камёб ва йўқолиб бораётган турлар сирасига киритилган ёввойи ҳайвонлар тўғрисида ахборот тўплаш ва ушбу маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда кадастр ҳужжатларида акс эттириш;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри — ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосланган, уларнинг географик тарқалиши, турлари таркиби, сони, бошқа сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, улардан хўжаликда фойдаланиш ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мунтазам янгиланадиган ахборот тизими;
ёввойи ҳайвонлар — қуруқлик, сув, атмосфера ва ерда яшайдиган хонакилаштириб бўлмайдиган умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи, судралиб юрувчи ҳайвонлар, қушлар;
ҳудудларни кадастр бўйича текшириш — ҳайвонот дунёси объектларининг уларнинг сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши, улардан фойдаланиш, яшаш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисида бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида илмий асосда ҳисобга олиш;
ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби — ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг турлари таркиби ва сони, яшаш муҳитининг ҳолати, географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифи, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақида ҳамда бошқа йиғма маълумотларни ўз ичига олган китоб;
ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий эркин шароитда яшайдиган ва давлат томонидан ҳисобга олинадиган ёввойи ҳайвон;
кадастр маълумотларини бирламчи тўплаш — ҳайвонлар яшаш муҳитини бирламчи текшириш, ҳайвонларни ва уларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ҳамда бу борада тўпланган маълумотлардан ҳайвонот дунёси ва улар яшайдиган муҳитда рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш учун фойдаланилади;
ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъекти — муайян ҳудуд доирасида ёввойи ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тўплайдиган, шакллантирадиган ва тақдим этадиган ваколатли давлат органи ҳамда юридик шахс;
кадастр маълумотларини жорий тўплаш — дастлабки текшириш ўтказиладиган ҳудуддаги ҳайвонларни рўй берган сон ва сифат ўзгаришларини аниқлаш, маълумотларни ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун ҳар йили ҳисобга олиш;
асосий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳудудни кадастр бўйича текшириш асосида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш жараёни;
жорий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш — ёввойи ҳайвоннинг ушбу туридан фойдаланиш бўйича максимал иқтисодий самарани пул бирликларида аниқлаш.
3. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда улар яшайдиган муҳитни сақлаш, улардан фойдаланиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади.
4. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри қуйидаги мақсадларда юритилади:
ҳайвонот дунёси объектларининг сон ва сифат ҳолатини аниқлаш;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш ҳамда уларнинг биологик хилма-хиллигини сақлашни ташкил этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри:
ҳайвонот дунёси объектларининг тарқалиши, популяция ҳолати, сон ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш хусусияти ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларининг яшаш муҳити ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
кадастр маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шакл ҳамда ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор бериш бўйича тартибга солувчи талабларни;
ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги бошқа маълумотни ўз ичига олади.
6. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида яшайдиган ва давлат кадастрига киритилиши шарт бўлган ёввойи ҳайвонларнинг ҳамма турларини (кичик турларини) қамраб олиш;
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) билан биргаликда юритади.
Фанлар академияси ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини илмий жиҳатдан таъминлайди.
8. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишда ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини, уларнинг яшаш муҳити ҳолатини ҳисобга олиш, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни амалга ошириш натижасида тўпланган маълумотлардан фойдаланилади.
9. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрида фойдаланиш предмети бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган тур мақомига эга бўлган барча турдаги ёввойи ҳайвонлар ҳисобга олинади.
10. Давлат томонидан ҳисобга олинадиган, фойдаланиш ҳажмлари ҳисобга олинадиган ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатини Давлат экология қўмитаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
11. Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари ва биологик буюртма қўриқхоналар, давлат биосфера резерватлари, табиий питомникларда ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастри уларнинг барча турлари бўйича юритилади.
12. Ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда баҳолаш ахбороти ҳайвонот дунёси тўғрисидаги жами кадастр маълумотларини ташкил қилади ва бу ахборот қоғоз ҳамда электрон (геомаълумотлар базаси) вариантларда алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва график (хариталар, схемалар) шаклида тақдим этилади.
13. Давлат органлари кадастр маълумотларини бепул асосда, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тўлов асосида олади.
14. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастри ҳар йилги мақсадли молиялаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан юритилади.
15. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастрини юритишни молиялаштириш ҳажмлари ҳамда муддатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг маълумотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2-боб. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби
17. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудни кадастр бўйича текшириш орқали тўпланади.
18. Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари, шунингдек, улар яшайдиган муҳит ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари рўйхатга олинади, уларнинг турлари таркиби, ёши ва жинси, сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, хўжаликда фойдаланиш ҳақида маълумотлар тўпланади, улар иқтисодий баҳоланиб, ҳудудий тарқалишининг харита-схемаси тузилади.
Қайд этилган маълумотлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади ҳамда ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини шакллантириш ва янгилаш учун Давлат экология қўмитасига тақдим этилади.
19. Ҳайвонот дунёси объектлари яшайдиган муҳит ҳудуди кадастр бўйича беш йилда бир марта текширилади.
Табиий офатлар, техноген авариялар, ёнғинлар ва бошқа ҳодисалар оқибатлари ҳайвонларнинг оммавий ўлишига ёки уларнинг яшаш муҳити ўзгаришига сабаб бўлса, ушбу воқеаларнинг салбий таъсирига дучор бўлган ҳудудлар кадастр бўйича навбатдан ташқари текширилади.
20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида — камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш;
давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари ва биологик буюртма қўриқхоналар, давлат биосфера резерватлари, табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш маркази томонидан — ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан(кейинги ўринларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб аталади) — қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича;
21. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати ва уларнинг яшаш муҳитидаги ўзгаришларни кузатиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектлари турларининг хилма-хиллиги, сони ва тарқалиши ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган зарур тадбирлар комплексидан иборат.
22. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан Давлат экология қўмитасига тақдим этади.
23. Давлат органлари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида бошқа ташкилотлар ёки мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин.
24. Жойлардаги ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш давомида ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари жорий маълумотларни тўплашда ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берадиган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилиб, ҳар йили кадастрга киритилади.
25. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олинади.
26. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олишда (кадастр маълумотларини бирламчи тўплашда) ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг ваколатли шахслари ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг яшаш муҳити тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган барча ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳамда бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритади.
27. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни ҳисобга олиш табиий муҳитдан ҳайвонлар ёки уларнинг қисмларини ажратиб олиш билан боғлиқ фойдаланишга нисбатан амалга оширилади.
28. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари қуйидаги маълумотлар асосида ҳисобга олинади:
ҳайвонот дунёси объектларини тутиш учун рухсатномалар — яшаш муҳитида тутиб олинган ҳайвонлар ёки уларнинг қисмлари бўйича;
ҳаваскор балиқчилар томонидан тутилган балиқлар сони бўйича;
ҳайвонларни ноқонуний тутиш тўғрисидаги материаллар бўйича.
29. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ҳудудида фойдаланиш бўйича;
30. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш Давлат экология қўмитаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган услублар асосида амалга оширилади. Аввал олинган маълумотларни кейинги маълумотлар билан таққослаш учун битта услуб қўлланади.
31. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Давлат экология қўмитасига бепул асосда тақдим этади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш турлари, ҳажмлари ва муддатлари Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
32. Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низом 20-бандининг иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тўлдирилади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан шартнома асосида юритилган ҳолларда, ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига маълумотлар ушбу мутахассислар томонидан киритилади.
Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ҳудудида ҳисобга олиш ишлари амалга ошириладиган ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, республиканинг тегишли органлари ва ташкилотларига тақдим этилади.
Ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонларнинг сони ва турлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказига унинг ушбу ҳисобни юритадиган ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш маркази, Ўзбекистон Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда Давлат экология қўмитасига тақдим этади.
3-боб. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг таркиби
33. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳайвонларнинг қуйидаги турлар гуруҳида бирлаштирилган ҳар бир тури (кичик тури) бўйича маълумотларни ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари;
34. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади.
35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
39. Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
4-боб. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби
41. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш кадастр маълумотларини тўплашнинг олдинги (дастлабки йилларда тўплаш), асосий (бирламчи) ва жорий (ҳар йилги) турларини ўз ичига олади ва бу турлар ушбу маълумотларнинг узлуксиз янгиланишини таъминлайди.
Бирламчи маълумот асосида ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудий даражада умумлаштирилади ва киритилади.
Кадастр маълумотларини жорий (ҳар йили) тўплашда бирламчи маълумотлар киритилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
42. Давлат экология қўмитаси тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ва Давлат экология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
44. Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмалари тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни ҳар йили 1 мартгача Давлат экология қўмитасига белгиланган шаклда тақдим этади.
Давлат экология қўмитаси ваколатли бўлинмаларининг ҳисоботлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг сони ва сифати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради;
46. Давлат экология қўмитаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
47. Ҳайвонот дунёси объектларининг тақдим этиладиган кадастр маълумотларининг ишончлилиги учун ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритадиган ваколатли органлар ҳамда юридик шахслар, Давлат экология қўмитасининг ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
48. Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
маълумотларни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя этиши;
давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияланган дастурий ҳамда сертификатланган техника воситаларидан фойдаланиши шарт.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш китоби деб аталади) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган давлат органлари, юридик шахслар рўйхатдан ўтказиш китобларини ушбу Йўриқномага мувофиқ тузади ва юритади.
3. Рўйхатдан ўтказиш китоби ушбу Йўриқномага 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва юритилади.
Рўйхатдан ўтказиш китоби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаси томонидан юритилади.
4. Рўйхатдан ўтказиш китобини юритувчи рўйхатдан ўтказиш китобини ҳисобга олиш реестрини ушбу Йўриқномага 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
5. Рўйхатдан ўтказиш китоби ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари бўлган давлат органида, юридик шахсда сақланади.
6. Рўйхатдан ўтказиш китоби асосий ҳужжат бўлиб, унда кадастр объектлари рўйхатга ва ҳисобга олинади, ҳайвонлар турларининг географик тарқалиши, сони, яшаш муҳити хусусияти, улардан фойдаланиш тавсифи, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
7. Рўйхатдан ўтказиш китоби давлат органи, юридик шахснинг раҳбари белгиланган тартибда тайинлайдиган ваколатли шахс томонидан юритилади.
ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг субъекти тўғрисидаги умумий маълумот;
ҳайвонот дунёси кадастри объектларининг рўйхати;
ёввойи ҳайвонларни бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари;
ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари.
9. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг объекти тўғрисидаги умумий ахборот бўлимига қуйидаги маълумотлар киритилади:
юридик шахснинг номи;
жойлашган жойи;
ташкил этилган ёки асос солинган санаси;
идоравий мансублиги;
ҳудуднинг умумий майдони, ерларнинг тоифалар бўйича майдони (гектарларда);
харита (схема) алоҳида варақда илова қилинган географик боғлиқлиги;
давлат ҳисобини ва рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш учун масъул ваколатли шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., лавозими, тайинлангани ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси).
10. Ҳайвонот дунёси давлат кадастрининг объектлари рўйхати бўлимига табиий эркин шароитда яшайдиган ва яшаш ҳудуди доирасида давлат томонидан ҳисобга олинадиган ҳайвонлар тоифалари ҳақида ҳайвонлар турларининг номи кўрсатилган маълумотлар (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилидаги) киритилади:
сут эмизувчилар;
қушлар;
судралиб ва ўрмалаб юрувчи;
сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи;
балиқлар;
умуртқасиз.
11. Ёввойи ҳайвонларни бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўлимига ҳудудни кадастр бўйича текшириш ҳақидаги ҳисоботдан қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган турлари ҳақида:
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
ҳайвон ҳисобга олинган жойлар майдони, географик координаталари кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши);
яшаш муҳитининг тавсифи;
яшаш муҳитининг ҳолати;
бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича тур сони;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
ҳайвон ҳисобга олинган жойлар майдони, географик координатаси кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши);
яшаш муҳитининг тавсифи;
яшаш муҳитининг ҳолати;
бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича тур сони;
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
муҳофаза этиш чоралари;
иқтисодий баҳолаш;
ахборот тўплаш услуби;
в) овланадиган ҳайвонлар турлари ҳақида;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
фойдаланиш хусусияти;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
яшаш жойларининг тавсифи;
ҳайвон ҳисобга олинган жойлар майдони, географик координатаси кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши);
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича тур сони;
иқтисодий баҳолаш;
ахборот тўплаш услуби;
г) овланадиган балиқлар ҳақида;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
фойдаланиш хусусияти;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
яшаш жойларининг тавсифи
сув ҳавзасининг номи ва майдони, ҳайвон назорат остида ов қилинадиган ва ҳисобга олинган жойларнинг географик координаталари кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши);
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича тур сони;
иқтисодий баҳолаш;
ахборот тўплаш услуби;
д) қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар ҳақида;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
турнинг мақоми;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
яшаш жойларининг тавсифи;
ҳайвон ҳисобга олинган жойларнинг географик координаталари кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тарқалиш жойлари, зараркунанда билан зарарланган майдон;
турнинг бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича ўртача сони;
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
ўртача зарарли ва зарарни иқтисодий баҳолаш;
зараркунандалар билан курашишнинг тавсия этиладиган чоралари;
ахборот тўплаш услуби;
е) ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар ҳақида;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
турнинг мақоми;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
яшаш жойларининг тавсифи;
ҳайвон ҳисобга олинган жойларнинг географик координаталари кўрсатилган ва харитада (схемада) тасвирланган ҳолда текширилган ҳудуд доирасида тарқалиш жойлари, зараркунанда билан зарарланган майдон;
турнинг бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўйича ўртача сони;
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
ўртача зарар келтириш ва зарарни иқтисодий баҳолаш;
зараркунандалар билан курашишнинг тавсия этиладиган чоралари;
ахборот тўплаш услуби;
ж) одам ва ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар ҳақида;
ҳайвон турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
турнинг мақоми;
ҳайвоннинг 10х15 см ўлчамдаги рангли тасвири;
ҳайвон турининг қисқача тавсифи;
яшаш жойларининг тавсифи;
ҳисобга олиш жойларининг участкалари номи ва географик координаталари кўрсатилган ҳолда тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши);
турнинг сони (гектардаги колониялар);
турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши);
фойдаланиш;
иқтисодий баҳолаш;
ахборот тўплаш услуби.
12. Ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари бўлимига Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича — ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маълумотлар;
б) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари бўйича — ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилган маълумотлар;
в) овланадиган ҳайвонлар турлари бўйича — ушбу Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маълумотлар;
г) овланадиган балиқлар турлари бўйича — ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган маълумотлар;
д) қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича — ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган маълумотлар;
с) ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича — ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган маълумотлар;
ж) одам ва ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича — ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган маълумотлар
Ҳайвон турлари бўлимида унинг илмий, шунингдек, давлат ва рус тилидаги номи кўрсатилади.
13. Ҳисобот йили ниҳоясига етгач, рўйхатдан ўтказиш китобининг 4-бўлимини юритиш кейинги саҳифада давом эттирилади.
3-боб. Рўйхатдан ўтказиш китобини сақлаш
14. Ҳайвонот дунёси объектларини рўйхатдан ўтказиш китоби электрон ва қоғоз шаклларда сақланади.
15. Рўйхатдан ўтказиш китобининг сақланиши учун масъулият ушбу китобни юритадиган ташкилотнинг ваколатли шахси зиммасига юкланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, уни юритиш ва янгилаш, ҳудудий даражадаги кадастр маълумотларини тақдим этиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши учун масъулият ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ҳамда рўйхатдан ўтказиш китобини юритадиган давлат органларига ва юридик шахслар зиммасига юкланади.
17. Рўйхатдан ўтказиш китобини юритишга ваколатли шахс рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, уни юритиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши учун шахсан масъулдир.
Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби
(титул варағи)
1-бўлим. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг субъекти тўғрисида умумий ахборот _________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс номи) _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс жойлашган жой) ________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс ташкил этилган ёки асос солинган сана) _________________________________________________________________________________________________ (идоравий мансублиги) _________________________________________________________________________________________________ (ҳудуднинг умумий майдони, ерларнинг тоифалар бўйича майдони (гектарларда)) _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ (харита (схема) алоҳида варақда илова қилинган географик боғлиқлик) _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ (давлат ҳисобини ва рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш учун масъул ваколатли шахс) ________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О. лавозими, тайинлангани ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси)
2-бўлим. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри объектларининг рўйхати
Сут эмизувчилар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Қушлар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Судралиб ва ўрмалаб юрувчи ҳайвонлар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Ерда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи ҳайвонлар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Балиқлар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Умуртқасиз ҳайвонлар
Ҳайвоннинг илмий номи
Ҳайвоннинг рус тилидаги номи
Ҳайвоннинг давлат тилидаги номи
Изоҳ. Маълумотлар кадастр текшируви натижалари асосида киритилади ва тегишли ҳудудда ҳар йили давлат ҳисоби юритиладиган ёввойи ҳайвонларнинг асосий рўйхати ҳисобланади.
3-бўлим. Ёввойи ҳайвонларни бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари
а) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари:
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Биринчи даражадаги субъектларнинг ҳудудий даражадаги субъектларга ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича кадастр маълумотлари алифбо-рақамли ва график шаклда тақдим этилади.
2. Кадастр маълумотларининг алифбо-рақамли шакли жадвалли шакллардан иборат бўлиб, уларга ҳисобот даврида хўжалик ҳудудида табиий эркин шароитда яшайдиган ёввойи ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича якуний маълумотлар киритилади.
3. Кадастр маълумотларининг график шакли алифбо-рақамли шаклнинг мажбурий иловаси бўлиб, давлат томонидан ҳисобга олинадиган объектлар — ёввойи ҳайвонларнинг тарқалиш жойлари батафсил қайд этиладиган хўжалик харитасини (схемасидан) ифода этади.
2-боб. Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисида график шаклидаги кадастр маълумотларини шакллантириш
4. Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисида график шаклидаги кадастр маълумотларини (кейинги ўринларда ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режаси деб аталади) шакллантириш учун ҳудудларни режалаштиришнинг схематик хариталари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ички хўжалик тузилиши, давлат ўрмон фондида эса ўрмон тузилишининг топографик материалларидан асос сифатида фойдаланилади.
5. Ҳайвонларнинг идоравий мансуб ҳудудда турлар бўйича тарқалишининг кадастр режаси ўрнатилган шартли белгиларнинг катта-кичиклигига риоя этган ва уларни қўллаган ҳолда, қуйидагиларни харитага асосий майдонлар (аҳамиятли бўлган) бўйича контурлар (полигонлар) кўринишида батафсил киритиш ҳамда уларни маълум бир ранг билан штрихлаш орқали тузилади:
қушлар учун — уялаш жойлари, учиб ўтиш ҳудудлари, қишлайдиган жойлар;
сут эмизувчи, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи, судралиб ва ўрмалаб юрувчи ҳайвонлар учун — тарқалиш жойлари;
умуртқасиз ҳайвонлар учун — тарқалиш жойлари, юқори даражада зич бўлган маконлар;
овланадиган балиқлар турлари учун — тарқалиш жойлари.
6. Ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режасининг қуйи қисмида ҳайвонлар турларини акс эттириш учун фойдаланиладиган шартли белгилар график шаклида тегишли тушунтиришлар билан бирга (ҳайвон турининг номи, ушбу турдаги ҳайвон яшайдиган жойлар майдони гектарларда ва идентификация рақами кўрсатилган ҳолда) қайд этилади.
7. Ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режасини ва тўлдирилган алифбо-рақамли маълумотлар шаклларини (жадвалларни) ўқиш қулай бўлиши учун идентифкация рақами қўлланилади. Ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режасига киритиладиган контурлар (полигонлар) 1-рақамдан бошлаб рақамланади ва режада ҳамда жадвалларда уларнинг индентификация рақами ҳисобланади.
8. Ҳайвонларнинг бир турини акс эттиришда режанинг бир қанча контурларига (полигонларига) ҳайвон турининг шакли бўйича номига мос келадиган бир хил идентификация рақами қўйилади.
3-боб. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича ҳисобот шакллари
9. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги низом билан белгиланган ва тегишли жадвалларда акс эттирилган қуйидаги шакллар ҳайвонот дунёси бўйича кадастр маълумотларини тақдим этишнинг алифбо-рақамли шакллари ҳисобланади:
«Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ҳайвонлар турлари» деб номланган 1-шаклга идоравий мансуб ҳудудда яшайдиган ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган турлари тўғрисида ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари» деб номланган 2-шаклга давлат буюртма қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, табиий питомниклар, давлат биосфера резерватлари ҳудудида яшайдиган ҳайвонлар турларини давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Овланадиган ҳайвонлар турлари» деб номланган 3-шаклга идоравий мансуб ҳудудда ов қилинадиган объектлар сирасига киритилган ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Овланадиган балиқлар турлари» деб номланган 4-шаклга овланадиган балиқлар турларини давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар» ва «Ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар» деб номланган 5-шаклга қишлоқ ёки ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар» деб номланган 6-шаклга ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади. Ушбу шакл Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатли ташкилоти томонидан юритилади.
10. Ҳайвон дунёси объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низомга 1 — 6 иловаларда келтирилган.
11. Ҳисобот даврида ҳайвонот дунёси объектларини рўйхатдан ўтказиш китобида акс эттирилган давлат ҳисоби маълумотлари ҳисобот шаклларига киритиш учун кадастр маълумотларининг асосий манбаи ҳисобланади.
12. Ташкилот, хўжалик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг ваколатли шахси давлат томонидан ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларни ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг ҳисобот шаклларига рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги (йилидаги) маълумотлар асосида киритади.
13. Ваколатли шахс томонидан ҳайвонлар турларининг гуруҳлари бўйича ҳисобот шаклларининг тегишли устунлари тўлдирилади, ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режасида қайд этилган контурлар (полигонлар) рақами «Идентификация рақами» устунига, ҳайвон турининг номи эса «Ҳайвон турининг номи» устунига киритилади.
14. «Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ҳайвонлар турлари» деб номланган 1-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ҳайвоннинг ўзига хос рақами;
«Ҳайвон турининг номи» устунида — ҳайвоннинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Табиатни муҳофаза қилиш мақоми» устунида — Ўзбекистон Республикаси Қизил китобида ушбу турдаги ҳайвон учун белгиланган қирилиб кетиш хавфи бўлган мақом;
«Тақсимланиш (ҳудудий тақсимланиш)» устунида — йўналишлар номлари кўрсатилган ҳолда, ҳайвоннинг ушбу тури яшайдиган ҳудуд;
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ҳайвоннинг ўзига хос рақами;
«Ҳайвон турининг номи» устунида — ҳайвоннинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Турнинг табиатни муҳофаза қилиш мақоми» устунида — камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар учун — Ўзбекистон Республикаси Қизил китобида ушбу турдаги ҳайвон учун белгиланган қирилиб кетиш хавфи бўлган мақом, бошқа турдаги ҳайвонлар учун — ҳайвоннинг ушбу турига мос келадиган мақом;
«Ҳисобга олиш амалга оширилган муҳофаза этиладиган ҳудуд номи» устунида — жойнинг географик номланиши;
«Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон» устунида — ҳайвоннинг ушбу тури ҳисобга олинган аниқ майдон, гектарларда;
«Турнинг популяция ҳолати» устунида — кўпайиш бўйича қисқача тавсиф, кузатув натижалари бўйича популяция тузилмаси тўғрисида маълумот;
«Фойдаланиш» устунида — олиб қўйилган ҳайвонлар сони, ҳайвонни олиб қўйиш учун асос бўлган ҳужжат рақами. Мазкур устун табиий питомниклар, давлат буюртма қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, биосфера резерватларида тўлдирилади;
«Иқтисодий баҳолаш» устунида — ҳайвонларнинг пул билан ифодаланган ҳисобга олиш қиймати кўрсатилади. Бу устун ҳам табиий питомниклар, давлат буюртма қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, биосфера резерватларида тўлдирилади.
16. «Овланадиган ҳайвонлар турлари» деб номланган 3-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ҳайвоннинг ўзига хос рақами;
«Ҳайвон турининг номи» устунида — ҳайвоннинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Турнинг мақоми» устунида — ҳайвоннинг ушбу турига мос мақом (масалан, овланадиган объектлар сирасига кирадиган уяловчи, учиб ўтувчи ва қишловчи);
«Овчилик-балиқ овлаш хўжаликларининг номи» устунида — ҳудудида ҳисобга олиш амалга оширилган хўжаликнинг тўлиқ номи;
«Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон» устунида — майдон гектарларда;
«Яшаш муҳитининг ҳолати» устунида — ҳайвонлар ҳаёти ва фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар;
«Фойдаланиш» устунида –ҳисобот даврида ушбу турдаги тутилган балиқлар сони тонналарда;
«Иқтисодий баҳолаш» устунида — мазкур турдаги тутилган балиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда, ушбу турнинг сув ҳавзасидаги захираси қиймати кўрсатилади.
18. «Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар» ва «Ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар» деб номланган 5-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ҳайвоннинг ўзига хос рақами;
«Ҳайвон турининг номи» устунида — ҳайвоннинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Турнинг мақоми» устунида — ҳайвоннинг ушбу турига мос мақом (масалан, хавфли, ўта хавфли, ҳар нарсани ейдиган);
«Хўжаликнинг (ҳудуднинг) номи» устунида — хўжаликнинг тўлиқ номи;
«Фойдаланиш» устунида –ҳисобот даврида ушбу турдаги олиб қўйилган ҳайвонлар сони бўйича маълумотлар;
«Иқтисодий баҳолаш» устунида — ушбу турнинг қиймати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳисобот шаклида назарда тутилмаган, аммо қўшимча муҳим маълумотлар ҳисоботга илова сифатида киритилади.
5-боб. Кадастр маълумотларини ҳудудий даражага тақдим этиш
20. Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотларининг тўлдирилган шакллари ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси ва раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.
21. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ҳайвонот дунёси объектлари бўйича биринчи даражадаги кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ваколатли бўлинмаларига ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралигача рўйхат асосида тақдим этилади.
22. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этиладиган кадастр маълумотлари ҳайвонларнинг турлар бўйича тарқалиш режаси, тўлдирилган шакллар ва илова хатидан иборат бўлади.
23. Кадастр маълумотлари ҳудудий даражага тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш китобининг «Ҳайвонот дунёсини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари» деб номланган 4-бўлимида «Ҳисобот йили учун кадастр маълумотлари Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмасига берилди» ёзуви қайд этилади ва кадастр маълумотларини юбориш тўғрисидаги илова хатининг рақами ҳамда санаси кўрсатилади. Илова хати ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланиб, унинг нусхаси қабул қилингани ҳақида белги қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш китобига ёпиштирилади.
6-боб. Якунловчи қоида
24. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари, раҳбарлари кадастр маълумотларининг ишончлилиги, тўлиқли ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ҳайвонлар турлари
жадвал
Идентификация рақами
Ҳайвон турининг номи
Табиатни муҳофаза қилиш мақоми
Тақсимланиши (ҳудудий тарқалиши)
Соннинг ҳисобга олиш (эксперт) баҳоси
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
жадвалнинг давоми
Турнинг популяция ҳолати (сонининг ўзгариши)
Лимитлаш омиллари
Фойдаланиш
Яшаш муҳитининг ҳолати
Муҳофаза этиш чоралари
Иқтисодий баҳолаш
8
10
11
12
13
14
Ташкилотнинг ваколатли шахси
_____________________________
(эгаллаб турган лавозими)
_____________
(имзо)
_______________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
__________________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
___________
(имзо)
_______________________
(Ф.И.О)
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
3-шакл. Овланадиган ҳайвонлар турлари
жадвал
Идентификация рақами
Ҳайвон турининг номи
Турнинг мақоми
Овчилик-балиқ овлаш хўжалигининг номи
Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
жадвалнинг давоми
Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони
Тур яшайдиган майдонда (ҳудудда) ҳайвонлар сони
Турнинг популяция ҳолати
Яшаш муҳитининг ҳолати
Фойдаланиш
Муҳофаза этиш чоралари
Иқтисодий баҳолаш
8
9
10
11
12
13
14
Ташкилотнинг ваколатли шахси
___________________________
(эгаллаб турган лавозими)
_______________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
________________
(лавозими)
______________
(муҳр)
______________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
4-шакл. Овланадиган балиқлар турлари
жадвал
Идентификация рақами
Ҳайвон турининг номи
Турнинг мақоми
Сув ҳавзасининг номи
Сув ҳавзасининг майдони
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
жадвалнинг давоми
Сонни эксперт баҳолаш
Турнинг популяция ҳолати
Яшаш муҳитининг ҳолати
Фойдаланиш
Иқтисодий баҳолаш
8
9
10
11
Ташкилотнинг ваколатли шахси
________________________
(эгаллаб турган лавозими)
_____________
(имзо)
________________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
____________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
___________
(имзо)
________________________
(Ф.И.О)
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
5-шакл. Қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар
жадвал
Идентификация рақами
Ҳайвон турининг номи
Турнинг мақоми
Хўжаликнинг (ҳудуднинг) номи)
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
жадвалнинг давоми
Тарқалиш жойлари, зарарланган майдон, га.
Турнинг сони
Турнинг популяция ҳолати
Ўртача зарарли ва зарарни иқтисодий баҳолаш
7
8
9
10
Ташкилотнинг ваколатли шахси
______________________________
(эгаллаб турган лавозими)
______________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
_________________
(лавозими)
_____________
(муҳр)
____________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
биологик хилма-хиллик — жами ўсимлик дунёси (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) турларининг хилма-хиллиги бўлиб, тур доирасидаги, экотизимлар турлари ва ранг-баранглиги ўртасидаги хилма-хилликни ўз ичига олади;
геомаълумотлар базалари — жойдаги объектлар жойлашуви тўғрисида электрон график ва/ёки матнли шаклда тақдим этилган ва координаталар тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби — экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёки фойдаланиш предмети бўлган ёхуд камёб ва йўқолиб бораётган турлар мақомига эга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, уларнинг сон ҳамда сифат ҳолати, шунингдек, табиий яйловлар ва пичанзорларнинг ўсимликлари ҳамжамиятлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган услублар бўйича тўплаш ҳамда ушбу маълумотларни ҳисобга олиш ва кадастр ҳужжатларида акс эттириш;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри — ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосланган, уларнинг географик тарқалиши, турлари таркиби, сони, бошқа сифат ва сон тавсифлари, ўсиш муҳити, улардан хўжаликда фойдаланиш ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мунтазам янгиланадиган маълумотлар тизими;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштириб бўлмайдиган дарахтлар, буталар ва ўтсимон ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар;
ҳудудларни кадастр бўйича текшириш — ўсимлик дунёси объектларини уларнинг сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши, улардан фойдаланиш, яшаш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисида бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида илмий асосда ҳисобга олиш;
ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби — ўсимлик дунёси объектлари, уларнинг турлари таркиби ва сони, ўсиш муҳитининг ҳолати, географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифлари, ўсиш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақида ҳамда бошқа йиғма маълумотларни ўз ичига олган китоб;
ўсимлик дунёсининг давлат кадастри объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, давлат томонидан ҳисобга олинадиган табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари;
кадастр маълумотларини бирламчи тўплаш — ўсимликлар ўсадиган муҳитни бирламчи текшириш, ўсимликларни ва уларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ҳамда бу борада тўпланган маълумотлардан ўсимлик дунёси ва улар ўсадиган муҳитда рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш учун фойдаланилади;
ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъекти — муайян ҳудуд доирасида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тўплайдиган, шакллантирадиган ва тақдим этадиган ваколатли давлат органи ҳамда юридик шахс;
кадастр маълумотларини жорий тўплаш — дастлабки текшириш ўтказиладиган ҳудуддаги ўсимликларни рўй берган сон ва сифат ўзгаришларини аниқлаш, маълумотларни ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун ҳар йили ҳисобга олиш;
асосий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳудудни кадастр бўйича текшириш асосида тўпланган ўсимлик дунёси объектлари ҳақида ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш жараёни;
жорий кадастр маълумотларини шакллантириш — ўсимлик дунёси объектларини ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни;
ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликнинг ушбу туридан фойдаланиш бўйича максимал иқтисодий самарани пул бирликларида аниқлаш.
3. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри маълумотлари ўсимлик дунёси объектларини ҳамда улар ўсадиган муҳитни сақлаш, улардан фойдаланиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади.
4. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри қуйидаги мақсадларда юритилади:
ўсимлик дунёси объектларининг сон ва сифат ҳолатини аниқлаш;
ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш;
ўсимлик дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларининг ҳолати ва улар ўсадиган муҳит тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этиш;
ўсимлик дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш ҳамда уларнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш;
ўсимлик дунёси объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри:
ўсимлик дунёси объектларининг тарқалиши, популяция ҳолати, сон ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни;
ўсимлик дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш хусусияти ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни;
ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган умумий муҳит, ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш тавсифини;
кадастр маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шакл ҳамда ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор бериш бўйича тартибга солувчи талабларни;
ўсимлик дунёси объектлари ҳақидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
6. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ўсадиган ва давлат томонидан ҳисобга олиниши шарт бўлган ўсимлик дунёсининг барча объектларини қамраб олиш;
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) билан биргаликда юритади.
Фанлар академияси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини илмий жиҳатдан таъминлайди.
8. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишда:
кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни (табиий шароитларда ўсадиган дарахт ва бута ўсимликлари бўйича) рўйхатга олиш;
ҳудудни кадастр бўйича текшириш;
ўсимлик дунёси объектларини, шу жумладан ўрмон фондини давлат томонидан ҳисобга олиш;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш;
ўсиш муҳитининг ҳолати;
геоботаника, геодезия, ер тузиш, ўрмон ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар бўйича маълумотлардан фойдаланилади.
9. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрида фойдаланиш предмети бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган тур мақомига эга ёввойи ҳолда ўсувчи барча турдаги ўсимликлар, шунингдек, табиий яйловлар ва пичанзорларнинг ўсимликлари ҳисобга олинади.
10. Давлат томонидан ҳисобга олинадиган, фойдаланиш ҳажмлари ҳисобга олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхатини Давлат экология қўмитаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
11. Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, биологик буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида ўсимлик дунёси объектлари барча турларининг давлат ҳисоби ҳамда давлат кадастри юритилади.
12. Ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда баҳолаш маълумотлари ўсимлик дунёси тўғрисидаги жами кадастр маълумотларини ташкил қилади ва бу маълумотлар қоғоз ҳамда электрон (геомаълумотлар базаси) вариантларда алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва график (хариталар, схемалар) шаклида тақдим этилади.
13. Давлат органлари кадастр ахборотини бепул асосда, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардаги тўлов асосида олади.
14. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳисоби ва давлат кадастри ҳар йилги мақсадли молиялаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан юритилади.
15. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳисоби ва давлат кадастрини юритишни молиялаштириш ҳажмлари ҳамда муддатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2-боб. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби
17. Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудни кадастр бўйича текшириш орқали тўпланади.
18. Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ўсимлик дунёси объектлари, шунингдек, улар ўсадиган муҳит ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ўсимлик дунёси объектлари рўйхатга олинади, уларнинг турлари таркиби, сон ва сифат тавсифлари, ўсиш муҳити, хўжаликда фойдаланиш ҳақида маълумотлар тўпланади, улар иқтисодий баҳоланиб, ҳудудларга тарқалишининг харита-схемаси тузилади.
Қайд этилган маълумотлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни китобига киритилади ҳамда ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини шакллантириш ва янгилаш учун Давлат экология қўмитасига тақдим этилади.
19. Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳит ҳудуди кадастр бўйича беш йилда бир марта текширилади.
Табиий офатлар, техноген авариялар, ёнғинлар ва бошқа ҳодисалар оқибатлари ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлишига олиб келса, уларнинг салбий таъсирига дучор бўлган ҳудудлар кадастр бўйича навбатдан ташқари текширилади.
20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, уларнинг доривор, манзарали, озуқабоп ва техник турлари бўйича;
давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, биологик буюртма қўриқхоналар ва табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) томонидан — табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда;
ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан — ўрмон фонди ерларида;
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Давлат экология қўмитаси билан шартнома асосида — бошқа ҳудудларда амалга оширилади.
21. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ўсимлик дунёси объектларининг ҳолати ва уларнинг ўсиш муҳитидаги ўзгаришларни кузатиш мақсадида ўсимлик дунёси объектлари турларининг хилма-хиллиги, сони ва тарқалиши ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган зарур тадбирлар комплексидан иборат.
22. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан Давлат экология қўмитасига тақдим этади.
23. Давлат органлари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ўсимлик дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун бошқа ташкилотлар ёки мутахассисларни ҳам шартнома асосида жалб қилиши мумкин.
24. Жойлардаги ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш давомида ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари жорий маълумотларни тўплашда ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришларни қайд этиб, ҳар йили кадастрга киритади.
25. Ўсимлик дунёси объектлари давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олинади.
26. ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг ваколатли шахслари ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олишда (кадастр маълумотларини бирламчи тўплашда) ўсимлик дунёси объектлари, уларнинг ўсиш муҳити тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган барча ўзгаришлар ҳисобга олиш ҳамда бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади.
27. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини ўсиш муҳитидан ажратиб олиш билан боғлиқ фойдаланишга нисбатан амалга оширилади.
28. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
ўсимлик дунёси объектларини ёки уларнинг қисмларини ўсиш муҳитидан ажратиб олган ҳолда, махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномалар сони бўйича;
ўсиш муҳитидан ноқонуний ажратиб олинган ўсимлик дунёси объектлари ёки уларнинг қисмлари бўйича маълумотлар асосида ҳисобга олинади.
29. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан — ўрмон фонди ерларида;
«Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмалари томонидан — республиканинг бошқа барча ҳудудларидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, манзарали, озуқабоп ва техник турлари бўйича ҳисобга олинади.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Давлат экология қўмитасига тақдим этилади.
30. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш Давлат экология қўмитаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлаган услублар асосида амалга оширилади. Аввал олинган маълумотларни кейинги маълумотлар билан таққослаш учун битта услуб қўлланади.
31. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Давлат экология қўмитасига бепул асосда тақдим этади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш турлари, ҳажмлари ва муддатлари Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
Ваколатли органлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ юритади.
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмасига кадастр маълумотларини ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
32. Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низом 20-бандининг иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тўлдирилади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан шартнома асосида юритилган ҳолларда, ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига маълумотлар ушбу мутахассислар томонидан киритилади.
Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ҳудудида ҳисобга олиш ишлари амалга ошириладиган ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этилади.
3-боб. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрининг таркиби
33. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг фойдаланиш хусусиятлари бўйича кадастр объектларининг қуйидаги гуруҳларида бирлаштирилган ҳар бир тури бўйича сон, сифат ва баҳолаш маълумотларини ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
доривор ва озуқа мақсадларида ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
техник мақсадларда ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
34. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун асосий маълумотлар манбаи ҳисобланади.
35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
36. Доривор, озуқа ва техник мақсадларда фойдаланиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг номи;
тайёрланадиган хом ашё тури;
турнинг мақоми;
турнинг популяция ҳолати;
жойлашган жойи;
экинлар майдони;
хўжалик субъектининг номи;
ўсимликлар ўсадиган жой (географик координаталар ва маъмурий-ҳудудий бўлиниш);
ўсимликлар ўсадиган майдон;
ўсимлик ҳосилдорлиги (хом ашё);
ўсимликнинг фойдаланиладиган захираси (хом ашё);
ўсимликларни ҳар йили тайёрлаш мумкин бўлган ҳажми (хом ашё);
тайёрлаш учун ажратилган квота;
ҳақиқатдан тайёрлангани;
сотилган ўсимликлар (хом ашё);
ўсимликларни тайёрлаш таннархи (хом ашё);
ўсимликларни сотиш нархи (хом ашё);
ўсимликлар захираларини иқтисодий баҳолаш (хом ашё).
4-боб. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби
40. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш кадастр маълумотларини тўплашнинг олдинги (дастлабки йилларда тўплаш), асосий (бирламчи) ва жорий (ҳар йилги) турларини ўз ичига олади ва бу турлар ушбу маълумотларни узлуксиз янгиланишини таъминлайди.
Бирламчи маълумотлар асосида ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудий даражада умумлаштирилади ва киритилади.
Кадастр маълумотларини жорий (ҳар йили) тўплашда бирламчи маълумотлар киритилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
41. Давлат экология қўмитасининг тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ва Давлат экология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
43. Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмалари тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни ҳар йили 1 мартгача Давлат экология қўмитасига белгиланган шаклда тақдим этади.
45. Давлат экология қўмитаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача ўсимликлар дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
46. Ўсимлик дунёси объектларининг тақдим этиладиган кадастр маълумотлари ишончлилиги учун ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритадиган ваколатли органлар ҳамда юридик шахслар, Давлат экология қўмитасининг ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
47. Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг давлат маълумотлар ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
маълумотларни ҳужжатлаштириш, давлат маълумотлар ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя этиши;
давлат маълумотлар ресурсларининг маълумотлар хавфсизлигини таъминлаши;
давлат маълумотлар ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияланган дастурий ҳамда сертификатланган техника воситаларидан фойдаланиши шарт.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини (кейинги ўринларда рўйхатга олиш китоби деб аталади) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган давлат органлари, юридик шахслар рўйхатдан ўтказиш китобини ушбу Йўриқномага мувофиқ тузади ва юритади.
3. Рўйхатдан ўтказиш китоби ушбу Йўриқномага 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва юритилади.
4. Рўйхатдан ўтказиш китоби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўсимлик дунёси объектларининг ҳудудий даражада давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмаси томонидан ушбу Йўриқномага 2-иловага мувофиқ юритилади.
5. Рўйхатдан ўтказиш китоби давлат кадастри субъектлари бўлган давлат органида, юридик шахсда сақланади.
6. Рўйхатдан ўтказиш китоби асосий ҳужжат бўлиб, унда кадастр объектлари рўйхатга ва ҳисобга олинади, уларнинг географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифлари, улардан фойдаланиш, ўсиш муҳити, иқтисодий баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
7. Рўйхатдан ўтказиш китоби давлат органи ва юридик шахснинг раҳбари белгиланган тартибда тайинлайдиган ваколатли шахс томонидан юритилади.
давлат кадастри субъектлари тўғрисидаги умумий ахборот;
ўсимлик дунёси давлат кадастри объектларининг рўйхати;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари;
ўсимлик дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари.
9. Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг объекти тўғрисидаги умумий ахборот бўлимига қуйидаги маълумотлар киритилади:
юридик шахс — кадастр субъектининг (ташкилот, хўжаликнинг) номи;
жойлашган жойи;
ташкил этилган ёки асос солинган санаси;
идоравий мансублиги;
ҳудуднинг умумий майдони, ерларнинг тоифалар бўйича майдони (гектарларда);
ер участкасининг кадастр рақами, кадастр гувоҳномасининг рақами, ерлардан фойдаланиш учун давлат ҳужжатининг рақами;
харита (схема) алоҳида варақда илова қилинган географик боғлиқлик;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш учун масъул ваколатли шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., лавозими, тайинлангани ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси).
10. Ўсимлик дунёси давлат кадастрининг объектлари рўйхати бўлимига қуйидаги гуруҳлар бўйича номланиши кўрсатилган ҳолда, ўсимлик дунёси объектлари кадастрининг рўйхати (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилидаги) келтирилади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари (табиатни муҳофаза қилиш мақоми);
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва озуқабоп турлари;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник турлари;
ёввойи ҳолда ўсувчи манзарали ўсимликлар;
табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари (геоботаник хариталар алоҳида варақда илова қилинадиган яйловлар турлари ва уларнинг хилма-хиллиги рўйхати);
11. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари бўлимига кадастр обеъктларининг ҳар бир гуруҳи бўйича қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган турлари ҳақида:
ўсимлик турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
д) табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари ҳақида;
яйлов турининг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
хилма-хил яйловлар номи;
10х15 см ўлчамдаги рангли тасвир;
жойлашган жойи;
уларнинг майдони;
бонитет тоифаси;
сув билан таъминлангани;
тупроқ қатлами хусусияти;
лойиҳа бўйича қопланиш фоизи;
ўсимликларнинг ландшафт турлари, уларнинг жойлашуви, лойиҳа бўйича қопланиш фоизи, зичлиги (битта майдондаги бута ўсимликлари сони — йирик ўсимликлар учун);
озуқаларнинг овқат бўладиган қиймати (қуруқ ҳолда ейиладиган массанинг бир центнерида озуқа бирликларининг миқдори);
тавсия этиладиган мавсумий фойдаланиш;
амалда мавсумий фойдаланиш;
йил мавсумлари бўйича яйловларга тушадиган оғирлик нормаси, бир гектарда қўйларнинг шартли сони (ёки яйловлар ҳажми, яъни хилма-хил яйловлар майдонига тўғри келадиган қўйларнинг шартли сони);
амалда ўтлатиш;
емирилиш даражаси;
иқтисодий баҳолаш (бир гектарда асосий чорвачилик маҳсулотининг чиқишидан келиб чиққан ҳолда аниқланади, гўшт етиштиришга ихтисослаштирилган хўжалик учун бир бош майда ёки йирик қорамолнинг бир кунда қўшилган ўртача вазн кўрсаткичи яйлов даври кунлари сонига, яйловга тушадиган оғирлик нормасига (бир гектарга тўғри келадиган чорва моллари сони) ва тирик вазндаги гўштнинг ўртача харид нархига кўпайтирилади, пичанзорлар учун ялпи захира иқтисодий баҳолаш учун пичаннинг ўртача бозор нархига кўпайтирилади);
ҳар бир хилма-хил яйлов бўйича ўсимликлар турларининг кўплиги кўрсатилган рўйхатлар;
ҳисобга олиш амалга оширилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон;
ўсимликлар ўсадиган майдон;
ўсимликларнинг ўсиш зичлиги;
турнинг популяция сони;
турнинг популяция ҳолати;
фойдаланиш;
иқтисодий баҳолаш;
ахборот тўплаш услуби.
12. Ўсимлик дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари бўлимига Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича — ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маълумотлар;
б) ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқабоп, техник, манзарали турлари бўйича — ушбу Низомнинг 36, 37-бандларида назарда тутилган маълумотлар;
в) табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича — ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган маълумотлар;
г) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар бўйича — ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган маълумотлар.
Ўсимлик турининг номи бўлимида унинг илмий номи, шунингдек, давлат ва рус тилидаги номи кўрсатилади.
13. Навбатдаги ҳисобот йили ниҳоясига етгач, рўйхатдан ўтказиш китобининг 4-бўлимини юритиш кейинги саҳифада давом эттирилади.
3-боб. Рўйхатдан ўтказиш китобини сақлаш
14. Рўйхатдан ўтказиш китоби электрон ва қоғоз шаклларда сақланади.
15. Рўйхатдан ўтказиш китобининг сақланиши учун масъулият ушбу китобни юритадиган ташкилотнинг ваколатли шахси зиммасига юкланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, уни юритиш ва янгилаш, ҳудудий даражадаги кадастр маълумотларини тақдим этиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши учун масъулият ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ҳамда рўйхатдан ўтказиш китобини юритадиган давлат органларига ва юридик шахслар зиммасига юкланади.
17. Рўйхатдан ўтказиш китобини юритишга ваколатли шахс рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, уни юритиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши учун шахсан масъулдир.
Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби
(титул варағи)
1-бўлим. Давлат кадастри объекти тўғрисида умумий ахборот _________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс номи) ________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс жойлашган жой) _________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс ташкил этилган ёки асос солинган сана) _________________________________________________________________________________________________ (идоравий мансублиги) _________________________________________________________________________________________________ (ҳудуднинг умумий майдони, _________________________________________________________________________________________________ ерларнинг тоифалар бўйича майдони (гектарларда)) _________________________________________________________________________________________________ (ер участкасининг кадастр рақами, кадастр гувоҳномасининг рақами, _________________________________________________________________________________________________ ердан фойдаланиш учун давлат ҳужжатининг рақами) _________________________________________________________________________________________________ (харита (схема) алоҳида варақда илова қилинган географик боғлиқлик) _________________________________________________________________________________________________ (ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш учун масъул ваколатли шахс) ________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О. лавозими, тайинлангани ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси)
2-бўлим. Ўсимлик дунёси давлат кадастри объектларининг рўйхати
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
Ўсимликнинг илмий номи
Ўсимликнинг рус тилидаги номи
Ўсимликнинг давлат тилидаги номи
Табиатни муҳофаза қилиш мақоми
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва озуқабоп турлари
Ўсимликнинг илмий номи
Ўсимликнинг рус тилидаги номи
Ўсимликнинг давлат тилидаги номи
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник турлари
Ўсимликнинг илмий номи
Ўсимликнинг рус тилидаги номи
Ўсимликнинг давлат тилидаги номи
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг манзаралари турлари
Изоҳ. Маълумотлар кадастр текшируви натижалари асосида киритилади ва тегишли ҳудудда ҳар йили давлат ҳисоби юритиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг асосий рўйхати ҳисобланади.
3-бўлим. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини бирламчи ҳисобга олиш маълумотлари
а) камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари:
Ҳисобга олиш амалга оширилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд номи
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
жадвалнинг давоми
Майдон
(гектарлар)
Географик координаталар
Турнинг популяцияси эгаллаган майдон
(гектарлар)
Популяция зичлиги
Турнинг популяция сони
Турнинг популяция ҳолати
Фойдаланиш
Иқтисодий баҳолаш
ш.к/ш.у.
8
9
10
11
12
13
14
15
Ваколатли шахс:
___________________________
(лавозими)
_______________
(имзо)
___________________________
(Ф.И.О.)
Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларининг ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини ҳисобга олиш реестри _______________________________________________________
Т/р
Юридик шахс номи
Ер участкасининг кадастр рақами
Жойлашган жойи (почта манзили)
Идоравий мансублиги
Кадастр китобини рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси
Кадастр китобини юритиш учун масъул, тайинлаш тўғрисидаги буйруқ рақами ва санаси
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Биринчи даражадаги субъектларнинг ҳудудий даражадаги субъектларга ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича кадастр маълумотлари алифбо-рақамли ва график шаклда тақдим этилади.
2. Кадастр маълумотларининг алифбо-рақамли шакли жадвал шаклларидан иборат бўлиб, уларга ҳисобот даврида хўжалик ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича якуний маълумотлар киритилади.
3. Кадастр маълумотларининг график шакли алифбо-рақамли шаклнинг мажбурий иловаси бўлиб, давлат томонидан ҳисобга олинадиган объектлар — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш жойлари батафсил қайд этиладиган хўжалик харитасини (схемасидан) ифода этади.
2-боб. Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисида график шаклидаги кадастр маълумотларини шакллантириш
4. Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисида график шаклидаги кадастр маълумотларини (кейинги ўринларда ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиш режаси деб аталади) шакллантириш учун ҳудудларни режалаштиришнинг схематик хариталари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ички хўжалик тузилиши, давлат ўрмон фондида эса ўрмон тузилишининг топографик материалларидан асос сифатида фойдаланилади.
5. Ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалишининг кадастр режаси давлат томонидан ҳисобга олинадиган объектлар бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ерларини харитага ўрнатилган шартли белгиларнинг катта-кичиклигига риоя этган ва уларни қўллаган ҳолда, асосий майдонлар (тайёрлаш учун аҳамиятли бўлган) бўйича контурлар (полигонлар) кўринишида батафсил киритиш ҳамда уларни маълум бир ранг билан штрихлаш орқали тузилади.
6. Ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиш режасининг қуйи қисмида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини акс эттириш учун фойдаланиладиган шартли белгилар график шаклида тегишли тушунтиришлар (ўсимлик турининг номи, ушбу турдаги ўсимлик эгаллаган майдон гектарларда, унинг идентификация рақами) билан бирга кўрсатилади.
7. Ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиш режасини ва тўлдирилган алифбо-рақамли маълумот шаклларини (жадвалларни) ўқиш қулай бўлиши учун идентификация рақами қўлланилади. Ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиш режасига киритиладиган контурлар (полигонлар) 1-рақамдан бошлаб рақамланади ва режада ҳамда жадвалларда уларнинг индентификация рақами ҳисобланади.
8. Ўсимликларнинг бир турини акс эттиришда режанинг бир қанча контурларига (полигонларига) ўсимлик турининг шакли бўйича номига мос келадиган бир хил идентификация рақами қўйилади.
3-боб. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича ҳисобот шакллари
9. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги низом билан белгиланган ва тегишли жадвалларда акс эттирилган қуйидаги шакллар ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотларини тақдим этишнинг алифбо-рақамли шакллари ҳисобланади:
«Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари» деб номланган 1-шаклга камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган турлари бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади. Мазкур ҳисобот шакли давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, табиий питомниклар, биосфера резерватларида ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри объектлари сирасига белгиланган тартибда киритилган бошқа ҳудудларда юритилади..
«Доривор ва озуқа мақсадларида ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар» деб номланган 2-шаклга доривор ва озуқа мақсадларида ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган турлари бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Техник мақсадларда ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар» деб номланган 3-шаклга техник мақсадларда ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган турлари бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Ёввойи ҳолда ўсувчи манзарали ўсимликлар» деб номланган 4-шаклга ёввойи ҳолда ўсувчи ва манзарали ўсимликларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари» деб номланган 5-шаклга табиий яйловлар ва пичанзорларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган ўсимликлари бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар» деб номланган 6-шаклга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, миллий табиат боғлари, табиий питомниклар, давлат биосфера резерватларида ўсадиган ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олинадиган турлари бўйича ҳисобот давридаги маълумотлар киритилади.
10. Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низомга 1 — 6-иловаларда келтирилган.
11. Ҳисобот даврида ўсимлик дунёси объектларини рўйхатдан ўтказиш китобида акс эттирилган давлат ҳисоби маълумотлари ҳисобот шаклларига киритиш учун кадастр маълумотларининг асосий манбаи ҳисобланади.
12. Ташкилот, хўжалик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг ваколатли шахси давлат томонидан ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларни ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ҳисобот шаклларига рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни давлат томонидан ҳисобга олиш бўйича ҳисобот давридаги (йилидаги) маълумотлар асосида киритади.
13. Ваколатли шахс томонидан ўсимликлар турларининг гуруҳлари (доривор, озуқабоп, техник ва бошқалар) бўйича ҳисобот шаклларининг тегишли устунлари тўлдирилади, ўсимликларнинг турлари бўйича тарқалиш режасида қайд этилган контурлар (полигонлар) рақами «Идентификация рақами» устунига, ўсимлик турининг номи эса «Ўсимлик турининг номи» устунига киритилади.
14. «Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари» деб номланган 1-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ўсимликнинг ўзига хос рақами;
«Ўсимлик турининг номи» устунида — ўсимликнинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Табиатни муҳофаза қилиш мақоми» устунида — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турининг мақоми;
«Хўжалик номи» устунида — ҳудудида ҳисобга олиш амалга ошириладиган хўжаликнинг тўлиқ номи;
«Турнинг популяцияси эгаллаган майдон» устунида — тадқиқот ўтказилаётган ҳудудда ушбу ўсимлик билан банд бўлган умумий майдон гектарларда;
«Популяциянинг зичлиги» устунида — бир гектар майдонда ушбу турдаги ўсимликлар сони;
«Турнинг популяция сони» устунида — бирликларда умумий сон;
«Ўсиш муҳитининг ҳолати» устунида — ўсимликнинг ушбу тури ўсадиган муҳитнинг амалдаги ҳолати;
«Муҳофаза этиш чоралари» устунида — идоравий мансуб ҳудудда ўсимликнинг ушбу турини сақлаш учун амалга оширилаётган муҳофаза этиш чора-тадбирлари кўрсатилади.
15. «Доривор ва озуқа мақсадларида ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар» деб номланган 2-шаклни ва «Ёввойи ҳолда ўсувчи манзарали ўсимликлар» деб номланган 4-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда қуйидагилар кўрсатилади:
«Экинзорлар майдони» устунига контурлар (полигонлар) режасида қайд этилган ва идоравий мансуб ҳудудда ўсимликнинг ушбу тури эгаллаган умумий майдон тўғрисидаги маълумотлар;
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ўсимликнинг ўзига хос рақами;
«Ўсимлик турининг номи» устунида — ўсимликнинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Хом ашё ҳосилдорлиги» устунида — режада қайд этилган ушбу турдаги ўсимлик экинларининг умумий ҳосилдорлиги кўрсатилади;
«Турнинг мақоми», «Хўжаликнинг номи», «Тайёрлаш учун ажратилган квота», «Амалда тайёрланган», «Сотилган хом ашё», «Тайёрланган ва сотилган бир килограмм хом ашёнинг таннархи», «Иқтисодий баҳолаш» устунлари ушбу турдаги ўсимлик учун ҳисобот даврида рўйхатдан ўтказиш китобидан давлат ҳисобига олиш маълумотлари асосида тўлдирилади.
16. «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар» деб номланган 3-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ушбу турдаги ўсимликнинг ўзига хос рақами;
«Ўсимлик турининг номи» устунида — ўсимликнинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида) кўрсатилади;
«Турнинг мақоми», «Турнинг популяция ҳолати», «Тайёрланадиган хом ашё тури», «Ҳудуднинг маъмурий ҳолати», «Хўжалик субъектининг (кадастр субъекти) номи», «Ўсимликлар турлари ўсадиган жой (географик координаталар)», «Ўсимликлар ўсадиган майдон», «Ўсимликлар ўсишининг зичлиги», «Сотиш нархи», «Иқтисодий баҳолаш» устунлари ушбу турдаги ўсимлик учун ҳисобот даврида рўйхатдан ўтказиш китобидан давлат ҳисобига олиш маълумотлари асосида тўлдирилади.
17. «Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари» деб номланган 5-шаклни тўлдиришда тегишли устунларда:
«Идентификация рақами» устунида — ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиши режасига қўйилган рақамга ва яйловнинг белгиланган турига мос келадиган рақам;
«Яйлов тури» устунида — яйлов турининг номи;
«Яйловлар хилма-хиллиги» устунида — яйловлар хилма-хиллигини ташкил қиладиган ўсимликлар;
«Ҳудуд» устунида — ушбу турдаги яйлов жойлашган ҳудуд номи;
«Идентификация рақами» устунида — ҳар бир турдаги ўсимликнинг ўзига хос рақами;
«Ўсимлик тури номида» устунида — ўсимликнинг номи (илмий, шунингдек, рус ва давлат тилида);
«Табиатни муҳофаза қилиш мақоми» устунида — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турининг мақоми;
«Ҳисобга олиш амалга оширилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд номи» устунида — ҳисобга олиш амалга ошириладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд номи;
«Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон» устунида — ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд;
«Ўсимликларнинг ўсиш зичлиги» устунида — бир гектар майдонда ушбу турдаги ўсимликлар сони;
«Турнинг популяция сони» устунида — майдон бирлигида ушбу тур сонини аниқлаш учун қўлланиладиган популяция сони;
«Турнинг популяция ҳолати» устунида — кузатув натижаларига асосан ушбу тур тарқалишининг қисқача тавсифи;
«Фойдаланиш» устунида — ҳисобот даврида ўсимликларни олиб қўйиш маълумотлари;
«Иқтисодий баҳолаш» устунида — ушбу турдаги яйлов экинларининг минг сўм бирлигидаги баҳолаш қиймати кўрсатилади.
5-боб. Кадастр маълумотларини ҳудудий даражага тақдим этиш
19. Ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотларининг тўлдирилган шакллари ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси ва раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.
20. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ўсимликлар дунёси объектлари бўйича биринчи даражадаги кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралигача рўйхат асосида тақдим этилади.
21. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этиладиган кадастр маълумотлари ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалиш режаси, тўлдирилган шакллар ва илова хатидан иборат бўлади.
22. Кадастр маълумотлари ҳудудий даражага тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш китобининг «Ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари» бўлимида «Ҳисобот йили учун кадастр маълумотлари Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмасига берилди» ёзуви қайд этилади ва кадастр маълумотларини юбориш тўғрисидаги илова хатининг рақами ҳамда санаси кўрсатилади. Илова хати ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланиб, унинг нусхаси қабул қилингани ҳақида белги қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш китобига ёпиштирилади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари, раҳбарлари кадастр маълумотларининг ишончлилиги, тўлиқли ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир.
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
жадвал
Идентификация рақами
Ўсимлик турининг номи
Табиатни муҳофаза қилиш мақоми
Хўжалик номи
Тур популяцияси эгаллаган майдон (гектарда)
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
жадвалнинг давоми
Популяция зичлиги
Турнинг популяция сони
Ўсиш муҳитининг ҳолати
Муҳофаза этиш чоралари
7
8
9
10
Ташкилотнинг ваколатли шахси
___________________________________
(эгаллаб турган лавозими)
____________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
__________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
____________
(имзо)
____________________
(Ф.И.О)
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
2-шакл. Доривор ва озуқа мақсадларида ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар
жадвал
Идентификация рақами
Ўсимлик турининг номи
Турнинг мақоми
Экинзорлар майдони (га)
Хўжалик номи
Хом ашё ҳосилдорлиги
(ц/га)
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
8
жадвалнинг давоми
Тайёрлаш учун ажратилган квота
(тонна)
Амалда тайёрланган
(тонна)
Сотилган хом ашё (тонна)
Тайёрланган ва сотилган бир килограмм хомашёнинг таннархи (сўм)
Тайёрланган бир килограмм хома шёни сотиш нархи (сўм)
Иқтисодий баҳолаш
(минг сўм)
9
10
11
12
13
14
Ташкилотнинг ваколатли шахси
___________________________________
(эгаллаб турган лавозими)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
__________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
3-шакл. Техник мақсадларда ишлатиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар
жадвал
Идентификация рақами
Ўсимлик турининг номи
Турнинг мақоми
Экинзорлар майдони (га)
Хўжалик номи
Хом ашё ҳосилдорлиги
(ц/га)
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
8
жадвалнинг давоми
Тайёрлаш учун ажратилган квота
(тонна)
Амалда тайёрланган
(тонна)
Сотилган хом ашё (тонна)
Тайёрланган ва сотилган бир килограмм хом ашёнинг таннархи (сўм)
Тайёрланган бир килограмм хом ашёни сотиш нархи (сўм)
Иқтисодий баҳолаш
(минг сўм)
9
10
11
12
13
14
Ташкилотнинг ваколатли шахси
___________________________________
(эгаллаб турган лавозими)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
__________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
4-шакл. Ёввойи ҳолда ўсувчи манзарали ўсимликлар
жадвал
Идентификация рақами
Ўсимлик турининг номи
Турнинг мақоми
Турнинг популяция ҳолати
Тайёрланадиган хом ашё тури
Ҳудуднинг маъмурий ҳолати
Хўжалик субъектининг номи (кадастр субъекти)
илмий
рус тилида
давлат тилида
1
2
3
4
5
6
7
8
9
жадвалнинг давоми
Ўсимлик тури ўсадиган жой (географик координаталар)
Ўсимлик ўсадиган майдон
Ўсимликнинг ўсиш зичлиги
Сотиладиган нархи
Иқтисодий баҳолаш
10
11
12
13
14
Ташкилотнинг ваколатли шахси
___________________________________
(эгаллаб турган лавозими)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ташкилот раҳбари
__________________
(лавозими)
____________
(муҳр)
____________
(имзо)
___________________
(Ф.И.О)
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
5-илова. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 57-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 25 сентябрдаги 412-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 89-модда) 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 октябрдаги 483-қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 7-илова II-бўлимининг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда) илованинг 8-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) 8-илованинг 4-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)