toggle_night_mode
Ҳужжат 01.01.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2956-4]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 октябрь,
7-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 7-мб-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон);
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2956-1, 2018 йил 12 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон);
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 3-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 6-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2956-2, 2018 йил 3 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/2956-2/1150-сон);
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 4-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 99-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2956-3, 2018 йил 23 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2956-3/1388-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/2956-4/2142-сон)