Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг
51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги
низомга мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон)
99-сон иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (
99-илова)