ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни
51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган 2018 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон)
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1.
1-банддаги «103» рақами «105» рақами билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг
2 ва
3-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот шакли (104-илова) ва Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида ҳисобот шакли (105-илова) билан тўлдирилсин.
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (
18-илова)
Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (
104-илова)
Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (
105-илова)