1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 сентябрь,
343-В-2-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 сентябрь,
42-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда, тижорат банки аввал тақдим этилган, текшириш даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлари асосида лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно;»;
бешинчи хатбошида «пластик карталардан» деган сўзлар «банк карталаридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошида «пластик карталар» деган сўзлар «банк карталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олинишида.».
«мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;»;
«жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши;»;
«жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;»;
«жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши;
жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши;»;
«норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши;
операция бажарувчи томонлардан бири фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса (мамлакатлар ва туманлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);
террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);
янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс — мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошса;
жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олиниши.».
8. 54-банднинг тўртинчи хатбошиси «географик ҳудудлар» деган сўзлардан кейин «, шунингдек маҳсулот ва хизматлар етказиш каналлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 55-банднинг «в» кичик бандидаги «фуқаролари бўлмаган жисмоний шахслар» деган сўзлар «норезидент — жисмоний шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«84. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилади. Гумонли ва (ёки) шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозлар бўйича анкеталар реестри электрон шаклда юритилади.».