toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ СОҲАСИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш, фуқароларнинг маънавий эҳтиёжларига, замонавий техник талаблар ва стандартларга жавоб берадиган сифатли ва бадиий жиҳатдан юксак телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
1. Белгилаб қўйилсинки, 2005 йил 1 февралдан бошлаб радиочастоталарни тақсимлаш ҳамда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов асосида амалга оширилади.
2. Белгилансинки:
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш учун танловларни ташкил этиш ва ўтказиш Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияга юкланади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, таъсис ҳужжатларида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган юридик шахслар танловда иштирок этиш учун қўйилади;
мазкур қарор чиққунга қадар берилган лицензиялар асосида телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатиб ўтилган лицензиялар муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар;
телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни бериш юзасидан танлов ўтказиш ва унинг якунлари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Асосий фаолияти давлат теле ва радиодастурларни тузиш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензияларни бериш танловдан ташқари асосда амалга оширилади.
3. Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (А.Н. Арипов) танловни ўтказиш давомида:
тақдим этилган ҳужжатлар ва талабгор фаолиятининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини таъминласин;
телерадиодастурларнинг жанри, мазмунан хилма-хиллиги жамиятнинг маънавий эҳтиёжларига, режалаштирилаётган сетка ва эшиттириш ҳажмларига мувофиқлигини, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган зарур теле ва радиоускуналар мавжудлигини, шунингдек лицензия талабгорининг молиявий-иқтисодий имкониятларини талабгор томонидан таклиф этилаётган эшиттириш концепциясини баҳолаш учун асосий мезонлар сифатида қабул қилсин;
танлов қатнашчилари телерадиоэшиттириш объектларининг санитария талабларига, ёнғин нормаларига, шунингдек қўриқлаш ва хавфсизлик режими таъминланишига мувофиқлигини ҳисобга олсин.
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) икки ҳафта муддатда телевидение кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга мазкур қарорга мувофиқ радиочастоталар тақсимланиши ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби етказилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 декабрь,
592-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорига
ИЛОВА
Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом радиочастоталарни беришга ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танлов ўтказиш (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) тартибини белгилайди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш ва юқори сифатли телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида ўтказилади.
2. Муайян радиочастотада (радиотўлқинда) телекўрсатувлар ёки радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензия бериш танловнинг мавзуси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Асосий фаолияти давлат телевидение радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши 50 фоиздан ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг таклифи асосида Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Танловни ўтказиш ва якка тартибдаги лицензияларни бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади (1-илова).
II. Танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш
5. Танловни ўтказиш муддатларини Комиссия белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия танлов ўтказиладиган санадан камида 60 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг расмий веб-сайтида танлов тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) танловнинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
б) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) учун берилаётган радиочастота канали (радиочастота номинали) ва қамраб олиш ҳудуди кўрсатилган ҳолда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;
в) буюртманомаларни қабул қилишнинг бошланиши ва тамом бўлиши муддати ҳамда танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
г) танловда қатнашишга буюртманома бланкаси шакли ва буюртманомага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
е) буюртманомалар ва ҳужжатлар қабул қилинадиган жойнинг манзили;
ж) лицензия талаблари ва шартлари.
III. Танловда қатнашиш шартлари
7. Танловда қатнашишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, ўз вақтида буюртманома берган ва мазкур Низомга мувофиқ зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этган юридик шахслар қўйилади.
Шу билан бирга лицензия талабгорлари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб беришлари, шунингдек ваколатли органларнинг телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва хавфсизлик режими талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини тақдим этишлари керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 380-моддаси.
8. Илгари берилган лицензиялар асосида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар лицензия муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар.
9. Танловда қатнашиш учун лицензия талабгори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклга биноан буюртманома тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
10. Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
д) телерадиодастурларни тарқатиш бўйича хизматлар кўрсатиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);
е) ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шунингдек телерадиодастурларни кўрсатиш ва эшиттиришнинг режалаштирилаётган сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва танлов мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришларнинг муфассал концепцияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) тегишли органларнинг телерадиоэшиттиришлар объектларининг қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
з) телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналардан фойдаланишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ушбу ҳуқуқ бошқа шахсга тегишли бўлган тақдирда (ижара шартномаси ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
11. Буюртманомаларни уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга қабул қилиш танлов эълон қилиниши тўғрисидаги билдиришнома чоп этилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бевосита почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда етказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
13. Лицензия олиш учун юборилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи гуруҳи раҳбари томонидан рўйхатга мувофиқ қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан лицензия талабгорига юборилади (тақдим этилади).
14. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси.
15. Белгиланган муддат тугагандан кейин буюртманомаларни қабул қилиш тўхтатилади. Танловда қатнашишга қўйилган лицензиялар талабгорларига танловда қатнашиш тўғрисида билдиришнома юборилади.
Агар белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун фақат битта лицензия талабгоридан буюртманома тушса, у ҳолда буюртманомалар қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилади.
IV. Танловни ўтказиш тартиби
16. Буюртманомалар ва танлов таклифлари Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
17. Фақат битта қатнашчи иштирок этган танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Оммавий ахборот воситалари ва телекомуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лицензия талабларига ҳамда Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда белгиланган шартларга жавоб берадиган энг яхши ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифлар тақдим этган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Ижодий, техник ва молиявий-иқтисодий таклифларни баҳолашда Комиссия қуйидагиларни ҳисобга олади:
а) талабгорнинг ўз дастурларини эшиттириш ҳажми, эшиттириш вақти (ҳар куни, сутка давомида), эшиттиришнинг тиллар бўйича нисбати, давлат тилидаги эшиттиришларни узатишнинг режалаштирилаётган вақти;
б) турли усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда ахборотларни узатиш имкониятининг мавжудлиги (телематн, икки тилда овозли узатиш ва бошқалар);
в) замонавий, юқори технологияли студия ва эшиттириш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;
г) юқори сифатли овоз ва тасвирли телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) мажбуриятлари;
д) эшиттириш тармоқларини бориш қийин бўлган ҳудудларгача узайтириш мажбуриятлари;
е) техник-иқтисодий маълумотлар (молиялаштириш манбалари ва уларнинг ишончлилиги, харажатлар, даромадлар);
ж) эфирга узатиш учун мўлжалланаётган телерадиоэшиттиришларнинг мавзу йўналишлари ва уларнинг жанр бўйича нисбати;
з) жалб этилаётган оммавий ахборот воситалари мутахассислари ва техник ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражаси;
и) ўз дастурлари ва ретрансляция нисбати (ретрансляция шартномаси);
к) танлов қатнашчисида телерадиоэшиттиришларни тарқатишнинг илгаридан мавжуд тармоқларининг бор бўлиши имконияти.
Агар танловнинг икки ва ундан кўп қатнашчиларининг таклифлари қўйилган талабларга тенг даражада жавоб берса, устунлик лицензия олиш учун энг кўп ҳақ тўланишини таклиф қилган қатнашчига берилади.
Лицензия олиш учун тўловнинг таклиф этилаётган миқдори телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилган бутун муддат учун давлат божи суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни бериш, беришни рад этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор тақдим этилган ҳужжатларни пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази хулосаси асосида Комиссия томонидан қабул қилинади.
(18-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
19. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади, протокол Комиссия раиси, котиби ва танлов ғолиби (лицензиат) томонидан имзоланади.
Танлов якунлари тўғрисидаги протоколда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:
а) Комиссия аъзолари мажлисида қатнашганлар рўйхати;
б) танлов қатнашчилари рўйхати;
в) талабгорлар таклифларини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар;
г) танлов ғолиби тўғрисидаги маълумотлар.
Танлов қатнашчиларига протоколдан кўчирма берилади.
Танлов якунлари тўғрисидаги билдиришнома айнан унинг ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган нашрларда, танлов якунлари тўғрисидаги протокол имзолангандан кейин 15 кундан кечикмай эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
21. Агар танлов ғолиби танлов ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида протоколни имзолашни рад этса Комиссия танлов якунларига кўра ғолибдан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини ғолиб деб эълон қилишга ҳақлидир.
Бу ҳолда протоколни имзолашни рад этган танлов ғолиби томонидан тўланган заколат қайтариб берилмайди.
V. Лицензияни ва лицензияланаётган фаолият билан боғлиқ бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Имзоланган протокол асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги томонидан, лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Агар танлов ғолиби протокол имзоланган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига махсус электрон тизим орқали мурожаат этмаса, Комиссия танлов натижаларини бекор қилишга ҳақлидир.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензияда фаолиятнинг аниқ тури, телерадиоэшиттириш қамрайдиган ҳудуд, радиочастотаси (радиотўлқини), шунингдек лицензиянинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия берилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2023 й., 09/23/485/0719-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
27. Лицензияловчи орган танлов ғолибининг ўзи таклиф этган танлов таклифлари бўйича ҳисоботини вақти-вақти билан эшитиб бориш, улар бажарилмаган тақдирда эса Комиссияга частота ажратиш ва лицензиянинг амал қилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензия дубликатини қайта расмийлаштириш ва бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 32 –– 34 моддалари.
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш бўйича танлов ўтказиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич


Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия

1. Радиочастоталар бериш ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш юзасидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Комиссия танлов ўтказиш санаси ва шартлари тўғрисида билдиришнома тайёрлайди ва оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Танлов ўтказиш санасидан камида 60 кун олдин

Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Комиссияга белгиланган шаклда буюртманома берадилар.

2-босқич

Танловда қатнашишга ва якка тартибдаги лицензия олишга талабгорлар (юридик шахслар)

Оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилингандан

кейин 30 кун мобайнида

3-босқич

Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ

1. Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ раҳбари:

а) буюртманомаларни илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатлар кўрсатиб ўтилган орган томонидан қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

б) қуйидагиларни:

тушган буюртманомалар ҳамда ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни;

қатнашчилар йиғимни тўлашлари ва закалатни ўтказишлари учун ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда кўчирмани;

Комиссия баённома лойиҳасини тайёрлайди.

а) буюртманомалар тушган
кунда

б) буюртманомаларни қабул қилиш муддати тугагандан

кейин 10 кун мобайнида

4-босқич

Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия

1. Тушган буюртманомалар асосида танлов таклифларини кўриб чиқади.

2. Тақдим этилган ҳужжатлар ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари марказининг хулосасига асосан таҳлил натижалари бўйича танлов ғолибини аниқлайди.

3. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, протокол Комиссия раиси, котиби ва танлов ғолиби (лицензиат) томонидан имзоланади.

10 кун мобайнида

5-босқич

Ишчи гуруҳ

Танлов ғолибига баённома нусхаси берилади.

1 кунда

Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов якунлари тўғрисида билдиришнома эълон қилади.

6-босқич

Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия


10 кун мобайнида

1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига махсус электрон тизим орқали лицензия олиш учун ариза беради. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

7-босқич

Танлов ғолиби


1) ғолибнинг ихтиёрига кўра

2) 3 ой мобайнида

1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги:

лицензияни беради;

лицензиат томонидан лицензия талабларига риоя этилиши мониторинг юритади.

3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялари вазирлиги радиочастоталардан фойдаланиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради.

8-босқич

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги


1) бир ой муддатда;

2) 1 ой мобайнида;

3) доимий равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Радиочастоталарни танлов асосида тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталардан фойдаланиш учун танловда иштирок этишга буюртманома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий маълумотлар:‎‎
‎‎1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _________________________________________________
‎‎2. Юридик манзил: ____________________________________________________________
3. Телефон, факс рақамлари: ____________________________________________________‎‎
‎‎4. Оммавий ахборот воситалари номи: ____________________________________________
‎‎5. Эшиттиришлар мавзу йўналиши ва номи: _______________________________________‎
6. Эшиттиришнинг режалаштирилаётган ҳажмлари:
‎‎Умумий ____________________________________________________________________
Ўзи тайёрлаган, шу жумладан сотиб олинадиган эшиттиришлар ________________________‎‎
‎‎__________________________________________________________________
7. Эшиттиришлар ҳажмлари:‎‎
‎‎давлат тилида ________________________________________________________________
‎‎рус тилида __________________________________________________________________
‎‎бошқа тилларда ______________________________________________________________
‎‎8. Рекламанинг мўлжалланаётган ҳажмлари ва даврийлиги ____________________________
‎‎
‎Техник маълумотлар:
‎‎9. Танлов тўғрисидаги эълонга мувофиқ фойдаланиш режалаштирилаётган частота
‎номинали: __________________________________________________________________
‎‎10. Турғун студия асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги: ________________________________
‎___________________________________________________________________________
‎‎11. Узатувчи станциянинг қуввати, Вт: ____________________________________________
‎‎12. Студиянинг жойлашган жойи, радиоузатувчи ускунага дастурларни узатиш усули:
‎___________________________________________________________________________
‎‎13. Узатувчи станцияни ўрнатиш жойи: ___________________________________________
‎‎14. Антеннанинг тахминий баландлиги кўрсатилган ҳолдаги ўрнатиш жойи, м:
‎___________________________________________________________________________
‎‎15. Режалаштирилаётган хизмат кўрсатиш ҳудуди ва дастур билан қамраб олинаётган аҳоли
‎сони: ______________________________________________________________________
‎‎16. Телерадиоэшиттиришлар соҳасида частоталардан фойдаланиш ҳуқуқи олинган вақтдан
‎бошлаб хизматлар кўрсатишнинг
‎‎кафолатланган муддати: _______________________________________________________
‎‎Илова қилинаётган ҳужжатлар:
‎‎1. _________________________________________________________________________
‎‎2. _________________________________________________________________________
‎‎3. _________________________________________________________________________
‎‎Биринчи раҳбар имзоси __________________


‎‎‎М.Ў. ‎ (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди)

‎‎
‎200_ йил «___»________________

‎‎‎Ариза кўриб чиқиш учун 200_ йил «___»____________да қабул қилинди.
‎‎
‎___________________________________________________________________________ ‎

‎‎(Масъул шахснинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми) ‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 515-модда; 2005 й., 32-33-сон, 255-модда; 2006 й., 41-сон, 415-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда, 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 22.09.2023 й., 09/23/485/0719-сон; 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)