1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республикада мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2813-сон қарори ижроси доирасида:
Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 154,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) 2017 — 2021 йилларда амалга оширишга мўлжалланган Қарз битими имзолангани;
ўтган икки йил давомида 151,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари учун ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган, шунингдек, лойиҳани бошқариш ва мониторинг қилиш учун 3,0 млн. АҚШ доллари ажратилгани;
ажратилган маблағлар ҳисобидан 161 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан: 137 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимлари ҳамда замонавий иссиқхоналарни жорий этиш билан 3370 гектар майдонда интенсив боғлар; 67 минг тонна сиғимга эга бўлган 58 та совутиш омборлари, йиллик қуввати 121 минг тоннага тенг бўлган 28 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш линиялари ҳамда 3500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилгани;
Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгашининг 2018 йил 14 июнда қўшимча 198,0 млн. АҚШ доллари миқдорида лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун, 5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 25 йил бўлган қарзни Ўзбекистон Республикасига тақдим этилишини маъқуллагани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
2. Қуйидагилар:
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асослари асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан бирга 1-иловага мувофиқ;
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини узиш, улар бўйича фоизлар ва комиссиялар тўлаш прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш бўйича қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш юзасидан қарз битими бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
5. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига — Осиё тараққиёт банки қарзига маблағларни ўз вақтида ажратишни ва унга тегишли равишда хизмат кўрсатишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига — Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини ўз вақтида ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари С.Р. Холмуродов ва Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Г.К. Саидова зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 октябрь,
ПҚ-3974-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3974-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хизмат кўрсатиш иштирок этадиган тижорат банклари томонидан амалга оширилади
Жами
198 000,00
100
198 000,00
100
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3974-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасига жалб этиладиган қўшимча молиялаштириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини сўндириш ва фоиз тўловларини амалга ошириш
учинчи хатбошидаги «Министерство сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан» сўзлари «Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Агентством по реструктуризации сельскохозяйственных предприятий при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан» сўзлари «Агентством по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 9 ва 10-бандлардаги «Министерства сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан» сўзлари «Агентства по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 29 ноябрдаги ПҚ-2663-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-бандида:
тўртинчи хатбошидан «в иностранной валюте» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидаги «осуществляются только в свободно конвертируемой валюте» сўзлари «могут осуществляться как в иностранной, так и в национальной валюте» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 07/18/3974/2066-сон)