toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
Ҳужжат 20.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-6]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июль,
106-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июль,
2018-49-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июлдаги 106, 2018-49-сон қарорига
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорнинг 1-бандида:
иккинчи хатбошидан «ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидан «транспорт воситаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;».
2. Солиқ ҳисоботининг шаклларида:
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тақдим этувчи солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 4.3-банди 010-сатрининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномада:
I бўлим 5-банди 022-сатрининг «Даромад тури» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) 2018 йил 1 апрелигача йўналтирилган даромадлар»;
илова изоҳининг «**» ҳаволаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«**) Юридик шахсдан олиниб, унинг устав капиталига 2018 йил 1 апрелигача йўналтирилган дивидендлар.».
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациянинг II бўлими 12-бандининг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) 2018 йил 1 апрелигача йўналтирилган даромадлар ___________ сўм;»;
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида:
0301, 0401 ва 060-сатрлар чиқариб ташлансин;
050-сатрда «(040-сатр — 030-сатр — 060-сатр)» деган сўзлар «(040-сатр — 030-сатр)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-иловадан 01021, 03011, 04011 ва 05011-сатрлар чиқариб ташлансин;
01024-сатр чиқариб ташлансин;
01025-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

бошқа солиқ солинадиган реализация (0102-сатр — 01021-сатр — 01022-сатр — 01023-сатр)

01024

»;

6-илованинг 060-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган шундай хизматлар реализацияси

060

»;

г) 4-илованинг Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобида:
қуйидаги мазмундаги 17-устун билан тўлдирилсин:

«

Солиқ тўловчи ихтиёрида қолдириладиган акциз солиғи суммаси**** (16-уст.)

17

»;

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«**** Солиқ тўловчи ихтиёрида қолдирилиши назарда тутилган акциз тўланадиган товарлар бўйича, агар 16-устун мусбат қийматга эга бўлса»;
д) 6-илованинг Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг иловаси қуйидаги мазмундаги 0207 сатр билан тўлдирилсин:

«

иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув

0207

»;

______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) маълумотномада:
«Кўрсаткичлар» устунининг 010 сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўчмас мулкка бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, узатиш қурилмалари ва белгиланган норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари тааллуқлидир.».
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун) маълумотномада:
«Кўрсаткичлар» устунининг 010 сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўчмас мулкка бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, узатиш қурилмалари ва белгиланган норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари тааллуқлидир.».
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобида:
02-варақ мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
1-илованинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Асосий воситалар:» деган сўзлар «Кўчмас мулк:» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4 — 6-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5 — 7-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида мавжуд асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати тўғрисида маълумотнома чиқариб ташлансин;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширмаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (юридик ва жисмоний шахслар)га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк тўғрисида маълумотнома (юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун) чиқариб ташлансин;
Ер солиғи тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумот мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Жорий солиқ даврининг 1 январидаги ҳолат бўйича қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китоби мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 9-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
з) 10-илованинг Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида:
01-варақ мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 10-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 11-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
4а-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;
и) 11-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 12-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарнома изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
мазкур Хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида хабарнома изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
мазкур Хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисида ариза изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
мазкур Ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Умумбелгиланган солиқларнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси тўғрисида маълумотнома изоҳидаги «150-сатрида» деган сўзлар «140-сатрида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида:
02 — 04-варақлар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 13-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
4-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмаслиги бўйича имтиёз бекор бўлганлигини инобатга олган ҳолда 0203-сатри фақат 2018 йил I чорак якуни билан тўлдирилади ва солиқ даври якунига қадар ўзгаришсиз қолади.»;
5-иловадаги «Инвестиция дастурига» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 14-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 15-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
8-илова изоҳининг 2-бандидан «(Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобнинг 0801-сатридан)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 16-иловасига мувофиқ 9-илова билан тўлдирилсин;
л) 16-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 17-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 13-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 14-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 15-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-илова.
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 17-илова.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/2439-6/1786-сон)