1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигИ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-6]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июль,
106-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июль,
2018-49-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июлдаги 106, 2018-49-сон қарорига ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тақдим этувчи солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган шундай хизматлар реализацияси
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) маълумотномада:
«Солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўчмас мулкка бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, узатиш қурилмалари ва белгиланган норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари тааллуқлидир.».
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун) маълумотномада:
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида мавжуд асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати тўғрисида маълумотнома чиқариб ташлансин;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширмаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (юридик ва жисмоний шахслар)га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк тўғрисида маълумотнома (юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун) чиқариб ташлансин;
мазкур Хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида хабарнома изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
мазкур Хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисида ариза изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
мазкур Ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади.»;
Умумбелгиланган солиқларнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси тўғрисида маълумотнома изоҳидаги «150-сатрида» деган сўзлар «140-сатрида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида:
02 — 04-варақлар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 13-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
4-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмаслиги бўйича имтиёз бекор бўлганлигини инобатга олган ҳолда 0203-сатри фақат 2018 йил I чорак якуни билан тўлдирилади ва солиқ даври якунига қадар ўзгаришсиз қолади.»;
5-иловадаги «Инвестиция дастурига» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 14-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 15-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;