Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон «Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Номи ва
1-банддаги «нотариал архивлар» деган сўзлар «идоравий нотариал архивлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
а)
номидаги «нотариал архивлар» деган сўзлар «идоравий нотариал архивлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
муқаддимадаги «ҳузуридаги нотариал архивлар» деган сўзлар «ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин;»;
«б» кичик банднинг
учинчи хатбошиси «архивга ишлов бериш» сўзларидан кейин «, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими»ни юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«20. Нотариал идора ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача миқдордаги қисми ажратилади.
Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига асосан амалга оширилади.»;
д)
211-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.